Бухоро давлат университети тарих ва маданий мерос факультети


I-БОБ. АНГЛИЯ ВА РОССИЯ МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЗИДДИЯТЛАРНИНГ КЕСКИНЛАШУВИ


Download 283.5 Kb.
bet3/7
Sana07.02.2023
Hajmi283.5 Kb.
#1174178
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Инглиз рус рақобатчилигида “Каспийорти масаласи”

I-БОБ. АНГЛИЯ ВА РОССИЯ МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЗИДДИЯТЛАРНИНГ КЕСКИНЛАШУВИ
1.1 1870-80 йиллардаги халқаро муносабатларда инглиз-рус рақобатининг акс этиши
Маълумки, ХIХ асрга келиб Марказий Осиё мамлакатлари — Бухоро амирлиги, Қўқон ҳамда Хива хонликлари жаҳон тараққиётидан ажралиб, турғунлик ҳолатига тушиб қолган эди. Бу эса, албатта, уларнинг ривожланишига жуда катта салбий таъсир кўрсатди.
Лекин бу даврда минтақага икки йирик мустамлакачи давлат тобора яқинлашиб келмоқда эди: бири шимолдан, бир неча асрлардан бери Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро сиёсий ва иқтисодий алоқаларга эга бўлган, бу даврга келиб қозоқ жузлари устидан ўз ҳукмронлигини қарор топтириб бўлган Россия бўлса, иккинчиси эса жанубдан, Ҳиндистон субконтинентида ўз устуворлигини ўрнатган ва тизимли равишда шимолга қараб силжиб бораётган Англия эди. Шубҳасиз, бу икки мустамлакачи давлат ҳам янги бозорларга, хом-ашё манбаларига, қолаверса, стратегик қулай ҳудудларга эга бўлиш учун минтақани ўз таъсирига олиш ва ўз ҳукмронлигини ўрнатиш мақсадига эришишга ҳаракат қилишарди. Шу боисдан бу ўлка борасида инглиз-рус рақобати вужудга келди ва у бутун ХIХ аср халқаро муносабатлар тизимининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолди. Инглиз-рус мухолифлиги кейинчалик янги номга эга бўлди: “Катта ўйин”. “Катта ўйин” атамасини илк бор Артур Конноли томонидан Британия ва Россия империяларининг Марказий Осиёда гегемонлик учун стратегик рақобатига нисбатан қўлланилган эди. Кейинчалик, у Буюк Британиянинг Осиё қитъасига мустамлакачилик юришларини тасвирлаган инглиз адиби ва сайёҳи Редярд Киплингнинг ёзувчилик маҳорати таъсирида кенг тарқалди.
Чунки "Буюк Ўйин" айнан Марказий Осиё ҳудудларни эгаллаш учун ўз вақтининг буюк империялари бўлмиш Россия ва Буюк Британия орасида бўлиб ўтган геополитик рақобатдир. Бу ҳолатнинг келиб чиқиши узоқ тарихга ва босқичларга эга, унинг оқибатлари эса нафақат Ўрта Осиё балки бутун дунёнинг сиёсий тузилишига катта таъсир кўрсатган.
Буюк Ўйиннинг бошланишига асосан дунёнинг икки буюк империясининг ўз мустамлакалари устидан назорат ўрнатишга ҳаракати асосий сабаб бўлган бўлса ҳам, Маккиндернинг "Ҳартленд" назарияси инглиз империясининг Евросиёнинг марказини мустамлакалаштириш иштиёқини янада кучайтирган. Наполеон Бонапартнинг юксалиши, АҚШ мустақиллигининг эълон қилиниши каби Буюк Британиянинг оғир йўқотишлари унинг денгиз дунёсида ҳукмронлик қилишнинг ўзи етарли эмаслигини яққол кўрсатиб берди. Натижада АҚШ мустақиллигидан сўнг Буюк Британия империяси ўзининг мустамлакачилик тизимига катта ўзгартиришлар киритди. Агар илгари инглизлар мустамлакалардан фақат ресурсларни ишғол қилишда фойдаланишган бўлса, шу воқеадан кейин мустамлакалар ичида ҳам ривожланишни, инглизлаштиришни кучайтирдилар. Айни пайтда эса дунёни бўлиб олишда буюк империялар орасида аёвсиз рақобат бормоқда эди.
Бу давр бошланишидан олдин ХIХ аср тарихи ва сиёсий жараёнларида “Салобатли юришлар” ва “Катта Ўйин” деб номланган бу икки атаманинг ўрни ҳақида алоҳида таъкидлар ва изоҳлар бериб ўтилиши керак деб ўйлайман. У ҳақидаги тўлиқ маълумотлар ҳақида қуидаги фикрларда ва матнда ёритиб берамиз.
“Катта ўйин” нинг ҳақиқий ўйинчилари ҳисобланган Россия ва Англия ҳукуматлари томонидан Афғонистонда ва бошқа ҳудудлардаги подшоларни, амирларни, шаҳзодаларни, сардорларни ва хонларни қўлдан бермай ўз ишларинга тобе қилишга ҳаракат қилганлар. Бу ўйин ўз ичига Лондондан Сант-Петербургача, Афғонистондан Истанбулгача ва Калкуттагача бўлган барча дарёлар, тоғлар, саҳролар ва шаҳарларни қамраб олган эди. Бу ўйин натижасида мустамлакага айлантиришни империализм даражасига кўтарилиши юзага келди ва шу давргача бўлган тарих ичида ҳеч қачон содир бўлмаган бир силкиниш ва гумбурлашни юзага келтирди7. Иккинчи термин ҳисобланган “Салобатли юришлар” ҳақида руслар Сант-Петербургда “Нива” дарёлари атрофидан Марказий Осиё томонга ҳаракатланиши ва Кавказни эгаллагандан сўнг Марказий Осиёга қарашли минтақаларни ўз оёқлари остига ташлаганликларини айтади. Бу термин руслар учун мустамлакачилик юришлари бўлди ва русларнинг юришлари инглизлар Панжобнинг жанубий тарафидан Синд дарёси ҳавзаси ва Белужистонни ўз салтанати таркибига киритган бир пайтда ниҳоясига етди8.
“Катта ўйин”да асосий ўринни Буюк Британия эгаллайди. Биринчи инглиз-афғон урушидан ҳозирги кунгача у ерда ташқи ҳаракатларда Британия Ҳиндистони ўртасида ҳукмронлик учун бир геополитик кураш, 19-аср ва 20-асрдан “Катта Ўйин” номини олган бир жараён юзага келган эди. Асосий ўйинлар Афғонистонда ҳарбий зарурият билан боғланган замонавий тасвирлардан Ричард Мортон Тайлор томонидан театрда эълон қилинган бу ишга бош қош бўлганлиги ҳақида айтилиб ўтилган бўлиб, бу бутун Европа ва Осиё минтақаларида юзага кела бошланган эди. Ҳамда унинг келиб чиқиш тарихи ҳақида монологик ва диалогик жиҳатдан боғликлигини очиб ўтган эди. Шунингдек, Виллиан Далрймпле Ҳиллари Cлинтон, Станлей Мc Чрайстал ва Давид Ричардлар кабилар фикрларига кўра 19- асрнинг иккинчи ярмида “Россия айиғи” ва “Британия Шери” томонидан дунё давлатларини ўз таъсир доирасига солишидаги ҳаракатларга нисбатан айтилган эди. “Катта ўйин”дек ном олган бу термин шафқатсизликдек туйилади, аммо Британия Ҳиндистонига таҳдид солгандан сўнг буни тўхтатишга ҳаракатлар бошлаган эди. Икки мамлакат ўртасидаги рақобат Британия матбуотида “Катта Ўйин” деб номланди. Бу Европадан то Яқин Шарқгача тарқатилган эди. Ҳамда бутун дунё бу ҳақидаги янги маълумотларга эга бўлишга муяссар бўлганди. Ҳиндистон чегарасидан Афғонистон ва Тибетга Британия ҳарбийлари бостириб киришни хоҳламаган эдилар, лекин бу ҳудудлардаги сиёсий жараёнлар бизнинг сарҳадларимизга таҳдид солаётганлиги ва уларнинг биз билан дўстлик муносабатларига рози бўлмаганликлари бу ишларимизга сабаб бўлди деб айтиб ўтади. Лекин бу қилинган барча ишларда ҳеч қачон мувофақиятга эриша олмаган эдилар.
ХVIII аср бошларидан ХIХ аср ўрталаригача Россия Ҳиндистонга даво қилиши бошланди ва вақт ўтиши билан суринкали ўсиши зўрайди. Россиянинг Ҳиндистон томонга юриши 1725 йилда бошланди деб ёзади. Шундай бўлса-да ХIХ асрга келганда Россия етакчилиги секинлаша бошланди, аммо Ҳиндистон чегаралари атрофидаги ўз ҳарбий баъзалари мустаҳкамланганди. Бора-бора 1850-йилгача Британия ва Россия Империялари ўртасидаги масофа минг милгача қисқариб борди. Шундай қилиб бу ўртадаги жараёнлар шу қадар юзага кела бошланган эди. Бундан Афғонистон ҳам мустасно қолмади, чунки Ҳиндистон ва Россия Империяси ўртасидаги чегарани шу давлат томонидан тўсқинлик қилинар эди. Россия ва Британия империялари тақдири охирида “Катта Ўйин” жараёнлари Европада қарор топадиган бўлганди. Булар учун Эрон ва Афғонистоннинг муҳимлиги шундан иборат эдики, Британия Россиянинг Ҳиндистонга яқинлашиб қолишидан қўрқарди. Россия ҳам Туркистонга яқинлашишидан қўрқар эди. Эрон ва Афғонистон шарқида яшовчи кишилар айтади: “тоғли уруғ қабилалари ўртасида тинчликни таъминлаш мақсадида бу давлатга киришга ҳаракат қила бошланган эдилар”9. Афғонистоннинг хавфсизлигидан безовталанган Британия дастлаб Санкт-Петербург билан музокаралар олиб бориш учун ҳаракат қилишга қарор қилганди ва Россиянинг таъсири кучайиб кетиши айнан ушбу пайтларда унга мутлоқ жойлашишидан ташқари ўзини бу давлатдан ҳимоя қилиши кераклиги тўғрисида Афғонистон билан суҳбатлашган эди ва айнан мана шу пайтда афғон сиёсий раҳбарларини ишонтиришга ҳаракат қилган эди.
Бир томонда ғарб дунёси денгиз орқали Америка, Африка ва Осиёнинг жанубий қисмларини мустамлакага айлантираётган бир пайтда, шарқда Рус давлати кучайди ва аста секинлик билан ўзининг юксалишини деярли кучли рақобатчиларсиз давом эттирди. Россия подшоҳлари Сибир ва Ўрто Осиёга бир нечта бор экспедициялар юбориб, аста секинлик билан славян дехқонларини шу жойларга кўчириб дунёнинг энг улкан давлатига асос сола бошладилар. Бундай юксалишга рус императори Пётр I ўзининг энг катта ҳиссасини қўшган десак адашмаган бўламиз. ХVIII-аср бошидаги "Узоқ Рус-Швед уруши" натижасида Швеция мағлубиятга учраб чекинади, бу эса Рус империясига ниҳоят Болтиқ денгизига йўл очди. Пётр I тезда империя пойтахтини Санкт-Петербург шаҳрига ўзгартириб Рус империясини Европа мамлакати эканлигини таъкидлашга ҳаракат қилади. Лекин Европанинг қудратли давлатлари учун Россиянинг кучайиши фақатгина ҳавф олиб келиши мумкин эди. Бундан ташқари Рус империяси Европа давлати бўла олмас эди, географик жиҳатидан ҳам, тарихий босиб ўтилган босқичлар ҳам Россиянинг Евросиё давлатилигини кўрсатиб беради. Рус империясининг Европа давлати бўла олмаслигига яна бир муҳим тариҳий сабаб бордир. Ҳаммамизга маълумки қадимги Рим давлатининг заифлашиб иккига бўлиниши натижасида қадимги Ғарбий Рим ва Византия давлатлари пайдо бўлган. 1472-йил 12 ноябрида рус шахзодаси Иван III нинг Византия империяси маликаси Софияга уйланиши, кейинчалик эса Византия Империясининг бутунлай йўқ бўлиб кетиши оқибатида Рус шоҳлари ўзларининг Византия империясининг давомчилари сифатида "Сезар" деган унвон билан атай бошлашган. Гарчи Мўғул-Татар халқларининг Россияни ишғол қилишлари натижасида бу унвон вақтинчалик улар томонидан унвон сифатида ишлатилган бўлса ҳам, кейинчалик Рус давлатининг қайта қурилиши билан Рус шоҳлари ўзларини "Цезар", "Цар" деб аташда давом этишган. Бундан ташқари Рус империяси Христиан динининг проваслав мазҳабида, Ғарбий Европа мамлакатларининг эса католик мазҳабига мансублиги ҳам уларнинг ташқи сиёсатига жуда катта таъсир кўрсатган, шу даврлардаги черковнинг давлат аппаратига таъсири ҳақида эслашнинг ўзи бунга кифоя.
"Буюк Ўйин" гарчи асосан иқтисодий ва геополитик манфаатларни кўзлаш оқибатида келиб чиққан рақобат бўлса ҳам, бу давлатлар ўзларининг дини ва тарихи билан бу тўқнашувларни оқлашга ҳаракат қилганлар. Бу геополитик ҳодисани 20-асрдаги "Совуқ Уруш"га таққосласак адашмаймиз. Ҳатто, "Совуқ Уруш" айнан шу тўқнашувлар оқибатида келиб чиққан икки сивилизациянинг узоқлашишининг оқибати деб қўрқмасдан таъкидлашимиз мумкин. Гарчи "Буюк Ўйин"да асосий рақобатчилар Рус империяси ва Буюк Британия бўлган бўлса ҳам, бошқа қудратли давлатларнинг ҳам бу геостратегик ўйиндаги роли ҳам катта бўлган. Жумладан Франция, Усмонийлар империяси, Эрон, Хитой ва Япония геополитик мувозанатга кучли таъсир кўрсатганлар.
Бу даврда дунёнинг сиёсий харитаси жуда ҳам мураккаб эди. Бир томондан Усмонийлар империяси емирилишни бошлаган бўлса, бошқа томондан Англия ва Франция бутун дунёни эгаллашга бел боғлашган, айни пайтда эса улар бир бирига душман. Рус империяси эса ҳам Усмонийлардан, ҳам Наполеон қўшинларидан, ҳам Англиянинг Ўрта Осиёга кириб келишидан ҳавфсираган ҳолда ўзининг ташқи сиёсатини якка ҳолатда давом эттиради. Наполеон Миср ва Сурияни босиб олгандан сўнг у Ҳиндистонга юриш бошламоқчи эканлиги ҳақида миш-мишлар тарқалади. Натижада бундан ҳавфсираган Россия ўзининг жанубий ҳудудларини, жумладан Қора денгиз бўйларидаги кучларини мустаҳкамлайди. 1812-йилда Наполеон Бонапартнинг Рус қўшинлари томонидан мағлубиятга учраши Буюк Британиянинг иқтисодий блокададан чиқишга ёрдам берди, лекин Рус-Инглиз муносабатлари совуқлигича қолди. Шундай қилиб Наполеон Бонапартнинг мағлубиятидан сўнг дунёда энг кучли давлатлар орасида Рус ва Британия империялари алоҳида ажралиб чиқишди. Қолган империялар ҳали инқирозга юз тутмаган бўлишса ҳам, уларнинг босиб олиш қобилятлари анча сусайган эди. Шимолдан Руслар Ўрта Осиёга кириб келишни бошлашган бир пайтда Буюк Британия қўшинлари Ҳинд яриморолининг шимолий қисмларида ўз қароргоҳларини қура бошладилар.
Рус империяси жанубда эрон ҳудудига, ғарбда Усмонийларга тегишли бўлган Болқон мамлакатларига Христианларини озод қилиш шиори остида ва Ўрта Осиёга юришлар қилиб ўз ҳудудини кенгайтиришда давом этади. Бу воқеаларни Британия империяси ҳавфсираб кузатиб туради ва ниҳоят 1838-йилда Англия ўзининг 30 минг кишилик қўшини билан Афғонистонга бостириб кириб Қобулни ўзига бўйсундиради. Лекин бу оккупация кўп давом этмайди, уч йилдан сўнг яъни 1841-йилда Афғонистонда инглизларга қарши қўзғолон кўтарилади. Кўп инглиз амалдорлари ваҳшийларча ўлдирилади, қолганлари мамлакатни тарк этади, асир тушганлар эса катта миқдорда бож эвазига озод қилинади. Бу қўзғолоннинг ташкил этилишида Рус империясининг қўли борлиги баъзи тарихий маълумотларда айтиб ўтилади10.
Инглиз-рус ихтилофининг яққол белгиларидан бири Буюк Британия бу масалани ҳал этишда Россиянинг Ҳиндистонга “хавф солаётгани”ни ниқоб қилиб, ўз фойдаси йўлида ҳар қандай воситани қўллашга тайёр эканлигида кўринади. Барчага маълумки, Англия “инглиз тожининг гавҳари” бўлмиш Ҳиндистонни маҳкам қўлда тутиб туришга ҳаракат қиларди ва бошқа ҳар қандай мустамлакачи давлатнинг Ҳиндистон чегараларига яқин жойда пайдо бўлишига йўл қўймасди. Шу боис Чор Россиясининг Марказий Осиёда фаоллашуви инглиз ҳукуматини анча ташвишлантириб қўйди. Британия Ҳиндистони билан Марказий Осиё ўртасида оралиқ ҳудуд сифатида Афғонистон қолган эди. Евроосиёнинг жанубий ёйи ўша пайтда икки тарафлама муҳим вазифани бажарган: биринчидан, бу Британия Ҳиндистонига бўладиган хавфга қарши қулай майдон сифатида хизмат қилган; иккинчидан, у империя икки қисмининг бир-бири билан алоқа қилувчи ҳаётий муҳим, лекин қалтис бўлган йўлни мустаҳкамлаши керак эди. Шунинг учун Англия Афғонистонда ўз ҳукмронлигини ўрнатишга қарор қилди. Лекин дастлабки жиддий қадам — биринчи инглиз-афғон уруши (1838—1842)да инглизлар муваффақиятсизликка учради ва Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишга мажбур бўлди. Россиянинг Англия ҳаракатига берган жавоби — Перовский юриши (1839) ҳам натижасиз тугади.
1853-йилда Рус империяси ва Усмонийлар империяси орасида муқаддас ҳудудлар баҳонасида, Босфор қўлтиғи ва Ўрта ер денгизидаги стратегик нуқталарни эгаллаш мақсадида "Қрим уруши" бошланади. Гарчи Англия ва Франция Усмонийлар империясининг шимолий Африкадаги ерларини ишғол қилиб унга нисбатан душманлик муносабатида бўлишган бўлса ҳам бу урушда улар Усмонийлар билан коалиция тузиб Рус империясига қарши урушга кирадилар. 1856-йилда "Қрим уруши" русларнинг мағлубияти билан тугайди


Download 283.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling