Бухоро давлат университети тарих ва маданий мерос факультети


II-Боб XIX АСРНИНГ 80-ЙИЛЛАРИДА КАСПИЙОРТИДАГИ ГЕОСИЁСИЙ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ҲАЛ ЭТИЛИШИ


Download 283.5 Kb.
bet5/7
Sana07.02.2023
Hajmi283.5 Kb.
#1174178
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Инглиз рус рақобатчилигида “Каспийорти масаласи”

II-Боб XIX АСРНИНГ 80-ЙИЛЛАРИДА КАСПИЙОРТИДАГИ ГЕОСИЁСИЙ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ҲАЛ ЭТИЛИШИ


2.1 Туркман ерларида йирик империяларининг сиёсий тўқнашувларини авж олиши.

1853-1856 Қрим уруши ва ундаги Англиянинг иштироки Россия ҳукмрон доираларини Қора денгизда ҳукмронлик ўрнатиш режаларирини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган британия ҳукмрон доираларига қарши қарши ҳарбий-сиёсий қуролга эга бўлиш вазифаси туради. Бир қатор рус генераллари Англиянинг Қрим урушидаги иштироки учун қасос олишда Ҳиндистонга ҳужум қилишда Каспий денгизининг шарқий соҳилларидан фойдаланишни таклиф қиладилар. Хусусан, унинг жанубий-шарқий соҳилида жойлашган Оқ Қалъа таянч нуқтаси бўлиб қолиши лозим эди. Ушбу генераллар Ҳиндистонга қарши ҳужум ҳаракатлари олиб бориш учун энг қулай йўл Каспий денгизидан Шимолий Эрон, туркман қабилалари, Ҳирот ва Қобул деб ҳисоблардилар. Бу каби ҳаракатларни амалга ошириш орқали Марказий Осиёдаги инглиз ҳукуматининг, хусусан, “Ост-Индия” компаниясининг манфаатларига зарба бериш кўзда тутилшган эди. Бу борада бир неча бор йиғилишлар ўтказилиб, қўйилган вазифаларни бажариш учун бир нечта вариант илгари сурилади.


Биринчи вариантнинг муаллифи махфий масалахатчи барон Н.Е.Торану бўлиб, Астробод вилояти масалаласи Эрон билан шартнома тузиш, шу орқали Ҳиротга рус қўшинлари юриши билан шуғулланиш ва у ерда таянч базани қуришни назарда тутарди.
Иккинчи вариант инглиз-ҳинд ҳукмронлигига деярли шунчаки намойиш учунгина чора-тадбирлар кўришдан иборат эди. Туркистон генерал губернатори фон Кауфман Англиянинг Осиёдаги манфаатларига тахдид қилиш учун иккита мустақил отрядни жўнатишни ўзи етарли: бири (Туркистон отряди) Бухорога тегишли бўлган Шеробод яқинига, иккинчиси Кавказ ҳарбий округи қўшинларидан бирини Марвга жўнатиш лозим эди. Бу тадбирларнинг муваффақияти Афғғонистон тарафининг реакциясига боғлиқ эди. Шунингдек, у Афғон амирига сиёсий элчилар жўнатишни ҳам шарт деб ҳисобларди.
Учинчи вариант Оренбург генерал губернатори генерал-адъютант Н.А.Крижановский режаси бўлиб, Астробод Ҳирот орқали орқали Ҳиндистонга олиб блорадиган асосий йўлга 150 минг кишилик қўшинни жўнатишни назарда тутарди. Муаллифнинг фикрича айнан шу йўл орқали инглиз ҳукуматини Росия империясининг Шарққа нисбатан сиёсатига аралашишига кескин камайтиришга мажбур қилади.
Ҳарбий вазирлик биринчи ва учинчи лойиҳаларни рад қилди, бироқ Каспий денгизининг шарқий соҳилларида базани яратиш, қуруқлик орқали алоқа ўрнатиш учун қулай ерларни қидириб топиш, Каспий денгизининг шарқий соҳилларида кемалари тўхташи учун қулай денгиз кўрфаз қидириб топиш ҳақида қарор қабул қилди. Биринчи ва учинчи вариантни рад қилинишининг асосий сабаблари молиявий ресурсларнинг етарли эмаслиги ва “Европадаги сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда бундан кўра кўпроқ аҳамиятга эга бўлган вазиятларга тайёр туриш” учун Европа армиясини тутиб туриш эди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Туркманистонда шошилинч ҳаракатларга қарши чиқди ва турли хил баҳоналар билан шарқий соҳилларга қўшинларни жўнатишни орқага суради. Рус дипломатлари туркманистонда рус аскарларининг пайдо бўлиши Эрон билан муносабатларни ёмонлаштириб юборишидан чўчирдилар. Чунки талабларини асослаб беришда моддий ва ҳуқуқий асослар бўлмасада Форс подшолари каспийортининг бир қисмига даъво қилиб келардилар. Афтидан Россия Форс ҳукмрон доираларида Россияга нисбатан салбий муносабатлар шаклланиб қолишидан хавфсирарди. Рус аскарларининг туркман ерларида пайдо бўлиши ўша даврда Эронга қарам бўлган Хуросон билан тўқнашувларнинг келиб чиқиш эҳтимолини оширир эди. Чунки ўша даврда Эронда инглиз ҳукмрон доираларининг таъсири анча кучли бўлиб, турли хил йўллар билан Эрондаги юқори табақа вакилларини ўз тарафларига оғдириб олишган эди. Шу боисдан Стреоухов Кауфманга 1869 йилда ёзган мактубида унинг Хивага қарши юришларига қарши чиққан эди. У Красповодскда рус аскарларининг пайдо бўлиши ва у ерда рус эскадрилиясининг муқим бўлиши эрон давлати билан алоқаларда салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди18. Айнан шу каби хавфсирашлар туфайли рус ташқи ишлар вазирлиги деярли 10 йил давомида рус ҳукуматини Каспий денгизининг шарқий соҳилларида фаол ҳаракатлардан тийилишга мажбур қилдилар ва ҳарбийларнинг Красноводскка рус аскарларини жўнатишни тезлаштиришга бўлган барча уринишларига халақит қилишга ҳаракат қилдилар.
1960 йилларнинг охирига келиб вазият бирмунча ўзгарди. Россия Туркистонга ўрнашиб олди ва амалда Бухоро амирлиги устидан назоратни ўрнатди. Туркистонда тўпланган рус қўшинлари Россиянинг марказий ҳудудларидан узилиб қолган эди. Оренбурга орқали темир йўл хали-бери битмаслигидан келиб чиқиб, ягона алоқа Хива ва туркман ерларидан ўтиши мумкин бўлган йўл орқали бўлиши мумкин эди. Асосан хива хонлигига қарашли бўлган Амударёнинг бутун оқими бўйлаб назоратни ўрнатмасдан Марказий Осиёнинг жанубий-ғарбий қисми билан савдо-сотиқ ишларини кенгайтириб бўлмас эди. Шунингдек, Хива хонлигини эгаллаш кун таритибида турарди ва буни Туркистон генерал губернаторлиги ҳамда Каспий денгизи тарафидан ҳужум қилмасдан амалга ошириб бўлмас эди. Охир-оқибат рус офицерлари томомнидан 1850 йилларда илгари сурилган Каспий денги бўйида ҳарбий базани шакллантириш тўғрисдиаги таклифлар, 1863 йилдаги поляк қўзғолонидаги Англия дипломатиясининг душманона позицияси Россия ҳукуматининг Каспий денгизининг жанубий шарқий сиёсатига ўз таъсирини ўтказади.
Бундай шароитларда Россия ташқи ишлар вазирлиги Каспийденгизи ҳудудидаги ҳаракатларга раҳбарлик қилишни кама йтирди ва буни тўлиқлигича ҳарбий идоралар ихтиёрига топширади. Ҳарбий ўз навбатида ҳарбийлар шарқий соҳилларда фаол ҳаракатлар тарафдори бўлиб, улар бу ҳаракатларнинг оқибатлари тўғрисида ўйлашмасди ва ҳеч ким ҳисоблашмасди. Асосан Кавказ бошлиқлари ва офицерларидан иборат бўлган ҳарбийлар ҳукуматнинг Каспийортидаги хоҳишларини амалга оширишлари, Ташқи ишлар вазирлиги бўлса ёрдамчи вазифани, яъни уларнинг ҳаракатларини “савдо манфаатларидан келиб чиққан ҳолда” оқлашлари керак бўларди.
1869 йил октябрь ойининг охирида рус қўшинлари Красноводскка ташланди ва Каспийбўйи туркманлари (ёвмутлар, гўкланлар ва б.) ўз ерларида русларнинг назорат қилишларини хоҳламай, уларга қарши урушга тайёрлана бошладилар. 1870 йилларда нуфузли қабила бошлиқлари бўлган Сафихон, Аваз Мурод сардор, Нурбердихонлар бошчилигида рус қўшинларига қарши коалиция тузилди ва рус қўшинларига биринчи зарбани бердилар.
1872-1873 йилларда қўмондон Маркозовнинг туркманларга қарши ҳарбий ҳаракатлари, репрессияни кучайтириб юбориши маҳаллий аҳолининиг Россияга қарши ҳаракатларини янада кучайттиришига олиб келади. Шунингдек, Кауфман томонидан хивага юришлар вақтида қаршилик қилган туркманларни жазолаш учун генерал Головачевни жўнатадаи ва туркман қабилаларига қарши жангларда қашқатқич зарбалар беради. Гарчи туркман қабилалари қаттиқ қаршилик қилиб, рус қўшинларига қарши партизанлик курашини олиб борган бўлса ҳам россия империяси Туркманистон ерларини эгаллаб олади.
1874 йил мартида “Каспийорти ўлкасида ҳарбий бошқарувни жорий қилиш тўғрисидаги вақтинчалик ҳолат” тасдиқланди. Унда Каспийорти ҳарбий бўлимининг чегаралари, бўлим бошлиғининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Манғишлоқ ва Красноводск приставлари аниқлаб олинди. Шунингдек. Ушбу ҳужжатда рус ва маҳаллий бошқаруви,йиғимлар, солиқлар, маҳаллий аҳолининг ҳуқуқлари ҳам белгилаб олинади.
Каспийорти ўлкасининг чегаралари шимолда Ўлик қўлтиқ, жанубда Артек дарёси ва Каспий денгизидан Хиванинг ғарбий чегараларига қадар этиб белгиланади19. Шимолий, ғарбий ва жанубий чегаралар шунчалар эркин белгиланган эдики, уларни ёки жанубий-шарқий деб айтиш қийин эди. Бу ҳарбийларга янги ҳарбий юришлар учун кенг имкониятлар яратарди, холос.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, руслар жорий этган янгича тартиблар маҳаллий аҳолининг диний ва миллий қадриятларини бирмунча ҳурмат қилинишини ҳам таъминлар эди. Бу маҳаллий аҳолининг орасида норозилик ҳаракатлари кучайиб кетишининг олдини олиш мақсадида қилинган хатти-ҳаракатлар натижаси эди.
Туркманлар билан муносабатларда Россия учун энг катта қийинчилик шунда эдики, туркманлар жойлашган ерлар форс шоҳлари ҳукмронлигига мослашиб қолган эди. Улар ўртасида қатъий белгиланган чегаралар ҳам йўқ эди. Бу эса Эрон шоҳларини ташвишлантириши, бунингн натижасида рус-эрон муносабатларининг совуқларшишига олиб келарди. Бундай вазиятдан фойдаланиб қолишга ҳаракат қиладиган Англия эса ўз навбатида Туркманистон ерларида рус сиёсатига бўлган эътирозларини билдирилишига олиб келарди.
Рус қўшинларининг Красноводскка туширилиши Эрон ташқи ишлар вазири Мирза Саййидхоннинг рус элчиси Бегерга билдиришича шоҳ ҳукуматини ташвишлантирадиган бирон нарсани кўрмаётганини айтади20. Лекин, бу Эрон шоҳининг туркман ерларида бўлиб ўтаётган воқеаларга шунчаки бепарволик билан қараётганлиги билан эмас, балки ўша даврда юзага келган мураккаб бир шароитда қулай вазиятни кутаётганлиги билан изоҳлаш мумкин. Шунингдек, ўша пайтда рус эчилари Эрон шоҳи билан боьшқа ҳудудлар масаласида музокаралар олиб боришаётган эди. Эрон шоҳи ҳам рус босқинларига қарши туриш учун ҳарбий жиҳатдан кучсизлигини тушуниб турарди. Шу билан бирга Туркманчой битимига кўра Россия империяси Каспий денгизида ҳарбий флотга эга бўлиши мумкин эди. Қонуний тарафдан олиб қараганда Эроннингнорозилик билдириши учун асослари ҳам йўқ эди.
Эрон шоҳи вазиятни тўғри англаган ҳолда ён беришга қарор қилади. У туркман ёвмутлари устидан Россия ҳукмронлигини тан олиш эвазига Атрек ва Гурган дарёларидаҳарбий базалар қуришдан воз кечишни талаб қилади. Ўз навбатида Эрон билан алоқаларни кескинлаштиришни истамаган Россия империяси ташқи ишлар вазирлиги Англия томонидан турли хил првокациялар уюштирилишидан хавфсираб бу шартларга рози бўлади21.
Каспийорти вилоятининг тузилиши билан Россия империясининг бу ҳудуддаги ҳукмронлиги узил-кесил таъминланмаган эди. Эрон билан ўзаро чегаралар аниқланиб олинган бўлсада, Афғонистон билан жанубий-шарқий чегаралар масаласи очиқлигича қолмоқда эди. Шу боисдан Каспийорти ҳудудининг кейинги тақдири Афғонистон билан муносабатларга ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ эди.
Генерал-майор Столетов бошчилигидаги рус делегацияси, диний ишлар бўйича мутахасислар, Загунув (туркий ва инглиз тиллари таржимони), тиббиёт соҳасининг малакали бир шифокори ва лейтенант қўмондонлардан бири, казакларнинг йигирма бир нафар қобилиятли аскарлари билан Кобулга келдилар. Сант-Петербургдан тайинланган бу делегация Туркистон вилояти раҳбари генерал Кауфман томонидан Тошкентда тузилган эди. Кутилмаган бир пайтда улар Амударё бўйига етиб келдилар ва амир билан музокара олиб боришни маҳаллий халқ вакилларига айтдилар. Мозори-шариф раҳномоси Шердилхон бу ҳолатни Шералихонга етказди ва у бу меҳмонларнинг расмий қабул қилишини хоҳлаётганликларини айтди. 1878-йил 22 июлда Кобулга етиб келган эдилар ва амир ҳам уларни кутиб олганди.
Улар Кауфманнинг номасини амирга бердилар ва Афғонистон ва Россия ўртасида дўстлик шартномаси юзага келиши, бу шартномада қадирли амирнинг невараси(Абдуллахон) ҳам расмий иштирок этиши акс эттирилган эди. Амир бу етиб келган делегация инглизларга таҳдид эмас эди. Лекин инглизлар бу келган делегациядан жуда саросимага тушиб, амир билан музокара олиб боришини умид қиларди.
Русларнинг уддабурон вакиллар айнан бу вақтда бўлаётган Европа давлатларининг раҳбарлари йиғилган Берлин конфренциясида эдилар ва инглизлар Сант Стефано келишуви дарз кетишидан хавфсирар эди. Руслар эса Стефан шартномасида инглизларга имтиёз берди ва Афғонистон юзасидан келишиб олдилар. Уларнинг келишувлари шундай маълумотлар келтирилган эди. Афғонистон инглизларнинг таъсир доирасидаги жой ва Болқонга инглизлар аралашмаслиги ҳамда улар ўртаисидаги болгарларни олиб ташлаш бўлган. Руслар айни мана шу вақтда Столетовни амирни гижгижлаш мақсадида Афғонистонга жўнатган эдилар. Бу русларнинг катта ёлғони эди. Руслар конфренция юзасидан имзолаётган вақтда Столетов Кобулда эди. Бу махфий номани амирга берди ва амир ҳеч қандай шартнома имзоламаслигини унга айтдилар22.
Инглизлар амир билан кескинлашиш ҳолати юзага келди, рус делегацияси амирни ҳимоя қилиш юзасидан узининг кучли аскарларини жўнатиши кераклигини амирга тушунтирдилар. Лекин кейин бир баҳона қилиб Кобулдан генерал Столетов мамлакатдан чиқиб кетади. Инглизлар Афғонистон сарҳадларига ҳужум қилган вақтда амир Кауфманга хабар қилди ва унинг жавобида у деди: “Зайтун баргини қўлига олиб инглизларга мурожат қил. Зайтун баргининг маъноси инглизлар билан муроса қилишдир”23.
Амир ўз ишини давом эттириб бир ноодатий ишни тузди. Унинг одами Сант-Петербургга борди ва у ерда инглизларнинг тажовузлари юзасидан жаҳон ҳамжамиятларига ўз шикоятларини етказди. Инглиз вакили Лейтин амирга номалар жўнатди ва бир делегацияни жўнатишни айтди. Лекин амир талаб қилинган ҳеч бир талабни қабул қилмади. Мана шу кунда инглиз аскарлари Афғонистонга кирган эдилар ва бу фожеа кейинчалик Афғонистоннни Англияга манфаатларига хизмат қиладиган қўғирчоқ мамлакатга айлантириб қўйди24. Англия эса мазкур таъсир кучидан кейинчалик Россиянинг Каспийортидаги манфаатларига зарба бериш йўлида фойдаланади.

Download 283.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling