Бухоро вилояти Республиканинг жанубий ғарбий ҳудудида ҳамда Қизилқум саҳросининг марказий қисмида жойлашган


§ 3.1. Тажриба тизими ва услубиёти


Download 270.1 Kb.
bet6/17
Sana07.05.2023
Hajmi270.1 Kb.
#1437129
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
§ 3.1. Тажриба тизими ва услубиёти
3.1.1. Биомелиоратив тадбирларни қўллаш бўйича олиб борилган тажриба тизими ва услубиёти
Илмий тадқиқот ишлари 2009-2013 йилларда Бухоро вилоятининг Бухоро тумани “Бафо Қурбон Саркор” фермер хўжалигининг ўтлоқи-аллювиал, ўртача шўрланган, сизот сувлари 1,5-2,0 метр чуқурликда жойлашган ерларда амалга оширилди.
Тадқиқотлар вазифаларини ҳал этишда ягона тизим бўйича дала тажрибалари ўтказилиб, уларда алмашлаб экиш тизимида биомелиорант ўсимликларининг ерларнинг мелиоратив ҳолатига таъсири ҳамда шўр ювиш жараёнларида сув ресурсларини иқтисод қилиш бўйича тажрибалар ўрганилди. Тажрибалар ПСУЕАИТИ услубияти бўйича Бухоро тумани “Боғикалон” ҚФЙ ҳудудида жойлашган “Бафо Қурбон Саркор” фермер хўжалиги VI-гидромодуль ҳудудига тегишли далаларида ўтказилди.
Тажриба вариантлари бир ярусда, 3 қайтариқда жойлаштирилиб, ҳар бир қайтариқнинг майдони 960 м2 (узунлиги 100 м, кенглиги 9,6 м), тажриба даласининг ҳисобий майдони – (2880 м2 ) ни, умумий майдони эса – 8640 м2 ни ташкил этди. Илмий изланишлар даласидаги суғориш тартиби, ўғит миқдоридан ташқари, барча агротехник тадбирлар Бухоро вилояти учун тасдиқланган технологик харита асосида олиб борилди.
3.1.1-жадвал
Кузги буғдойнинг Краснодарская-99 навини етиштириш бўйича тажриба тизими (2009-2012 йиллар)

Вариант рақами

Суғориш олди тупроқ намлиги, ЧДНС га нисбатан % да

Минерал ўғитлар
меъёри

Суғориш ишлари

1 (назорат)

Фактик ўлчовлар

N-240; Р-180; К-90 кг/га

Хўжалик шароитида суғориш ишларини ўлчаб бориш

2

70-80-70

0-70 см – туплаш даврида.
0-100 см - кейинги суғоришларда.

Тажриба даласида кузги буғдой ҳосили йиғиштириб олингандан сўнг 2010-2012 йилларда биомелиорант ўсимликлари сифатида махсар ҳамда тариқ қуйидаги схемада жойлаштирилди: 1-вариант назорат сифатида шудгорлаб, экин экилмай қўйилди, 2-вариантда биомелиорант экини сифатида махсар ўсимлиги экилган бўлса, 3-вариантда тариқ ўсимлиги экилиб, дала тадқиқотлари олиб борилди.

Download 270.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling