Бухоро вилояти Республиканинг жанубий ғарбий ҳудудида ҳамда Қизилқум саҳросининг марказий қисмида жойлашган
Download 270.1 Kb.
|
2.1.2. Иқлим шароити
Бухоро воҳасининг иқлими кескин континентал, июлнинг ўртача харорати 28-32 °С, қумликларда 60-70 °С гача кўтарилади. Ҳароратнинг мутлоқ максимуми 44 °С га етади. Январнинг ўртача ҳарорати шимолда - 8 °С дан жанубда 0 °С гача пасаяди, Минимал ҳарорат -23,5 °С етади. Воҳада совуқсиз даврлар 205-220 кунни, шамолсиз даврлар эса 90-100 кунни ташкил этади. Вегетация даври 220 кун. Бухоро вилоятининг асосий сув манбаи – Аму Бухоро машина канали. Қуйимозор, Тўдакўл, Шўркўл сув омборларининг аҳамияти катта. Бундан ташқари воҳалар атрофида зовур ва оқава сувлар ташланадиган Денизкўл, Қорақир, Катта Тузкон ва Девхона каби кўллар мавжуд. Вилоятнинг ҳудуди турли ҳаво массаларининг кириб келиши учун очиқдир. Шимол, шимолий-ғарб ва ғарбдан кенг текисликларга ўзгарган атлантик ва совуқ арктик ҳаво массалари кириб келади. Қиш давридаги интенсив исишлар жанубий циклонларнинг илиқ секторида тропик ҳаво массаларининг кириб келиши билан юзага келади. Совуқ ярим йилликда унинг интенсивлиги ортади ва циклон фаолияти кучаяди. Циклонлар об-ҳавонинг кескин ўзгаришини келтириб чиқаради. Бухоро воҳасида ўртача ҳаво ҳарорати йилига ўртача 14,1 0С – 16,4 0С орлиғини ташкил этади. Воҳада ёғаётган ўртача йиллик ёғингарчиликнинг асосий миқдори қиш ва баҳор ойларига тўғри келиб, 87,4 мм – 167,8 мм оралиғини ташкил этиб, ёғинларнинг максимал миқдори март-апрел ойларига тўғри келади. Ёғинларнинг ўзгарувчанлиги жуда катта бўлиб, йиллик ёғин миқдорларининг вариация коэффициентлари 0,5 га етади. Вилоятда шамолнинг эсиб туриши характерлидир. Йил давомида 16-17 кун шамолсиз бўлади. Қуруқ иссиқ шамолларнинг бўлиши асосан июн ойи, ҳосил тўплаш даврида июл ва август ойларида эсиб туради, бундан ташқари кучсиз гармселлар ҳар йил эсиб туради. Тадқиқот объектлари жойлашган Бухоро вилоятининг об-ҳаво шароитларини Бухоро шаҳар об-ҳовани кузатув марказининг маълумотлари билан тавсифлаш мумкин (1-илова). Тадқиқот ўтказилган 2011 - 2017 йилларда ўртача йиллик ҳавонинг ҳарорати 14,1 0С – 16,4 0С ни ташкил қилди. Ўртача йиллик ҳавонинг нисбий намлиги 46,8 – 49,6 % ни ташкил қилди. Ўртача йиллик шамол тезлиги 2,3 м/с - 3,4 м/с ни, йиллик ёғин миқдори 87,4 мм – 167,8 мм ни ташкил қилди. Бухоро воҳасининг табиий иқлим шароити воҳада суғорма деҳқончиликда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда гоҳ ижобий гоҳ салбий таъсирлари мавжуд бўлиб, ижобий томонлари Бухоро вилоятида совуқсиз кунларнинг узоқ давом этиши ҳамда фойдали ҳароратнинг кўплигидир, салбий томонлари эса ҳаво ҳароратининг меъёридан ортиқ иссиқ ва қуруқ келиши, ёғингарчилик миқдорининг камлиги, шамол фаолиятининг юқорилигидир. Иқлимнинг экин ривожига салбий таъсирига қарамай вилоятнинг суғориладиган ерларида етиштириладиган пахта, кузги буғдой, дуккакли экинлар, сабзавот ва бошқа экинлардан суғориладиган шароитларда кўп ҳамда сифатли ҳосил олиш имкониятлари юқори ҳисобланади. Download 270.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling