Бухоро давлат университети тарих ва маданий мерос факультети


Тадқиқотнинг методологик асослари


Download 283.5 Kb.
bet2/7
Sana07.02.2023
Hajmi283.5 Kb.
#1174178
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Инглиз рус рақобатчилигида “Каспийорти масаласи”

Тадқиқотнинг методологик асослари: Мазкур малакавий битирув ишини ёзиш жараёнида асосий ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда тарихий тадқиқотнин объективлик, кўпёқламаликм ва аниқ тарихий нуқтаи-назардан келиб чиққан ҳолда илгари сурилган илмий фактларга таянилган. Шу билан бирга кенг тарқалган тадқиқот методлари ‒ муаммоли ёндошув, таҳлилий, тарихий ҳужжатларга муаммоли-хронологик ёндошилган ҳолда баён қилинган. Мавзуни ўрганиш жараёнида янгича фикрлаш ҳамда илмий тафаккурнинг умумбашарий тамойилларига, бўлиб ўтган воқеаларни ўзаро диалектик алоқадорликда деб қарашга асосланилди. Мавзуни ёритишда миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигига, миллий мафкура нуқтаи назаридан ёндашишга алоҳида эътибор қаратилади. ХIХ аср охирида Афғонистонда инглиз-рус рақобатчилигининг назарий асосларига эътибор беришда асосан, тарихий қарашлар ва услубларга ҳам жиддий эътибор берилди.
Илмий янгилиги: мазкур тадқиқот иши Буюк Британия ва Россия империясининг Каспийорти ва унга туташ бўлган ҳудудлар борасидаги тарихий қарама-қаршилигини ёритиб беришга қаратилган илк тадқиқот иши ҳисобланади.
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Мазкур мавзу халқаро муносабатлар тизимида муҳим ўринлардан бирини эгаллагани боис, кўплаб тадқиқотчилар бу масалага у-ёки бу тарафдан ўз муносабатларини билдиришган ҳаракат қилганлар. Шу билан бирга улар буюк Британия ва Россия империясининг тарихий қарама-қаршилигининг келиб чиқиш сабаблари, туб моҳияти, оқибатлари ва натижаларини таҳлил қилишга уринганлар. Бунда айрим тадқиқотчилар ўз мамлакатлари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ушбу воқеаларни ўз нуқтаи-назаридан асослашга ҳам уринганлар. Шу боисдан юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда мавзуга доир адабиётларни даврий жиҳатдан бир неча гуруҳларга бўлиш мумкин:
1. 1917 йилгача бўлган тадқиқотлар;
2. 1920 – 1950 йилларнинг бошига қадар бўлган асарлар ва тадқиқотлар;
3. 1950 йилларнинг ўрталари ва 1980 йиллардаги совет тарихшунослик мактаби томонидан ёзилган илмий ишлар.
4. Ғоявий-мафкуравий қарашлардан бирмунча ҳоли бўлган, XX аср охири- XXI аср бошларида яратилган тадқиқотлар..
Марказий Осиёдаги инглиз-рус рақобатини ёритишга қаратилган биринчи уринишлар XIX асрнинг 60-йилларидаёқ бошланган эди1. Бунда мазкур масалани ёритишда Х.Х. Муравьева, Е.К. Мейендорф, П.М. Лессар, Н.В. Ханыков кабиларнинг Хива, Бухоро ва Ўрта Осиёнинг бошқа ҳудудларидаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазият ҳақида эълон қилинган очерклар асос бўлиб хизмат қилган эди2. Бу тадқиқотларда шунингдек XIX асрнинг биринчи ярмида яратилган Англии ва Россия алоқаларига оид ҳужжатлар саёхатчиларнинг асарлари, статистик маълумотлар билан бойитилиб таҳлил қилинган.
Россиянинг Хива ва Бухорога ва улар орқали шарқ давлатларига жўнатган савдогарлари ва миссияларининг ёзма билдиришномалари, ҳисоботлари биз учун манба вазифасини ўтайди, чунки уларда Хива хонлигининг сиёсий ва иқтисодий ҳаёти ҳақида батафсилроқ мaьлумотлар талайгинадир. Масалан, Н.А.Хальфин Россиянинг Ўрта Осиё хонликлари билан савдо муносабатларида хиваликларнинг муҳим рол ўйнашини таъкидлаган3.
Ўрганилаётган даврга оид бўлган йирик тадқиқот XIX -XX асрларга оид бўлиб, А.Е. Снесарева, C.Б. Жуковский, В.В. Бартольд, A.A. Семенов ва бошқаларниннг тадқиқотлари фақатгина қимматли тарихий манбалар бўлибгинаа қолмай, балки рус шарқшуносларининг йирик таҳлилий илмий мероси ҳам бўлиб ҳисобланади4.
Мавзуга оид адабиётларнинг аксарият қисми 2-жаҳон урушидан кейинга тўғри келиб, унинг бошланиши 1940 йилларнинг охири – 1950 йилларнинг бошларига тўғри келади. Бунда Ўрта Осиёнинг босиб олиниши ва унинг халқаро муносабатлар ривожига таъсири билан биргаликда тадқиқ қилинган. Гарчи улар мафкуравий қарашлар, ғоялар асосида ёзилган бўлса-да, Ўрта Осиёдаги рус-инглиз рақобати масаласини таҳлил қилишда янги босқичга кўтарилишга сабаб бўлди. Ушбу даврда яратилган асарларнинг хажми катталиги боис уларни қуйидаги гуруҳларга бўлган ҳолда тавсифлаш мумкин: 1) Буюк Британия империясининг Осиёдаги сиёсати; 2) Рус-Ўрта Осиё алоқалари; 3) Ўрта Осиёда инглиз-рус рақобатчилиги муаммолари5.
Навбатдаги босқич 1990 йиллардан кейинги даврга тўғри келади. Бу даврда инглиз-рус рақобати турли хил ракурсларда кўрила бошланади ва бунда хориж адабиётларидан ҳам кенг фойдаланила бошланади. Аҳамиятли жиҳати шундаки, Марказий Осиё ва унга туташ бўлган ҳудудлар алоҳида тарзда тадқиқ қилина бошланади6. Ушбу асарларда Марказий Осиёнинг бошқа ҳудудлари сингари Каспийорти тўғрисида ҳам маълумотлар мавжуд бўлган асарлар шаклланди.
Умуман олганда мавжуд адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, Каспийорти ва унга туташ бўлган ҳудудлар доимо тадқиқотчилар диққат-марказида бўлиб келган ва турли даврларда турлича қарашлар асосида асарлар яратилган. Уларни таҳлил қилган ҳолда объектив баҳо бериш эса бугунги кундаги долзарб масалалардан бири экан.

Download 283.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling