Халкаро туризм бозорида трансмиллий компаниялар isroilova. M


Download 0.64 Mb.
bet1/3
Sana24.12.2022
Hajmi0.64 Mb.
#1055267
  1   2   3
Bog'liq
5 6151937758370727857

Халкаро туризм бозорида трансмиллий компаниялар ISROILOVA. M

Режалар:

  • 1-Трансмиллий компаниялар: унинг моҳияти, фаолияти ва шакллари.
  • 2-Меҳмонхона хўжалигида трансмиллий компаниялар.

Трансмиллий компаниялар: унинг моҳияти,
фаолияти ва шакллари
БМТ хужжатларига мувофиқ, трансмиллий компаниялар ТМКларга юридик шакллари, хўжалик юритиш соҳасидан қатъий назар икки ёки ундан ортиқ мамлакатларда филиаллари бўлган, уларнинг фаолиятини бошқариб турадиган компаниялар киради.
ТМК доимий равишда товар экспортидан тортиб, хорижда хизматларни ишлаб чиқишгача қонуний тарзда ўтиб ўзининг чет эллардаги иштирокини кенгайтириб боради ва ташқи экспанцияни амалга оширади. Улар шунингдек ссуда пуллари ҳам беради ва бошқарув бўйича ноинвестицион битимлар тузадилар.
Тўғридан-тўғри қўйилмалар ТМКга хорижий инвестор қўлидаги маблағнинг сақланиши устидан назорат қилишни мўлжаллайди. Она компания чет элда акциядорлик фирмалари таъсис этади ёки амалдаги мавжуд хорижий фирмадан акцияларнинг назорат пакетини сотиб олади. Акцияларнинг ярмидан кўпроқ қисми (улушлар), унинг фаолияти устидан тўлиқ назорат қилишда хисса кам бўлсада филиалга тегишли бўлади.
ТМК чет элда хорижий филиалларнинг бўлими сингари турли кўринишлари орқали фаолият олиб боради. Улар хорижда рўйҳатдан ўтказилсаларда, ўз балансига эга мустақил компания ҳисобланади, тўлиқ (100%) оналик фирмаси, яъни ТМКга тегишли бўлади.
Компания хорижий фирмаларга қарзга маблағлар бериб, ўзининг чет элдаги иштирокини кенгайтириши мумкин. У ссуда беришда қарзни тўлагунгача ссуда олувчининг мулкини ушлаб туришга ҳақли ёки қарз олувчи билан унга ссуда фоизидан ташқари қўшимча манфаат кўриши юзасидан шартнома имзолайди.
Бошқарув бўйича инвестицион битимлар тузиш фирмалар ўртасида кенг тарқалган тажрибадир. Бундай ҳолда она компания корхона бўғинларини шартнома (контракт) асосида бошқаради. Корхона мустақиллигини сақлайди, турли эгалар бўлиши, турли манбалардан молиялаштирилиши мумки
Лекин маҳсулотни ягона савдо маркаси остида сотади. Бошқарув бўйича инвестицион битимлар тизими унинг иштирокчиларига ишлаб чиқариш кўламидан тежаш имконини беради. Айниқса маркетинг соҳасида кучларни бирлаштириш ҳисобига мамлакат ва хорижий адабиётларида ТМК фаноменини излоҳловчи бир неча назариялар маълум. Уларнинг ҳаммаси хорижий инвестициялашдан максимум даромад олишни бош мақсад қилиб қўяди. Улардан бири капитал миграциясининг халқаро шартлари бўлиб даромад меъёри ва фоиз ставкалари фарқи ҳисобланади. Агар ҳамма миллий иқтисодиёт бирдай маблағ оқиб келишига очиқ бўлганда эди, фоиз ставкаларининг халқаро мувозанатини белгилашни кутиш мумкин эди. Компанияларга эса инвестицияни қаерга киритишнинг фарқи қолмасди, маблағдан фойдаланиш самарадорлиги фоиз ставкасидан ошса бўлар эди. Ҳақиқатда эса ҳар хил тарздаги чекловлар мавжуд.
Дунёда ягона фоиз ставкасини белгилашга тўсқинлик қилувчи катта ёки кичик даражадаги қалтисликлар бор. Аммо қаерда маблағларни эркин қуюлишига шароит бўлса, хорижий инвестициялаш худди ички тартиблардагидек кечади. Бу шуни билдирадики, маблағ импортчи мамлакатларида фойда олиш фонди чекланган экан, капиталнинг халқаро ҳаракати, ТМКни мамлакатда тенгсизлиги давом этаверади.
Мамлакатга қанча миқдорда маблағ олиб келиниши бир қатор омилларга боғлиқ: фоиз ставкаси (юки) ҳажми, инвестициянинг даромадлиги, иқтисодиётнинг очиқлиги, катталик ва тақсимланишнинг қалтислиги, қарзни тўлаш кафолати ва ўз вақтида тўлаш.
ТМК феноменига инглиз иқтисодчиси Ж.Даннингнинг байналминал интернационал ишлаб чиқариш эклетик назарияси бошқача изоҳ беради. У уч элементдан иборат бўлгани учун эклетик деб аталади: фирмаларнинг ҳукмронлик (олигополистик) устунлиги, локализация (маҳаллий ресурслар ва шароитлардан фойдаланиш) устунлиги, ва байналминаллашув (интернационализациялаш) устунлиги.
Жаҳон бозорига ёриб кириш ва унда яшаб қолиши учун компания маълум олигополистик устунликка эга бўлиши лозим, бу маблағ бўладими, технология ёки бошқарув маҳорати бўладими, аҳамияти йўқ. Улар туфайли Х(икс) мамлакатлардан компания У(игрик) мамлакатдаги маҳаллий фирма ишлаб чиқаришидан ишлаб чиқаришда устунлик қила олади ва юқори даромад олади.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling