Бухоро давлат университети тарих ва маданий мерос факультети
“Пенд инқирози” ва унинг оқибатлари
Download 283.5 Kb.
|
Инглиз рус рақобатчилигида “Каспийорти масаласи”
2.2 “Пенд инқирози” ва унинг оқибатлари
Ўрта Осиё бўсағаларида жойлашган Афғонистон ўз географик ўрнига кўра Англия учун қадимдан ҳарбий-стратегик аҳамиятга эга эди. ХIХ аср давомида инглиз мустамлакачилари ўз ҳинд мулклари шимолий чегараларини мудофаа қилиш ниқоби остида афғон халқига қарши икки марта уруш бошладилар. Бунда улар Афғонистонни ўз мустамлака мулкларига қўшиб олишни ва Ўрта Осиёга нисбатан босқинчилик планларини амалга оширишда уни ҳарбий-стратегик базага айлантиришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйдилар. 1873 – йилдагии инглиз – рус шартномасида Рошани, Шуғнон ва Воҳани Афғонистонга кирмаслиги таъкидланган эди. Афғонлар томонидан туркман ерларини қўшиб олиниши мақсадида инглизлар Россияга Афғонистоннинг шимолий – ғарбий чегарасини аниқлаб олиш учун музокараларга киришишни таклиф қилишади. Шундан кейин чегараларни аниқлаш бўйича инглиз – рус комиссияси тузилади. Бу жараёнда афғонлар ўрнига ҳамма масалаларни инглизлар ҳал қилишади. Инглизлар иш юритишидаги ноаниқликлари билан комиссия ишини мураккаблаштириб юборадилар ва музокаралар охирига етмай тўхтатилади. Рус афғон чегараланишида энг қийин масала Туркманистоннинг жанубий шарқий қисмидаги Пенд воҳаси бўлиб қолди.1885-1887 йиллардаги чегараланишдаги ҳечбир муаммо Пенд воҳасичалик турлича қарашлар ва бахслар келтириб чиқармаган ҳамда қуролли тўқнашувгача олиб келмаган эди. Шимолда Марв воҳаси, Мурғоб кўшк, Чахил Духтор ва шарқда жамшид қабилалари ерлари, ғарбда Херирўд дарёи ва жанубда Бархут тоғлари билан ўралган воҳа 300 км. Узунликка (шимолдан жанубга) ва 120 км. Кенгликка чўзилиб кетган эди. Икки йирик дарё ‒ Херируд ва Мурғоб ўзининг Кушк, Кайсор ва Кашк, шунингдек Қорасув каби ирмоқлари билан деҳқончилик учун катта майдонлар ва чорвачилик учун катта шароитлар хосил қилган эди. Табиий бойликлар орасида ажойиб сифатга эга бўлган Ер Ойлан (ёки дуз Ойлан) тузли кўли алоҳида ажралиб турарди. Деярли тугамайдиган миқдордаги ва Бтун Мар аҳолиси учун туз манбаи бўлган бу жойдан тузлар Маймана ва Ҳиротга ҳам олиб чиқилар эди. Шунингдек, 1884 йилда бу ҳудудни синковлик билан ўрганган рус саёхатчиси П.М.Лессар бу ерларни ғилдираклар учун йўллар ва темир йўл учун фавқулодда қулай жой деб таърифлаган эди25. Пенд воҳасининг асосий аҳолисини XIX аср бошларида Мрав туркманларидан ажралиб чиқиб бу ерларга кўчиб келган туркман қабилаларидан бўлган сариқ қабилалари ва салорлар ташкил қилган. Сариқ қабилалари 12 минг уйли бўлган ва улар асосан Мурғоб дарёсининг Йолотан ва Пенд воҳаларига қуйилиш жойи жойлашганлар. Бунда 4 минг уй Пенддан 30 км узоқликдаги Йолотанда бўлса қолганлари пендда жойлашган эди. Сариқ қабилалари бой чорвадорлар сифатида машхур бўлиб.ю айрим оилаларда 2 минг қўй ва 60-70 тадан туялари бор эди26. Йолотанда асосан ер етишмаганлиги сабаб Пендда кетиб Марв туркманлари билан келишган ҳолда жойлашган эдилар. Улар кенглиги 4 км ва узунлиги 80 км бўлган ерларни суғориш имкониятини берган канал қазиганлар. Хосилдор тупроқ эвазига аҳолига бу ерда деҳқончиликни ривожлантириш имкониятини берган ва П.М.Лессар бу ўлка қишлоқ хўжалигининг порлоқ истиқболини алоҳида қайд этади. Иккала ўлкада ҳам буғдой, жўхори, арпа, шоли, кунжут, беда ва пахта етиштирилган. Пендда етиштирилган гуруч энг яхшиси ҳисобланган ва Ҳирот, Эрон ва Марвга чиқарилган. Салорлар жуда тарқоқ яшаганлар бироқ улар асосан Сарахсда тўпланишган эди. Булар бутун туркман қабилалари ичида ночорроқлари бўлиб, асосан деҳқончилик билан шуғулланганлар. Пенд воҳасида яшаган сариқ қабилалари ва салорлар ҳеч қачон қўшни давлатларга қарам бўлмаганлар, на афғон амирига, на Эрон шоҳига бўйсунганлар. Улар турмуш тарзи ўзларига энг яқин бўлган марв туркманлари билан қалин алоқаларни йўлга қўйган эдилар. 1877 йил октябрда Машхад ҳукмдорлари Пендга қароқчилик юришларини уютирадилар ва 5 кишини ўлдириб, 50 минг қўй ва 100 эшакни ҳайдаб кетадилар. Ҳиротдан етиб келган афғон чегарачилари бу қароқчиликжим қараб турадилар ва форслар подани ҳайдаб кетаётганида фақат кузатувчи бўлиб қоладилар. Улар фақат ортда қолиб кетган битта қароқчини тутиб оладилар ва кейинчалик у билан қароқчилик қилиб олган молларини ўзаро тақсимлайдилар27. Турли даврларда Ҳирот ҳукмдорлари Пендга “губернаторлар” жўнатиб туришади, лекин уларнинг ҳеч бири бу ерда афғон ҳукмронлигини ўрната олмайдилар. 1884 йилда февралда полковник Стюарт Теҳронга афғон ҳукумати томонидан Пендга губернатор қилиб тайинланган Амир Усмонхон Ҳиротга қайтиб кетиб келади. Сабаби сариқ қабилалари уни буйруқлоарига буйсуниш ва солиқлар тўлашда рад қилишади. Сариқ қабилаларини куч билан солиқ тўлашга мажбурлаш имконияти бўлмаган Ҳирот амири Бола Мурғобда яшайдиган жамшидлар шайхи Ялангтўшхонга ёрдам сўраб мурожаат қилади. Бироқ Ялангтўшхон сариқ қабилаларини солиқ тўлашга мажбурлай олмайди ва Пендга бўлаётган воқеалардлан хабардор қилиб туриш учун ўзининг одамларидан бири жўнатиш билан чекланади. Тез орада у бу вилоятнинг аҳолиси умуман Ҳиротга бўйсунмаслигидан хабар топади. Бўлаётган воқеаларни синковлик билан кузатиб бораётган Абдурахмонхон бу ўлкани Афғонистоннинг мулки деб ҳисобламаган. 1885 йил йил марти Ҳиндистон вице қироли Дафферин билан Равалпинддаги учрашувида Пенд воҳаси масаласида Россияга ён бериш фикрини айтади. “Мен туркман сариқ қабилалари яўайдиган ерлар менинг ҳукмронлигимда бўлмаган ва улар фуқароларим ҳам бўлиб ҳисобланмаганлар”28. Ўз навбатида британия расмийлар унинг диққат эътиборини туркманистоннинг айнан шу қисмига, биринчи навбатда пенд воҳасига қаратишиб, бу ерларни руслар пайдо бўлмасдан эгаллаб олишга шошилишга ундайдилар. Пенд Англияга зарур эди ва Абдурахмонни бу воҳани эгаллашга ундаб, улар ўзларининг субсидияларига қарам бўлган амирни кшрсатмаларни тўла тўкис бажаради деб ҳисоблаб,бу ҳудудни Англия ихтиёрига ўтказишни мўлжаллайдилар. Ҳиротда агентни таъсис қилиб ёки у ерда ҳарбий бирикмаларни жойлаштириб. Британия ҳукумати аввал сариқ қабилалари билан кейинчалик Марв туркманлари билан алоқага чиқишлари мумкин эди. Бу туркманлар билан тўғридан-тўғри алоқага чиқиш учун сўнгги имконият бўлиб, ундан фойдаланмаслик Англия учун бундай имкониятни бутунлай йўққа чиқарарди. Ўзининг ҳисоблотларида полковник риджуэй генерал Ламсденга Пенддаги туркманлар орасида англия таъсири таъминлаш зарурлиги ва ҳаттоки у британ офицерларини жойлаштиришни қайд этади. Агар буни тез орада қилинмаса биз билан ўрта осиёда ги туркманлар орасидаги алоқда бутунлай йўқолади. Бундан ташқари Мурғоб воҳасида жойлашиб, Мрав воҳасига тўғри олиб чиқувчи йўллари бўлган Пенд воҳаси стратегик жиҳатдан муҳим аҳамият касб этарди. Охир-оыибат пендни афғон ҳукумати таъсирига ўтказиш орқали инглизлар Россия ва Афғонистон ўртасида доимий душманлик уруғини сочган бўлар эди ва иккала мамлакат ўртасида беҳисоб чегара тўқнашувларини келтириб чиқарган бўлар эди. Бундай вазиятда афғон амирига бирдан-бир таянч Англиянинг қўллаб-қувватлаши эди. Бу эса ўз навбатида Англиянинг Қобул устидан назоартини, айниқса ташқи сиёсат борасидаги таъсирини янада кенгайтирган бўлар эди. Амир бу ерда сезиларли ҳарбий қисм сақлаши, бошқа ҳудудлардан бу ерга армиянинг бир қисмини кўчириши керак бўлар эди. Бундай қийин вазиятда яна Англиянинг кўмагига мухтож бўлиши аниқ эди. Россия Марв воҳасини эгаллагандан сўнг бевосита Пенддаги сариқ қабилалари билан тўқнашди ва эндиликда бутун Марв воҳасида мустаҳкам ўрнашиб олиши учун Пенд воҳасини ҳам қўшиб олиш иштиёқи билан ёна бошлади. Географик ва этнографик жиҳатдан сариқ қабилалари ва салорлар Марв туркманларининг бир қисми эди ва уларнинг бирга бўлишлари қайсидир маънода мантиқийдек туюларди. Лекин, Россияда бу муҳим ҳудудни эгаллаш учун бошқа асосий бир асос бор эди. П.М.Лессаринг фикрича Афғонистон билан чегараланишда Пенди воҳасини эгаллаб олишда қатъий позицияда туришига 3 асосий омилдан келиб чиққан ҳолда ёндошилган: 1) Туркманистондан афғон амирлари ҳукмронлиги ҳудудларини ажратиб турувчи Борхут тоғларида ўтадиган барча довонлар устидан ҳукмронлик ўрнатиш, хусусан, Ҳиротдан 120 км узоқликда жойлашган Ардевандан; 2) Йолотанда яшовчи сариқ қабилаларини уйлар билан таъминлаш, агарда Пенд воҳаси афғонларга ўтиб кетадиган бўлса, улар ўз уйларидан ажралиши мумкин эди; Марвгача бўлган бутун туркманларни устидан назорат қилиб туриш имконин берадиган тузли кўллар устидан назоратни ушлаб туриш. Бу тузли кўлларни тортиб олиш шу атрофда яшаётган аҳоилининг хўжалигига қаттиқ зарба етказиши мумкин, - деб ёзган эди П.М.Лессар29. Шундай қилиб Пенд ҳудуди Англия ва Россиянинг Ўрта Осиёдаги манфаатлари тўқнашган ҳудуд бўлиб қолди. Агар у Россия учун сисий билан бирга иқтисодий ҳам аҳамиятга эга бўлса, Англия учун сиёсий ва стратегик аҳмиятга эга эди. Шу билан бирга 1872-1873 йиллардаги инглиз-рус шартномасига биноан афғон амирларининг бу ўлкага нисбатан даъво қилишлари чеклаб қўйилган эди. Бу ҳудуд учун курашда маҳаллий аҳоли бўлган сариқ қабилалари ва салорлар ҳам катта роль ўйнайди. Афғонистон амири учун ягона асос маҳаллий аҳолининг ўз ихтиёри билан афғон амирига бўйсунишлари бўлиб, бу эса амирларнинг маҳаллий аҳолининг хоҳиш-истакларини дастак қилган ҳолда қонуний асос қилиб олишлари ва Россиянинг бу ўлкага бўлган даъволарига қарши чиқиши мумкин бўлар эди. Бу эса инглиз вакиллари афғон амирларини тез орада воҳани эгаллаш ва бу ерда ўз ҳокимиятларини ўрнатишларига ҳаракат қилишди. Бундай вазиятда Англия Пендни Афғонистонга бериш ҳақида даъво билан чиқишлари мумкин бў0лар эди. Лекин бу ердаги туркман аҳолиси Абдурахмон ҳокимияти остига ўтишни хоҳламадилар, ундан кўраРоссияга мойиллик билдиришни афзалроқ деб биладилар. Лорд Гренвилл Томсон пенд воҳасида ҳукмронлик ўрнатиш учун амирни “фурсатни бой бермасдан тез орада самарали чора-тадбирлар кўришга” ва афғон чегара постлари Херирўд дарёси бўйидаги Багдисга кўчиришга мажбур қилади. Ҳирот ҳокими Қандахордан Пендни эгаллаш ва маҳаллий аҳолини афғон амири ҳокимиятини тан олишларига кўндириш учун туркман оқсоқолларини сотиб олиш учун 2 лакха рупий олади30. Шу билан бирга полковник Стюарт ва Ҳиротждаги инглиз агенти Такихон “Пенддаги амир ҳуқуқини ҳимоя қилиш” ва маҳаллий аҳолининг мойилигини ошириш учун пулни аямасликни маслахат беришади31. Хусусаан улар томомнидан аҳолини афғон ҳукумати таъсирига ўтказишг учун бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилади. Улар Пенд оқсоқолларини Хиротга таклиф қилиб уларга совға саломлар беришади, уларни афғон фуқаролигини қабул қилиш учун кўндиришга ҳаракат қилишади. Улар шунингдек, Пендга Хирот атрофларида яшайдиган, сариқ қабилалари билан дўстона муносабатлар ўрнатган жамшидлар вакилларини ҳам жўнатиши, афғон фуқаролигига ўтказишга яна бир бор уриниб кўрадилар. Лекин, афғон ҳукмрон доираларининг барча саъй-ҳаракатлари бехуда кетади. Такихон муваффақиятсизликларни Пенд аҳолисининг Марв илан алоқалрини узорқлашини хоҳлашмаганини билан изохлашга ҳаракат қилади. Ўз навбатида руслар ҳам пенд аҳолисини Россия тобелигига ўтиши учун қўлларидан келган барча ишларни амалга оширадилар. Марвга биринчи губернатор қилиб тайинланган полковник М.Алихонов дарҳол бу ишга киришади. Марв барча солиқлардан озод қилинади, қудуқлар тозаланиб, сув иншоотлари тузатилади. Марвликлар ҳарбий хизматга жалб қилианиди, уларнинг ичидан ҳаттоки офицерлар етишиб чиқади. Бу эса Марв туркманлари орасида русларга бўлган мойилликни ўсишига олиб келади. Шу билан бирга ўша пайтда афғон амирлари томонидан ўсиб бораётган хавф-хатарни англаган Пенд аҳолиси Россия билан яқинлашишга мажбур бўладилар. 1884 йилларда кўплаб оилалар ўз яшаб турган жойларини ташлаб, руслар ҳукмронлик қилаётган жойларга кўчиб боришга мажбур бўладилар. Шу вақтларда Россия империяси халқаро майдонда ҳам ўз манфаатлари ҳимоя қилиш, Англияга Ҳиндистондаги мулкларига тажовуз қилиш тахдиди орқали босим ўтказиш учун Туркманистонда яна мустаҳкам ўрнашиб олишга интилади. 1881 йилда Теҳронда рус элчиси И.А.Зиновьевнинг саъй-ҳаракатлари билан рус-эрон чегара конвенцияси имзоланади. 1882 йил майида Қизил Арвот-Красноводск темир йўли очилади. 1884 йилда Марв туркманлари яшаётган ҳудудлар империя таркибига қўшиб олинади. 1885 йилда рус қўшинлари Сарахсга бостириб кирадилар. Туркманистондаги ғалабалардан руҳланган рус қўшинлари янада олдинга ҳаракат қилишга интиладилар. Бироқ, ўз навбатида Англия ҳукумати Пендни ҳар қандай йўл билан қўлга киритишга ҳаракат қилиб, бу йўлда ҳам сиёсий, ҳам ҳарбий чора-тадбирларни кўра бошлайди. 1884 йил 10 ноябрда инглизлар генерали Ламсден полковниклар Стюарт, Герберт ва афғон тили таржимони билан Теҳронга келади. У ерда рус элчиси Мельников билан учрашиб, очий ойдин унинг миссиясини мақсади Пендни Афғонистонга бериш ҳақида эканлигини айтади. Теҳрондан кейин ламсден хуросонга узоқ муддатли саёхат уюштиради ва Сарахсга етиб боради. У Сарахсга борганида у ер аллақачон рус казаклари томонидан эгаланиб олган бўлиб, улар Тажан дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган турман Сарахси номи билан машҳур бўлган Ламсденни қўйишни хоҳламайдилар. Каспийорти қўмондонлиги бошлиғи генерал А.В.Комаров Ламсден билан учрашишни хоҳламай кетиб қолган бўлиб, рус қўшинлари нима учун Сарахсда жойлашганига жавоб ҳам ола олмайди. Ламсден афғон отлиқлари отряди билан 1884 йил 21 ноябрда Кухсанга келади, ундан олдинроқ эса Кветтедан 767 миль йўл босиб Риджуэй бошчилигидаги эскорт ҳам етиб келган эди. Бу ердан ламсден 50 кишилик эскорт билан Пендга боради. У ерда мавжуд ахволни синчковлик билан ўрганиб, инглизларнинг бундай кейинги амалга оширишлари лозим бўлган ишлари бўича тавсиялар ишлаб чиқади. Ламсденга юклатилган вазиялардан бири сариқ қабилаларини рус афғон чегарасидаги таянчга айлантиришдан иборат эди. Ламсденнинг бутун режаларини амалга ошириши учун жўнатилган полковник Риджуэй сариқ қабилаларини Ўрта Осиёдаги бўлажак инглиз рус муносабатларида ролини ҳам кўрсатиб беришдан иборат эди. Риджуэйнинг фикрича бу 50 минг кишилик сариқ қабилалари русларга қарши жуда кучли тўсиқ бўлишлари, уларнинг Россияга беришлари эса Англиядан “жуда ҳам фойдали иттифоқчи”дан маҳрум бўлиши мумкин эди32. Кейинчалик Риджуэйга инглизлар режаларини амалга ошириш учун 100 кишилк қўшин билан Афғонистонга боришларига рухсат беради. Унинг пиёда отлиқлар билан 100 кишилик қўшинига юк ортилган 400 та туя ҳам ҳамрохлиқ қилади. Бу “кичкина штаб ва эскорт” деб номланса-да, катта аҳамиятга эга эди. Афғонлар амири Абдурахмон узоқ вақт эскортнинг ўз мамлакати ҳудудидан ўтишига рухсат беришни хоҳламайди. Бироқ, Ҳиндистон вице қироли Рипоннинг қатъий талабалидан сўнггина эскортнинг киришга рухсат беради. Бу гуруҳ кейинчалик яна Ламсденнинг ихтиёрига келиб қўшилади ва инглизларнинг афғонистондаги асосий таянчига айланади. Ламсденинг ўзи Пенд атрофларида афғон кучларини жойлаштириш, ҳарбий постларни ташкил қилиш билан шуғулланади. Унинг талаби билан Афғон чегара пунктлари 60 км масофага жойлаштирилади. Инглиз қўшинларининг ҳаракатлари ошиши Англия тарафининг чегараланиш борасида бирёқлама хатти-ҳаракатлари ўз навбатида Россия тарафининг ҳам кескин чоралар кўришга мажбур қилди. Россия яқиндагина босиб олинган Марв, Сарахс ва Йолотанда инглиз қўшинларининг пайдо бўлиши ташвишлантирмасдан қўймасди. 1884 йил 19 октябрда чақиртирилган кенгашда инглиз отрядларининг туркман қабилалари ерларидаги ҳаракатларига тўсқинлик қилиш, олдинги постларни ташкил қилиш ва қатор чора-тадбирларни белгилаб беради. Шу билан бирга ҳарбий вазир А.М. Кондуков-Корсаковга инглиз отрядларининг Мурғоб ва Херируд бўйлаб жойлашган туркман қишлоқлари бўйлаб ҳаракатланишига йўл қўймаслик, афғон аскарларининг шимол бўйлаб ҳаракатланиши кузатиладиган бўлса, уларни аввал эгалланган ерлар бўйлаб юришларига тўсқинлик қилиш, шу билан бирга улар билан қуролли тўқнашувдан тийилиш ва бир қатор вазифаларни юклади. Россия ҳукумати Афғонистон билан қуролли зиддиятларга боришни хоҳламайди, шу билан бирга инглиз ва афғон аскарларининг Россия манфаатларига зид ҳолда ҳаракатланишига тўсқинлик қилишдан иборат бўлади. Лекин, инглиз ва афғон аскарларининг тўхтовсиз ҳаракати кейинчалик русларнинг янада қатъийроқ чора-тадбирларни кўришга мажбур қилади. Хусусан, чегара постларини янада кучайтириш, эгалланган ҳудудларни мустаҳкам тутиб туриш, қўшимча ҳарбий қисмларни олдинги марраларга ташлаш кабилар шулар жумласидандир. 1885 йил 1ё январда Каспийорти вилояти генерали А.В.Комаров туркман милициясига Пули-Хотиннинг эгаллашни буюради. Шу билан бирга казакларда ўқчи қисмларни олдинги марраларга жойлаштирилади. Шу билан бирга Россиядан Теръ казак полки дала батареяси ва саперлар ротасидан иборат бўлган қўшимча кучлар жўнатилиши белгилаб қўйилади33. Пенд воҳасининг ўзида қолишини хоҳлаган Россия афғонларни туркман ерларини босиб олганлигига қарши Англияга норозилик билдиради. Ўз норозилигини Пендинга ҳарбий қўшин юбориш билан билдиради. 1885–йил 18–мартда Тошкўприк ёнида рус – афғон қўшинларининг тўқнашуви бўлиб ўтади ва бу жангда афғонлар мағлубиятга учрайдилар. Айнан шу Тошкўприк ёнидаги воқеалар баҳонасида Англия Абдураҳмонхонни Россия билан урушга тортмоқчи ва унга ёрдам бериш учун Афғонистон ҳудудига ўз қўшинларини олиб кирмоқчи бўлади. Аммо амир 1885 – йил апрел ойида Ҳиндистоннинг собиқ қироли билан учрашади ва бу учрашувда Пендин ҳудуди афғонларга тегишли эмаслигини ва Россиянинг ҳақлилигини айтади ва рус қўшинлaри бу ерлaрнинг Туркмaн қaбилaлaригa қaрaшли экaнлигини сaбaб қилиб кўрсaтгaн ҳoлдa ўз ҳaрaкaтидa дaвoм eтaди. 34. Aнглия Aфғoнистoндaн Рoссиягa қaрши чиқишни тaлaб этaди, Рус-Aфғoн қўшинлaри Кушкa шaҳри яқинидa тўқнaшaдилaр. Aфғoн қўшинлaрининг мaғлубиятидaн сўнг Рoссия вa Aнглия ўртaсидa сулҳ тузилиб, Кушкa шaҳри вa Пoмир, Рус импeрияси ҳудуди дeб тaн oлиниб, Aфғoнистoн икки улкaн импeрия oрaсидaги ocҳиқ зoнa сифaтидa қoлдирилишгa кeлишилди. Aйни шу йили Рус импeрияси Ўртa Oсиёнинг oҳирги бўйсундирилмaгaн Каспийорти вилоятини тўлиқ бoсиб oлaди вa ҳoзирги Ўртa Oсиё бутунлaй рус мустaмлaкaсигa aйлaнaди. Download 283.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling