Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD 03


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/36
Sana30.04.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1412074
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
166962077071584daraja

Тадқиқотнинг 
республика 
фан 
ва 
технологиялари 
ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Диссертация иши 
республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. «Ахборотлашган 
жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, 
маънавий-маърифий ривожлантиришда, инновацион ғоялар тизимини 
шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари» устувор йўналиши 
доирасида бажарилган.
Муаммонинг 
ўрганилганлик 
даражаси. 
Ҳозиргача 
соҳа 
мутахассисларидан 
кўпчилиги 
психологик 
ҳимоя 
механизмлари 
муаммоларининг айрим жиҳатларини ўз изланишлари орқали ўрганганлар. 
Жумладан, 
мамлакатимизда 
ўсмирлардаги 
психологик 
муҳофаза 
имкониятларини ижтимоий тасаввурлар асосида шакллантириш доирасида 
В.М.Каримова ва унинг шогирдлари, Ғ.Б.Шоумаров ва унинг шогирдлари, 
ўсмирларда психологик ҳимоя механизмлари, ўсмирлардаги ақлий тараққиёт 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ - 60-сон «2022-2026 йилларга 
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида 



динамикаси доирасида Э.Ғ.Ғозиев ва унинг шогирдлари, ўсмир 
автономиясини тадқиқ қилиш доирасида шунингдек, казусли вазиятларда 
спортчи эмоционал ҳолатини коррекциялаш доирасида Ш.Р.Баратов ва 
Н.С.Сафоев ҳамда уларнинг шогирдлари томонидан муайян даражадаги 
илмий тадқиқот ишлари олиб борилди. Илмий тадқиқотчи А.Ҳ.Убайдуллаев 
томонидан ёшлардаги хавф-хатар ҳисси билан боғлиқ номзодлик 
диссертацияси ҳимоя қилинган.
Рус олимлари томонидан А.Н.Леонтьев, А.В.Петровский, В.С.Мерлин, 
В.В.Столин, В.Г.Каменская В.М.Русалов, Г.М.Андреева, Н.С.Лейтес, 
О.А.Конопкин, Иван Огневларнинг, “Психологик ҳимоя ва низолар 
тизимидаги мотивациялар” асари психологик ҳимоя механизмлари талқинига 
бағишланган. Жумладан, муаллиф хилма-хил низоли вазиятлар таъсирида 
инсондаги турлича ахлоқий қарашларнинг мавжудлигини маълум ҳимоя 
воситалари “Эго-ҳимоя ” механизмлари орқали асослаб беради. 
Хориж психологларидан Г.Оллпорт, Д.Майерс, Э.Кречмер, З.Фрейд, 
К.Томасларнинг олиб борилган илмий изланишларида ушбу муаммо 
тўғрисида шарҳлар берилган. Шундай бўлсада, юқоридаги тадқиқотларнинг 
бирортасида ҳам ўсмирлик ёшидаги копинг хулқ-атвор стратегиялари ва 
унинг ўзига хос ижтимоий психологик жиҳатлари алоҳида тадқиқот 
предмети сифатида ўрганилмаган. Буларнинг барчаси, бизнингча, бугунги 
кунда ҳар бир ўсмир учун характерли бўлган копинг хулқ-атвор ва енга олиш 
стратегияси доирасидаги ўзига хос ижтимоий психологик хусусиятларни 
илмий-амалий асосда янада чуқурроқ ўрганиш, тадқиқ қилишнинг 
муқаррарлигини тақозо этмоқда. 

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling