Бухоро Давлат Университети Тарих ва маданий мерос факултети
Download 21.4 Kb.
|
BMIga tavsiyanoma(1).docJJJJ.doc333333333333333333
- Bu sahifa navigatsiya:
- Т А В С И Й А Н О М А
- Илмий раҳбар: Самадова С.С.
Бухоро Давлат Университети Тарих ва маданий мерос факултети “Миллий ғоя маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналиши 4-босқич битирувчиси Бобомуродов Жавоҳирнинг “Маънавиятда миллийлик ва умуминсонийлик” мавзусидаги битирув малакавий ишига Т А В С И Й А Н О М А Бобомуродов Жавоҳирнинг “Маънавиятда миллийлик ва умуминсонийлик” мавзусидаги битирув малакавий иши кириш, икки боб, 6 параграф, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, таянч иборалари ҳамда иловадан иборат. Биринчи бобда Миллий маънавият тушунчаси ва мустақиллик йилларида унга бўлган эътибори таҳлил этилган. Иккинчи бобда Глобаллашув жараёнининг маънавият ривожига таъсири баён этилган. Битирув малакавий ишида Бугунги кунда маънавият масаласи ижтимоий ҳаётимизнинг асосий масалаларидан бириг эканлиги. Мустақилликка эришганимиздан сўнг миллий ма`навиятимизнинг тикланиши ва унга бо`лган эътибор, Биринчи президнтимизнинг бу соҳада олиб борган ишлари ва бунинг изчил давоми сифатида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг олиб бораётган сиёсатлари кенг ёритиб берилган . Битирув малакавий ишида Миллий ва умуминсоний маънавиятнинг бир- бири билан узвий бог`лиқлиги ва унинг жамият , инсон ва миллат тараққиётидаги ўрни ёритиб берилган . Мазкур ишни ёзишда Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари, нутқ ва маърузалари методологик асос бўлиб хизмат қилган. Шунингдек, мавзуни ўрганишда илмий асарлар, сўнгги қонунчилик материалларидан кенг фойдаланилган. Айниқса, ишнинг илмий янгилиги таҳсинга сазовор. Унда О`збекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган ёшларни тарбиялаш, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ҳиссини юксалтириш, қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш ва такомиллаштиришнинг маънавий-маданий асосларини ўрганиш ва таҳлил этиш борасида зиммамизга катта масъулият юклайди. Ушбу ривожланиш дастурида маънавий бойликларни тиклаш, миллатнинг ахлоқий намунасини такомиллаштириш ва интеллеcтуал салоҳиятини юксалтириш1 асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган.”1Умумжаҳон умуминсоний маънавият эса ҳозирги замон илғор миллатлари тараққиётининг замини таянчи ва негизи эканлиги назарий жихатдан очиб берилган. Иш тугалланган, равон тилда ёзилган бўлиб, иш мазмуни, ҳажми ва шакли битирув ишлари олдига қўйиладиган талабларга жавоб беради. Битирув малакавий ишини тавсияга лойиқ деб ҳисоблайман. Илмий раҳбар: Самадова С.С. 1 Download 21.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling