Бухоро вилоят ҳокими Б. К. Зариповга кафолат хати


Download 16.33 Kb.
Sana08.03.2023
Hajmi16.33 Kb.
#1252738
Bog'liq
Кафолат хати


Бухоро вилоят ҳокими Б.К.Зариповга

КАФОЛАТ ХАТИ

Ғиждувон туманида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш, жамоат транспортини тартибга солиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг норозилик кайфиятини юзага келишини олдини олиш, муаммоли вазиятларни тезкор ва одилона ҳал қилиш, осойишталик сақлаш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.


Топшириққа мувофиқ, туман ички ишлар бўлимида бир гуруҳ мутасадди ташкилотлар раҳбар ходимларидан иборат куну-тун (24 соат) фаолият олиб борувчи штаб ташкил этилган.
1. Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида туман ҳокимининг ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарлари ва бўлим бошлиқлари бириктирилиб, ҳудудларда вужудга келган муаммоларни жойида бартараф этиб бормоқда.
Бугунги кунда, туманда 76 та кўп қаватли уйлар бўлиб, ушбу уйларда 1570 та хонадонлар мавжуд.
Шунингдек, 72 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 66 та умумтаълим мактаблари, 3 та ўрта махсус таълим, 2 та спорт, 2 та маданият муассасалари ҳамда 72 та соғлиқни сақлаш ташкилотлари фаолият олиб бормоқда.
Ижтимоий соҳа объектларига 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун жами 1,2 минг тонна кўмир маҳсулоти жамғарилиши режа қилиниб, бугунги кунда тўлиқ етказиб берилган.
Ижтимоий соҳа объектларида хавфсизликни таъминлаш ва иситиш тизимларининг барқарор ишлашини назорат қилиш мақсадида раҳбар ходимлар масъуллигида туну-кун навбатчилик ташкил қилинди.
2. Ички бозорларни асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тизимли ва кафолатли тўлдириш ҳамда нархларни барқарор сақланишини таъминлаш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.
Захира тадбирларига жалб қилинган тайёрловчи ташкилот ва тадбиркорлар томонидан жами 2848,7 тоннадан ортиқ маҳсулотлар захира қилинган.
Нарх-навони барқарорлигини таъминлаш бўйича ҳар куни ҳудудий ҳокимлик, прокуратура ва департамент идоралари раҳбарлари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари бозорларга кирган ҳолда, жойида кунлик назорат ишлари олиб борилмоқда.
3. Туманда жами 4 та автотранспорт корхоналари, 1422 та якка тартибдаги тадбиркорлар бўлиб, улар таркибида 2 минг 144 дона автотранспорт воситалари мавжуд.
Шундан, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари таркибида 1544 дона лицензия варақасига эга бўлган автотранспортлар мавжуд бўлиб, 64 дона автобус, 21 дона микроавтобус,
87 йўналишли (дамас) такси йўналишлари 1372 дона (ўзини ўзи банд қилиш) таксиларни ташкил этади.
Туман бўйича жами йўловчи ташиш йўналишлари сони 81 та бўлиб, шундан, 5 таси автобус ва 76 таси йўналишли таксилардир.
Жамоат транспортида нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар қатъий назоратга олиниб, барча ҳудудларда қўшимча рейд тадбирлари ташкил этилади.
4. Байрам кунларида жамоат тартибини сақлаш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида барча мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тизимли равишда иш ташкил этилмоқда.
Туманда байрам тадбирлари ўтказилаётган майдонларда ҳокимият ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари бириктирилган
Ўтказилаётган тадбирларга жами 122 нафар ички ишлар органлари, миллий гвардия, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамда жамоат вакиллари жалб қилинган.
Туманда барча тоифаланган объектларда раҳбар ходимлардан иборат кечаю-кундуз навбатчиликлар ташкил этилди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш, жамоат транспортини тартибга солиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича белгиланган тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилишига кафолат бераман.


Бухоро вилояти
ҳокимининг ўринбосари Н.Ҳамдамов

Download 16.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling