Бухоро давлат университети тарих ва маданий мерос факультети
Download 283.5 Kb.
|
Инглиз рус рақобатчилигида “Каспийорти масаласи”
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЖАҲОН ТАРИХИ КАФЕДРАСИ РАХМАТОВ МЕНМОН МУЗАФФАР ЎҒЛИ МАВЗУ: 19 АСРДАГИ
- МАГИСТИРЛИК ИШИ Илмий раҳбар: ўқ. Б.Б.Хайназаров Режа: Кириш
- II-Боб XIX асрнинг 80-йилларида Каспийортидаги геосиёсий муаммолар ва уларнинг ҳал этилиши
- Кириш Мавзунинг долзарблиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ТАРИХ ВА МАДАНИЙ МЕРОС ФАКУЛЬТЕТИ ЖАҲОН ТАРИХИ КАФЕДРАСИ РАХМАТОВ МЕНМОН МУЗАФФАР ЎҒЛИ МАВЗУ: 19 АСРДАГИ ИНГЛИЗ-РУС РАҚОБАТИНИНГ “КАСПИЙОРТИ ХУДУДИДА ТУТГАН УРНИ” МАГИСТИРЛИК ИШИ Илмий раҳбар: ўқ. Б.Б.Хайназаров Режа: Кириш……………………………………………………………………………..3 I-Боб. Англия ва Россия Марказий Осиёда зиддиятларнинг кескинлашуви 1.1 Инглиз-рус рақобатидаги “Катта ўйин” сиёсати моҳияти............................8 1.2 Ўрта Осиёда инглиз-рус рақобатининг кучайиши ва унинг Каспийортига таъсири...................................................................................................................15 II-Боб XIX асрнинг 80-йилларида Каспийортидаги геосиёсий муаммолар ва уларнинг ҳал этилиши 2.1 Туркман ерларида йирик империяларининг сиёсий тўқнашувларининг авж олиши..............................................................................................................28 2.2 “Пенд инқирози” ва унинг оқибатлари.........................................................35 2.3 Минтақада инглиз-рус чегара муаммоларининг Кириш Мавзунинг долзарблиги: XIX асрнинг охири ХХ асрнинг бошларидаги халқаро вазият глобаллашув жараёнларининг ниҳоятда чуқурлашиб кетганлиги билан характерланади. Жаҳонда кечаётган глобаллашув ва модернизациялаш жараёни нафақат иқтисодий, ижтимоий, маданий ва сиёсий ҳаётини қамраб олган, балки миллат маънавиятига, эртанги кун истиқболига ҳам таъсир кучини кўрсатмоқда. Миллатни глобаллашувнинг ўтказаётган салбий таъсирларидан асраш, уни умуминсоний қадриятлардан бири сифатида ривожлантириш умумбашарий вазифага айланмоқда. Уни ҳал қилишнинг имкониятларини қидириб топиш механизмларини ишлаб чиқиш олимлар ва мутахассислар олдида турган долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Мустақиллик йиллари умуминсоний қадриятлар, тинчлик-тотувликни асраб авайлаш ва янада ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар салмоғи катта бўлганлиги ва бу йўналишда катта ютуқлар қўлга киритилганлиги таъкидлаб ўтиш жоиз. Жаҳон тажрибасидан маълумки, давлатнинг барқарорлиги кўп жиҳатдан бошқа мамлакатлар билан муносабатлардаги турли муаммоларни ҳал этиш қобилиятига боғлиқдир. Кейинги вақтларда, глобаллашиб бораётган дунёдаги можаролар авж олиб бораётган бир шароитда бу масала айниқса муҳим ўринга чиқиб боряпти. Шу муносабат билан халқаро муносабатлардаги ўзаро алоқларни тартибга солиш, ўзаро тенг манфаатли алоқаларни йўлга солиш бугунги кун учун ҳал қилувчи омил сифатида аҳамият касб этмоқда. Каспийорти ўлкаси ва унга туташ бўлган Шимолий Эрон ва Афғонистон ҳудудлари катта Ўрта Шарқда муҳим геополитик ва геостратегик роль ўйнаб, XIX – аср охири ва XX аср бошларида Буюк Британия ва Россия ўртасидаги кучли қарама-қаршилик майдонига айланган эди. Мазкур минтақада етакчилик учун рақобатлашаётган империялар ўша даврдаги геополитик интилишлари ҳам дипломатик, ҳам ҳарбий-сиёсий характерга эга бўлиб, ушбу қарама-қаршилик туркман қабилалари ва қабилалар иттифоқи ҳамда Афғонистон, Эрон ва шимолий-ғарбий Ҳиндистон каби ҳудудларга ёйилган эди. Буюк Британия ва Россиянинг мазкур минтақада манфаатларининг тўқнашувини инглиз-рус рақобатлари тарихида янги бир даврни бошлаб берди ҳамда бу халқаро муносабатлар тарихида колониал ва империалистик қарашларнинг қарама-қаршилиги сифатида муҳим ўрин эгаллади. Бу муносабатларнинг илдизларини ўрганиш ва сўнгги тадқиқотлар натижасида фанга киритилган илмий маълумотларни ретроспектив таҳлил қилиш Англия ва Россия империяларининг Каспийорти минтақасидаги манфаатларини комплекс тарзда таҳлил қилиш имконини беради. Download 283.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling