Бухоро вилояти Республиканинг жанубий ғарбий ҳудудида ҳамда Қизилқум саҳросининг марказий қисмида жойлашган


Тадқиқотлар ўтказиш объекти, тизими ва услублари


Download 270.1 Kb.
bet17/17
Sana07.05.2023
Hajmi270.1 Kb.
#1437129
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
3.1. Тадқиқотлар ўтказиш объекти, тизими ва услублари
Хоразм вилояти Шовот туманидаги “Тожи-Ислом” номли фермер хўжалигида 2005-2007 йилларда дала тажрибалари ҳамда 2008 йили ишлаб чиқариш тажрибалари синови олиб борилди. Ғўза ва кузги буғдойни субирригация усулида суғориш тартиблари борасидаги дала тажрибалари қуйидаги тизимларда олиб борилди (3.1.1-жадвал).
3.1.1- жадвал
Ғўзанинг тажриба тизими



Суғориш усули

Суғориш меьёри, м3/га


1.

Ишлаб чиқариш назорати

Фактик ўлчовлар

2.

Субирригация суғориш усулида тупроқнинг суғоришдан олдинги намлиги ЧДНС га нисбатан 70-80-60 %

0-100 сантиметрли қатламдаги намлик дефицити бўйича

3.

Субирригация суғориш усулида тупроқнинг суғоришдан олдинги намлиги ЧДНС га нисбатан 80-80-60 %

0-100 сантиметрли қатламдаги намлик дефицити бўйича

Тажриба даласи нишаблиги 0,0005 ни ташкил этиб, тажрибалар учта қайтарилиқда олиб борилди. Бўлакчалар бир ярусга систематик равишда жойлаштирилди. Вариантлар, оралиғи 90 см бўлган 8 қатордан иборат бўлиб, шундан ўртадаги тўрттасида барча ҳисоблаш ишлари олиб борилди, ёнларидаги иккитаси ҳимоя қаторларидир. Эгат узунлиги 100 метр, эни 7,2 метр, ҳар бир бўлакча майдони 720 м2 ни ташкил қилди.
3.1.2- жадвал
Кузги буғдойнинг тажриба тизими



Суғориш усули

Суғориш меъёри, м3/га

1.

Ишлаб чиқариш назорати

Фактик ўлчовлар

2.

Субирригация суғориш усулида тупроқнинг суғоришдан олдинги намлиги ЧДНС га нисбатан 70 %

0-70 см ли қатламдаги намлик дефицити бўйича

3.

Субирригация суғориш усулида тупроқнинг суғоришдан олдинги намлиги ЧДНС га нисбатан 80 %

0-70 см ли қатламдаги намлик дефицити бўйича

Бухор вилояти Бухоро туманидаги “Мухаммад Чоруқий” фермер хўжалигида 2012-2014 йилларда дала тажрибалари ҳамда 2015 йили ишлаб чиқариш тажрибалари синови олиб борилди. Ғўза ва кузги буғдойни субирригация усулида суғориш тартиблари борасидаги дала тажрибалари қуйидаги тизимларда олиб борилди (3.1.3-жадвал).


3.1.3- жадвал
Ғўзанинг тажриба тизими



Суғориш усули

Суғориш меьёри, м3/га


1.

Ишлаб чиқариш назорати

Фактик ўлчовлар

2.

Субирригация суғориш усулида тупроқнинг суғоришдан олдинги намлиги ЧДНС га нисбатан 70-80-65 %

0-100 сантиметрли қатламдаги намлик дефицити бўйича

3.

Субирригация суғориш усулида тупроқнинг суғоришдан олдинги намлиги ЧДНС га нисбатан 80-80-65 %

0-100 сантиметрли қатламдаги намлик дефицити бўйича

Тажриба даласи нишаблиги 0,0004 ни ташкил этиб, тажрибалар учта қайтарилиқда олиб борилди. Бўлакчалар бир ярусга жойлаштирилди. Вариантлар, оралиғи 90 см бўлган 8 қатордан иборат бўлиб, шундан ўртадаги тўрттасида барча ҳисоблаш ишлари олиб борилди, ёнларидаги иккитаси ҳимоя қаторларидир. Эгат узунлиги 100 метр, эни 7,2 метр, ҳар бир бўлакча майдони 720 м2 ни ташкил қилди.


3.1.4- жадвал
Кузги буғдойнинг тажриба тизими



Суғориш усули

Суғориш меъёри, м3/га

1.

Ишлаб чиқариш назорати

Фактик ўлчовлар

2.

Субирригация суғориш усулида тупроқнинг суғоришдан олдинги намлиги ЧДНС га нисбатан 70-70-65 %

0-70 см ли қатламдаги намлик дефицити бўйича

3.

Субирригация суғориш усулида тупроқнинг суғоришдан олдинги намлиги ЧДНС га нисбатан 70-75-65 %

0-70 см ли қатламдаги намлик дефицити бўйича

Тажрибалар учта қайтарилиқда олиб борилди. Вариантлар майдони (узунлиги 60 м, эни 40 м) 2400 м2 га тенг бўлиб, бўлакчалар уч ярусга тизимли равишда жойлаштирилди.
Download 270.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling