Бухоро вилоят МИБ бошқармаси бошлиғига
Нусхаси : МИБ Ғиждувон туман
бўлимига
Бухоро вилоят Ғиждувон туман Ҳавузак МФЙ Ҳавузак қишлоғида яшовчи Тўрақулова Дилноза ўктам қизи томонидан
А Р И З А
Ушбуни ёзиб шуни маълум қиламанки Мен Тўрақулова Дилноза Ўктам қизи 1994-йил Бухоро вилоят Ғиждувон туман Ҳавузак қишлоғида туғилганман. 2016-йил 23-майда Наимов Достон Рустам ўғли билан қонуний никоҳдан ўтганман. Никоҳимиз давомида 1 нафар 2017 йил 2-июльда туғилган Рустамова Дилсўз Достон қизи исмли фарзандимиз бор.
Бир неча йил яхши яшашимизга қарамасдан турмуш ўртоғим Наимов Достон шаръий нигоҳ билан Ҳамидова Гўзал исмли аёлга уйланганлигини билиб қолдим.
Ушбу ҳолатдан кейин алимент ундириш тўғрисида судга мурожаат қилдим. Судни қарори чиқганига қарамасдан 5-6 ой кечиктириб ҳамда 1 000 000 сўмдан ортиқ пул тўлаши керак бўлишига қарамасдан Давлат ижрочиси Ўткиров Шавкат ижрочи билан тил бириктириб, менга 200 000 сўм пул тўламоқда, шундан норози бўлиб мен Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга ҳамда Республика Прокурорига ариза билан мурожаат қилдим. Шундан сўнг Бухоро вилояти судидан менга жавоб хати келди ва сизларга мурожаат қилишим тўғрисида билдириб ўтилди. Ушбу ҳолатни ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб, менинг алимент пулларимни ўз вақтида тўлиқ қайтарилишини таъминлашингизни сўрайман.
Тўрақулова Дилноза Ўктам қизи :
Do'stlaringiz bilan baham: |