Халкаро туризм бозорида трансмиллий компаниялар isroilova. M
-Меҳмонхона хўжалигида трансмиллий компаниялар
Download 0,64 Mb.
|
5 6151937758370727857
2-Меҳмонхона хўжалигида трансмиллий компаниялар
Интеграциялашган меҳмонхоналар занжири. Халқаро туризмда транснационализация жараёнлари анъанавий равишда жойлаштириш сектори мисолида кўриб чиқилади. Меҳмоннавозлик индустриясида айниқса ТМК аниқ кўзга ташланади. ТМК меҳмонхоналар занжири кўринишини олади, халқаро ҳаётда бу сезиларли ҳодисага айланган. Меҳмонхона занжири ўзида отеллар гуруҳи (иккита ва ундан кўп)ни мужассамлаштирган, умумий раҳбарликка, маҳсулотлар ҳаракати ва савдо маркаси консепциясига эга. 1997 йил «Хоспитэлити Франчайз Система» меҳмонхона занжири ҳосил бўлди. Меҳмонхона компаниялари «Холидей Инн», ва «Интер-Континентал Хоутелз энд Рисортс» эгалик қилади. 1997 йил «Ай-Ти-Ти Шератон» меҳмонхоналар занжирини сотиб олди. Франшиза моҳиятан савдо маркаси прокати. Корпорация, хусусан меҳмонхоналар тадбиркорга ягона стандартда уларнинг номи остида ўз хусусий ишини юритиш ҳуқуқини беради. У франшиза олувчига бу фаолиятни амалга оширишда ҳамкорлик қилади. Ўз мавқейини сақлаб қолиш мақсадида уни назорат қилиб туради. Потенциал франшиза олувчини танлаб олиш мураккаб жараён. Ҳар бир меҳмонхона компаниялари бунга ўз мезонларидан келиб чиқиб ёндошадилар. Кўпинча франшиза шартнома тузиш учун мажбурий шарт сифатида корхонанинг минимал ҳажми (50-150 ўрин), мажуд ресторан, бар, ўз корхонаси, бассейн, конференциялар ва йиғилишлар ўтказиладиган бино қўйилади. Американинг «Холидей Инн Уорлдуайд» меҳмонхона занжирида ҳал қилувчи бўлиб корпорациянинг отел биносига берган таърифи стандартга тўғри келадими йўқми, ҳисобланади. Бир кун келиб бундай тестдан ўтган франшиза олувчи юқори даромадни кўзлаши мумкин. Франшиза олувчи ўз навбатида мижозга савдо маркасига мос келадиган сифатли хизмат кўрсатиш мажбуриятини олади. У корпорацияга бир марталик кириш бадали тўлайди ва бундан ташқари мунтазам кўшимча пул ўтказиб беради. Бирламчи бадал ҳажми ҳар хил бўлиши мумкин. «Холидей Инн Уорлдуайт» меҳмонхоналар корпорацияси бу бадални бир хона учун 100 доллар, умумий ҳисобланганда 30 минг доллардан кам бўлмаган ҳолда белгилаган. Франшиза берувчи айрим компаниялар отелни қайта жиҳозлашни кўзда тутади. Бу унинг савдо маркасидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун қилинади. Мисол учун, Америка меҳмонхоналар корпорацияси «Ай-Ти-Ти Шератон» агар меҳмонхонада 150 дан ортиқ хона бўлса 15 минг доллар, унга қўшимча қайта жиҳозлаш учун ҳар бир хонага 100 доллар талаб қилади, ҳаммаси бўлиб 40 минг доллардан ошмайди. Download 0,64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling