Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи, божхона хизмати подполковниги
Б.Қутлимуратовга
Т У Ш У Н Т И Р И Ш Х А Т И
Мен, Ҳафизов Бобирбек Зоир ўғли 1996 йил 5 октябрь куни Ғиждувон туманида туғилганман. Маълумотим олий, божхона органларида 2015 йил июль ойидан, эгаллаб турган лавозимимда 2022 йил июнь ойидан хизмат қилиб келмоқдаман.
Мен томонимдан расмийлаштирилган, 2022 йил 19 июль ва 27 август кунлари “Экспорт”(ЭК10) божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим қилиниб, “Хавфни бошқариш тизими” ААТ томонидан “қизил” йўлакка йўналтирилган 06008/27.08.2022/0001078-рақамли ҳамда “Эркин муомалага чиқариш(ИМ40) режимига расмийлаштириш учун тақдим қилиниб, “Хавфни бошқариш тизими” ААТ “сариқ” йўлакка йўналтирилган 06009/19.07.2022/0002401-рақамли БЮДларга БДТ талаб қилиниб, ўзгартириш киритилмасдан расмийлаштирилганлиги ҳолати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида, 06009/19.07.2022/0002401 ва 06008/27.08.2022/0001078-сонли БЮДларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши лозим бўлган графалар мавжуд эмаслиги ва бошқа БЮДга БДТ талаб қилиш ўрнига хатолик сабаб юқоридаги БЮДларга БДТ талаб қилинганлиги маълум бўлди.
Мазкур хатолик ундирилиши лозим бўлган божхона тўловларига таъсир қилмаган.
Келгусида бундай хатоликларга йўл қўймасликка ваъда бераман.
Тушунтириш хати менинг сўзимдан компьютерда чоп этилди.
“Масофавий электрон декларациялаш”
божхона пости инспектори,
божхона хизмати катта лейтенанти Б.Ҳафизов
Do'stlaringiz bilan baham: |