Бухоро давлат университети тарих ва маданий мерос факультети
Минтақада инглиз-рус чегара муаммоларининг ҳал этилиши
Download 283.5 Kb.
|
Инглиз рус рақобатчилигида “Каспийорти масаласи”
- Bu sahifa navigatsiya:
- Афганское разграничение. Переговоры между Россией и Великобританией в 1872-1885 гг. В 2-х ч. СПб., 1886. Ч. 2. - С. 25. 16
2.3 Минтақада инглиз-рус чегара муаммоларининг ҳал этилиши.
1885 йилда асосий жанг ҳаракатлари тугаган бўлсада каспийорти вилояти билан афғонистон ўртасидаги чегаралар аниқ белгиланмай қолди. Бунда Россия ва англия дипломатлари мавжуд вазиятдан ўзларига фойдали битим тузиш йўлидаги уринишлари сабаб бўлди. Англия ҳукумати Пенднинг айрим ҳудудларини ҳамон афғон амирлари мулки деб ҳиосблаб, уни руслар ихтиёрига ўтганлигини танолишмай келадилар. 1885-1887 йилдаги дунё сиёсий саҳнасидаги мураккаб вазиятда ҳам инглиз-рус манфаатлари тўқнашиб борди. Айниқса, англия Россиянинг халқаро майдондаги зарба бериш учун Болқондаги вазиятдан фойдаланиб қолади. 1887 йил 7 апрелда Ьолгария тахтига Англияниннинг кўмаги билан Фердинанд Кобургский ўтиради. Бу рус дипломатиясининг яққол мағлубияти ҳисобланиб, ўз навбатида бу ҳолат Англиянинг Пенд учун олган қасоси ҳам бўлиб ҳисобланарди. Бу ҳолат Россияни ташвишлантирмасдан қолмади ва Каспийорти ва Афғонистон ўртаксидаги чегараланишни тезлаштиришга мажбур қилди. Шу билан бирга 1887 йил майида Туркманистонни қаттиқ қурғоқчилик қамраб олади. Яйловлар қидирган Пенд сариқ қабилалариини ўз подаларини Афғонистон томонга ҳайдаб борадилар. Инглизлар маслахатига кўра Ҳирот губернатори туркманларга яйловларга киришни таъқиқлайди ва подаларини олиб чиқиб кетишни талаб қилади35. Юзага келган ноқулай вазият рус дипломатларини янги ён беришларга мажбур қилади. 1887 йил 22 июлда Петербургда Россия ва Буюк британия ўртасида янги протокол имзоланади. Унга кўрса Россия Афғонистонга Амударё оқими бўйлаб жойлашган, инглизлар Хўжа Салох ҳудуди деб ҳисобламайдиган ерларга бўлган эгалигини тан олади, унинг эвазига 2.5 минг кв. км яқин сариқ қабилаларига тегишли канал ва жанубий Туркманистон текислигининг энг яхши қисмларини ўз иига олган Пенд воҳасини қўшиб олади. Бу эса Туркманистондаги рус дипломатиясининг ютуғи эди. Россия катта қурбонларсиз муҳим стратегик ҳудудларни қўшиб олди. Шу билан бирга бутун Туркманистонни бирлаштириш ишлари якунланади. Бу ердан туриб афғонистонга тўғридан тўғри чиқадиганҳудудлар, Ҳиротга икки кунда олиб борадиган йўлларга эга бўлади. Ундан ҳам кўрса кўпроқ рус дипломатияси сиёсий нуқтаи назардан муваффақиятга эришади. Ўзининг Красноводскдан Пендгача бўлган тўхтовсиз юришларида тўғридан тўғри хавф-хатар туғдириши мумкин бўлган барча тўсиқлар бартараф қилинган эди. Англиянинг уринишлари эса Кушк ҳудуди яқинида барбод бўлади. Инглизлар ўзлари учун муҳим стратегик макон деб билган жойларини россияга беришга мажбур бўладилар. Инглизлар бу ерда сиёсий жиҳатдарн катта мағлубиятга учрайдилар. Буюк Британиянинг Ўрта Осиёга жануб томомндан суқилиб киришга айнан шу ерларда барбод бўлади. Лекин ўзининг доимо ўзининг ўзгарувчанлиги инглиз дипломатияси битта катта тадбир ортидан бирданига бир нечта мақсадларга эришшган. Туркманистонда ҳам шундай бўлади. Чегараланиш умумий бир дастурнинг бир қисмигина бўлиб, ҳаттоки асосийси ҳам эмас эди. Россия империяси билан Афғонистон ўртасидаги чегараларни аниқлаш билан бирга учта муҳим муаммо ҳам бор эди: Амирнинг бутун ички ва ташқи сиёсати устидан тўлиқ назорат ўрнатиш, унинг ҳукмдоридан қатъий назар инглизлар қўлидаги итоатгўй қўғирчоққа айлантириш; Шимолий Афғонистон ва Туркманистоннинг жанубида кенг махфий агентурани ташкил қилиш ва келажакда зарурият бўлганда Англия сиёсатининг фаол ёрдамчилар бўлиш ва ҳаракатга келтириш мумкин бўладиган “ишончли одамлар” қатламини шакллантириш (масалан, 1918 йилда генерал Меллесон экспедицион корпусининг Каспийорти вилоятига босқини шундай юз берган эди). Шимолий Афғонистоннинг Зулфиқор довонидан Помир тоғларигача бўлган ҳудудларини синчковлик билан ўрганиш, шунингдек Хиндикушдаги кам ўрганилган довонлари ва улар орқали Ҳиндистонда Ўрта осиёга борадиган йўлларни тадқиқ қилишдан иборат эди36. Шуни ҳам айтиш зарурки инглизлар бу мақсадларин ошкор қилишга ҳам улгурадилар. 1885 йил 6 майида чиққан “Таймс” газетасининг босилиб чиққан махсус мақоласида Пенд тўқнашувидан сўнг Шимолий Афғонистонда юзага келган вазият ҳақида таҳлил қилинади. Унда музокаралар натижалари ва Англиянинг аҳволи баҳолар экан, инглиз дипломатиясининг мазкур ҳудуддаги иккита асосий йўналишини белгалиб беради. Газета энг аввало амир билан келишувларни қайта кўриб чиқиш зарур деб ҳисоблайди. “Таймс” уни шимолий чегараларидаги масъулиятсиз ҳаракатларини қоралаб, гўёки у Англияни Россия билан дипломатик курашга ундайди ва Англияни мураккаб ахволга солиб қўяди. Шу билан бирга амир шу пайтгача кўп нарсаларни олиб “эвазига ҳеч нарса бермаганини” эслатиб қўяди37. Бу эса инглизларнинг мазкур ҳудудда режалаштирган ишларнинг бир қисми барбод бўлганлигини ва Англия ҳукуматининг ўз хатти-ҳаракатларини оқлаш учун йўл қидираётганлигини ҳам кўрсатиб турарди. Инглиз-рус муносабатларининг янги формати улар ўртасидаги афғонг чегараси ҳақидаги битимни имзолагандан сўнг бошланади. Унинг ташкил топишига дипломатик муносабатларда Европадаги вужудга келган мураккаб взият билан Ўрта Осиёда кенг кўламли ҳарбий тўқнашув келиб чиқиш эҳтимоли сабаб бўлди. Бир тарафдан муносабатларни янги формати куч ишлатиш омили билан чекланади. Лекин, бошқа тарафдан бу куч ишлатиш омилили қандай. Қандай ҳолатларда ишлатиши бўйича аниқ механизмлар ҳам йўлга қўйилмаган эди. 1877-1878 йиллардаги рус-турк урушларидан сўнг Россия ҳам кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириши учун имконияти, етмас эди. Шу билан бирга Буюк Британия уни Ўрта ер денгизи ва Узоқ Шарқ ҳудудларида ўзининг қудратли имкониятлардан фойдаланган ҳолда кучли босим ўтказаётган эди. Бу ерларда Англияга нисбатан бир неча марта кучсизроқ бўлган Россия ҳам вазиятни яхши тушуниб турарди. Лекин Россияга мавжуд вазиятнинг ижобий тарафлари ҳам бор эди. У туркман ерларида жойлашган бир неча муҳим стратегик аҳамиятга эга жойларни ўз таркибига қўшиб олишга муваффақ бўлади. Шу билан бирга Эрон билан ҳам келишган ҳолда ўзаро келишмовчиликларни бартараф қилиб, чегара муаммоларини ҳал қилиб олган эди. Афғонистонга нисбатан ҳам кейинчалик яхши қўшничилк муносабатларни таклиф қила олди. Аммо, Англия сиёсатида бу каби ҳолатларни деярли кузатмаймиз. Чунки, Англия ҳукумати минтақадаги мамлакатларга ҳамкорлар назари билан эмас, балки ўзининг манфаатларига хизмат қиладиган бир кучлар сифатида қаради холос. Шу тахлит туркман ерларида бўлиб ўтган рақобатда Буюк Британия Россияга имкониятларни бой берди ва Ўрта Осиёдаги муҳим позицияларни Россия қўлига топшириб қўяди. 1885 йили март ойида Тошкўпир ёнида рус қўшинлари билан афғон қўшинлари ўртасида тўқнашув “Катта ўйин”нинг энг кескин палласи эди. Лекин, бир жиҳатни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, гарчи инглиз-рус рақобати даврида “қарама-қаршилик доимо авж олиб турган бўлса ҳам, аммо бу ҳеч қачон икки томон ўртасида уруш ҳолати даражасигача етиб бормади”. Дипломатик музокаралар натижасида Эрон—Чор Россияси, Чор Россияси—Афғонистон чегаралари белгиланди. 1895 йили сўнгги чегара истеҳкомлари Помир бўйлаб ўтказилди. Булар ҳозирги Эрон—Туркманистон, Афғонистон—Ўзбекистон ҳамда Афғонистон—Тожикистон чегара чизиқларидир. Шундай қилиб, Афғонистон Осиёдаги Россия ва Британия империялари мулкларини бир-биридан ажратиб турувчи “буфер зона”га айланди. 1907 йили 31 августда Англия—Россия 1Григорьев В.В. Среднеазиатские дела. М., 1865; Делинский В.В. Об отношении России к среднеазиатским владениям и об устройстве киргизских степей. - СПб., 1865; Романовский Д И. Заметки по среднеазиатскому вопросу. - СПб., 1868; Небольсин П.И. Очерки торговли России со Средней Азией // Записки Русского географического общества. – М., 1865; Костенко. Средняя Азия и водворение в ней русской гражданственности. - СПб., 1870. 2 Корнилов Л.Г. Кашгария или Восточный Туркестан. Опыт военно-статистического описания. – Т., 1903; Муравьев H.H. Путешествие в Туркмению и Хиву в 1819-1820 гг. гвардии генерального штаба капитана Николая Муравьева, посланного в сии страны для переговоров. - М., 1822; Мейендорф Е.К. Путешествие из Оренбурга в Бухару. М., 1875; Ханыков H В Описание Бухарского ханства. СПб., 1843; Jleccap П.М. Юго-западная Туркмения. СПб., 1885. См.: Вельяминов-Зернов В.В. Сведения о Кокандском ханстве // Вестник Русского географического общества. 4.18. 1856; Он же. Торговое значение Кокандского ханства для русских 1854. Григорьев В.В. Среднеазиатские дела. М., 1865; Он же. Русская политика в отношении Средней Азии. // Сборник государственных знаний. Т. 1, СПб.,1874. 3 Халфин H.A. Английская колониальная политика на Среднем Востоке (70-е гг. XIX в). Ташкент, 1957; Он же. Британская экспансия в Средней Азии в 30-40-е гг. и миссия Р. Шекспира // История СССР, 1958, №2; Он же. Провал британской агрессии в Афганистане. М., 1959; 4 Снесарев А.Е. Индия как главный фактор в среднеазиатском вопросе. СПб. 1906; Он <ке Афганистан. М., 2002; Жуковский C.B. Сношения России с Бухарой и Хивой за последнее трехсотлегае. Пг„ 1915; Бартольд В.В. Сочинения. Тт. I-IX. - М., 1963-1977; Семенов A.A. Очерки из истории присоединения вольной Туркмении (1881-1885). – Т., 1909, Он же Средняя Азия. – М., 1911. 5 Штейнберг Е.Л. Английская версия о «русской угрозе» Индии в XIX - XX вв. // В кн. Исторические записки т.ЗЗ - М., 1950; Он же. История британской агрессии на Среднем Востоке. М , 1951; Ахмеджанов Г.А. Гератский вопрос в XIX в. Ташкент, 1971; Хидоятов Г.А. Из истории англо-русских отношений в Средней Азии в конце XIX в. (60-70-е гг.). Ташкент, 1969; Он же. Британская экс пансия в Средней Азии. Ташкент, 1981; Юлдашбаева Ф.Х. Из истории английской колониальной политики в Афганистане и Средней Азии, (70-80-е гг. XIX в.) - Ташкент, 1963. " См.: Рожков« М.К. Экономическая политика царского правительства на Среднем Востоке во второй половине XIX в. и русская буржуазия. М., 1949; Она же. Русские фабриканты и рынки Среднего Востока во второй четверти XIX в. // Исторические записки 1948, №27; Киняпина Н.С. Внешняя политика России в первой половине XIX в. М., 1963; Киняпина Н.С., Блиев М.М., Дегоев В.В. Кавказ и Средняя Азия во внешней политике России (вторая половина XVIII в. - 80-е гг. XIX в.). М., 1984; Халфин Н.А. Россия и ханства Средней Азии. М., 1974; Соколов А.Я. Торговая политика России в Средней Азии и развитие русско-афганских торговых отношений. Ташкент, 1971; Аминов A.M., Бабаходжаев А.Х. Экономические и политические последствия присоединения Средней Азии к России. Ташкент, 1966 6 Айзениггат М.П., Гелла Т.Н. Английские партии и колониальная империя Великобритании в XIX в. (1815 сер. 1870-х гг.). - М., 1999; Богомолов С.А. Имперская идея в Великобритании в 70-80-е гг. XIX в. Ульяновск, 2000; Бокиев О.Б. Англо-русское соперничество в Средней Азии в связи с присоединением территории Таджикистана к России. // В кн. Актуальные проблемы истории и историографии Средней Азии (вторая половина XIX - начала XX в.). Душанбе, 1990; Бонда-ревский Л.Г. Англо-русские отношения в Персии накануне Первой мировой войны // Россия на рубеже XIX - XX вв.: Материалы научных чтений памяти профессора Бовыкина В.И. 20 января 1999 г. Ред. А.Г. Голиков, А.П. Корелин. M., 1999; Гелла Т.Н. Колониальная политика Англии и либерал-империалисты в конце XIX в. // В кн. Европа, США и колониальный мир. М., 1988; Она же. Либерализм и новый империализм в Великобритании в 80 - 90-х гг. XIX в.// Новая и новейшая история, 2001, №2; Она же. Политические круги Великобритании о русско-английском соперничестве на Среднем Востоке (60-е - начало 70-х гг. XIX в.). // В кн. Россия и Европа: Дипломатия и культура. M., 1995; Глущенко Е.А. Строители империй. Портреты колониальных деятелей (К.П фон Кауфман, М.Д. Скобелев, Ф. Лугард, Ф. Роберте). М., 2000; Гудзинский В.В. На повороте судьбы: Великая Британия и имперский федерализм (последняя четверть XIX - первая четверть XX в.). Челябинск, 1996; Дегоев В.В. Большая игра на Кавказе: история и современность Статьи, очерки, эссе. 2-е издание, расш. и дополи. М., 2003; Жигалина О.И. Великобритания на Среднем Востоке, XIX - начало XX в. Анализ внешнеполитических концепций. М„ 1990; Иванов Р.Н. Генерал Максуд Алиханов: триумф и трагедия. Документальное повествование. Махачкала, 2003; Киняпина Н.С. Балканы и проливы во внешней политике России в конце XIX века (1878-1898 гг.). – М., 2006. 7 Жигалина О. И Великобритания на Среднем Востоке. ХIX – начале ХХ в: Анализ внешнеполитических концепций. - М., 1990 - C.65. 8 Жигалина О. И Великобритания на Среднем Востоке. ХIX – начале ХХ в: Анализ внешнеполитических концепций. - М., 1990 - C 73. 9 Жигалина О. И Великобритания на Среднем Востоке. ХIX – начале ХХ в: Анализ внешнеполитических концепций. - М., 1990 - C 75. 10 Жигалина О. И Великобритания на Среднем Востоке. ХIX – начале ХХ в: Анализ внешнеполитических концепций. - М., 1990 - C 76. 11 Искандаров Б.И. Восточная Бухара и Памир во второй половине XIX в. В 2-х ч. Душанбе, 1962. Ч. 1. - С. 176. 12 Афганское разграничение. Переговоры между Россией и Великобританией в 1872-1885 гг. В 2-х ч. СПб., 1886. Ч. 2. - С. 5. 13 Афганское разграничение. Переговоры между Россией и Великобританией в 1872-1885 гг. В 2-х ч. СПб., 1886. Ч. 2. - С. 7-13. 14 Постников А. В. Схватка на "Крыше Мира": Политики, разведчики, географы в борьбе за Памир в XIX веке. М., 2005. - С. 118. 15 Афганское разграничение. Переговоры между Россией и Великобританией в 1872-1885 гг. В 2-х ч. СПб., 1886. Ч. 2. - С. 25. 16 Афганское разграничение. Переговоры между Россией и Великобританией в 1872-1885 гг. В 2-х ч. СПб., 1886. Ч.2. - С.3. 18 Хидоятов Г.А. Из истории англо-русских отношений в Средней Азии в конце XIX в. – Т.: Фан, 1969. - С. 132. 19 Хидоятов Г.А. Из истории англо-русских отношений в Средней Азии в конце XIX в. – Т.: Фан, 1969. - С. 134. 20 Хидоятов Г.А. Из истории англо-русских отношений в Средней Азии в конце XIX в. – Т.: Фан, 1969. - С. 135 21 Хидоятов Г.А. Из истории англо-русских отношений в Средней Азии в конце XIX в. – Т.: Фан, 1969. - С. 136 22 Коргун В. Г. История Афганистана. ХХ в. М., 2004. C.223-226. 23 Жигалина О. И Великобритания на Среднем Востоке. ХIX – начале ХХ в: Анализ внешнеполитических концепций. М. 1990. – С.45. 24 Barthorp, Michael (2002) [1982]. Afghan Wars and the North-West Frontier 1839–1947. London: Cassell. ISBN 0-304-36294-8. P. 178-179. 25 Хидоятов Г.А. Британская экспанция в Средней Азии (Пенде, март 1885 г.). – Т.: Фан, 1991. – С.79. 26 Хидоятов Г.А. Британская экспансия. в Средней Азии(Пенде, март 1885 г.). – Т.: Фан, 1991. – С.79. 27 Хидоятов Г.А. Британская экспансия в Средней Азии(Пенде, март 1885 г.). – Т.: Фан, 1991. – С.80. 28 Хидоятов Г.А. Британская экспансия в Средней Азии(Пенде, март 1885 г.). – Т.: Фан, 1991. – С.81. 29 Хидоятов Г.А. Британская экспансия в Средней Азии(Пенде, март 1885 г.). – Т.: Фан, 1991. – С.83. 30 Хидоятов Г.А. Британская экспансия в Средней Азии(Пенде, март 1885 г.). – Т.: Фан, 1991. – С.84. 31 Хидоятов Г.А. Британская экспансия в Средней Азии(Пенде, март 1885 г.). – Т.: Фан, 1991. – С.85. 32 Хидоятов Г.А. Британская экспансия в Средней Азии (Пенде, март 1885 г.). – Т.: Фан, 1991. – С.118. 33 Хидоятов Г.А. Британская экспансия в Средней Азии(Пенде, март 1885 г.). – Т.: Фан, 1991. – С.131. 34 Мухин Ю. И. Афганский фронт СССР. М., 2009. C. 54-58. 35 Хидоятов Г.А. Британская экспансия в Средней Азии(Пенде, март 1885 г.). – Т.: Фан, 1991. – С.188 36 Хидоятов Г.А. Британская экспансия в Средней Азии(Пенде, март 1885 г.). – Т.: Фан, 1991. – С.189. 37 Хидоятов Г.А. Британская экспансия в Средней Азии(Пенде, март 1885 г.). – Т.: Фан, 1991. – С.190. Download 283.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling