Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти таълим сифатини назорат қилиш бўлими томонидан янги бакалавриат таълим йўналиши 60112600 –“Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил


Download 25.02 Kb.
Sana31.01.2024
Hajmi25.02 Kb.
#1819161
Bog'liq
60112600 –“Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил тиллар бўйича”


Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти таълим сифатини назорат қилиш бўлими томонидан янги бакалавриат таълим йўналиши 60112600 –“Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (тиллар бўйича)” бўйича таълим фаолиятини амалга ошириш учун уларнинг моддий-техника базаси,профессор-ўқитувчилари ва ўқув-методик таъминотига қўйиладиганминимал талабларга жавоб бериши юзасидан
ХУЛОСА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9-ноябрдаги 27-мҳ ва 38-2021-сон қарори асосида Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтида янги бакалавриат таълим йўналиши 60112600 –“Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (тиллар бўйича)” бўйича таълим фаолиятини амалгаошириш учун уларнинг моддий –техника базаси,профессор-ўқитувчиларива ўқув методик таъминотигақўйилган минимал талаблар ўрганилди.


Бино ва иншоотлар бўйича таълим соҳаларига кўра институт ҳудудидаги ҳар бир таълим олувчи учун ишчи майдон ўлчами иқтисодиёт йўналишида 12,4 м2гатўғри келади,ўқув хоналаридаги ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган
майдон ўлчами ҳам минимал талабларга тўлиқ жавоб беради.
Компьютер техникалари ҳар 6 нафар талабага 1 донадан тўғри келади,интернет жаҳон ахборот тармоғи (WiFi тизими)га уланган бўлиб,тезлиги 30мбит/секни ташкил этади.
Ёнғин хавфсизлиги назорати органива санитария-эпидемиологик осойишталик жамоат саломатлиги хизматининг ижобий хулосаси олинган.Профессор-ўқитувчилар таъминотига қўйиладиган талабларга амал қилинган.
Ўқув-методик таъминот,шу жумладан 60112600 –“Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (тиллар бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши учун малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурлари бош олий таълим муассаса, яъни “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университетидан олинган.Мазкур йўналишда университетда таълим жараёни ташкил эилган ва кадрлар тайёрланиб келинмоқда.
Ўқув режадаги кредитлар миқдори 240 тани ташкил этади.
Ўқув ва ўқув методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси талаб даражасида,дарсликлар билан таъминланганлиги 6 талабага 1 дарсликни, лаборатория ишлари ва курс лойиҳалари учун ўқув – услубий қўлланмалар билан таъминланганлик 1 талабага 1 донани, ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг электрон шакли билан таъминланган 100% ни ташкил этади. Дарсликлар,ўқув ва ўқув услубий қўлланмаларнинг электрон шакли АРМ ва кафедраларда мавжуд.
Талабалар билимини баҳолаш мезонлари қабул қилинган тартибда амалга оширилади,талабалар учун амалиётлар ва профессор-ўқитувчилар учун стажировкаларни ташкил этиш назарда тутилган.
Хулоса қилиб айтганда, янги 60112600 –“Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (тиллар бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича таълим фаолиятини амалгаошириш учун институт моддий –техника базаси,профессор-ўқитувчиларива ўқув методик таъминоти минимал талабларга тўлиқ жавоб беради.

“ТИҚХММИ” МТУ Бухоро табиий


ресурсларни бошқариш институти
таълим сифатини назорат қилиш
бўлими бошлиғи т.ф.н.,доц.М.Ф.Авезов
Download 25.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling