Бухоро вилояти Республиканинг жанубий ғарбий ҳудудида ҳамда Қизилқум саҳросининг марказий қисмида жойлашган
§ 2.1. Бухоро вилоятининг табиий ва хўжалик шароитлари
Download 270.1 Kb.
|
§ 2.1. Бухоро вилоятининг табиий ва хўжалик шароитлари
2.1.1. Географик ўрни ва рельефи Бухоро вилояти Ўзбекистон Республикасининг жанубий ғарбида жойлашган бўлиб, 380-440 ғарбий (меридиан), 640-690 шимолий (параллел) кенгликлар кесишган оралиқдаги ҳудудни эгаллаган. Вилоятнинг умумий ер майдони 39400 км2, иқлими тез ўзгарувчан ҳисобланади. Ер майдонининг асосий қисми Қизилқум чўли, яъни қуруқликдан иборат. Бухоро вилояти Қизилқум саҳросининг марказий қисмида жойлашган, шимолий-ғарбий томондан Туркманистон Республикаси, жанубий шарқдан Қашқадарё вилояти, шимолий - ғарбдан Навоий вилояти, шимолий-шарқдан Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси билан чегараланган бўлиб, “Зарафшон” дарёсининг қуриган ўзанини қуйи ва ўрта қисмида жойлашган ва ер майдонининг асосий қисми тақир ва яйловлардан иборатдир. 2.1.1.1 - расм. Бухоро воҳаси харитаси Бухоро вилояти Ўзбекистон Республикасининг табиий жўғрофик жойлашуви харитаси бўйича икки катта саҳро: Марказий Осиёнинг Қизилқум ва Қорақум саҳроларининг ўртасида жойлашган бўлиб, субтропик саҳро минтақасига киради. Суғориладиган текисликлар минтақаси Жанубий Қизилқум саҳросида жойлашган бўлиб, Зарафшон дарёсининг қирғоқларидаги ерлар билан биргаликда Бухоро ва Қоракўл воҳасигача чўзилади. Суғориладиган ер майдонларидаги тупроқлар асосан лой, оғир ва ўрта соз тупроқлар -56,9 фоизини, енгил соз тупроқлар -35,6 фоизини, қум ва қумлоқ тупроқлар –7,5 фоизини ташкил қилади. Ўтлоқи аллювиал тупроқларнинг доимий равишда нам бўлиб туриши, шу тупроқларнинг шўрланишига олиб келади. Агрокимёвий нуқтаи назардан таҳлил қилганимизда ўтлоқи, қадимдан ва янгидан суғориб келинаётган ерларда чиринди (гумус) миқдори кам эканлигини кўрсатади. Ҳайдов қатламида чиринди миқдори – 0,8-1,4 фоиз, азот – 0,06-0,12 фоиз, умумий фосфор – 0,1-0,18 фоизни ташкил қилади. Суғориладиган майдонлари асосан 3 та воҳадан иборат бўлиб, улар ўзига хос табиий хусусиятларга эгадир. Саҳро минтақасининг тупроғи асосан қадимдан суғорилиб келинаётган ўтлоқи-аллювиал, ўтлоқи-тақир ва ўтлоқи-саҳро тупроқларини ташкил қилади. Вилоят маркази Бухоро шаҳри ҳисобланади. Бухоро вилояти учун асосий сув манбаи “Амударё” ҳавзаси ҳисобланиб, суғориладиган ерларнинг сувга бўлган эҳтиёжини қондирувчи асосий сув йўллари эса “Аму-Бухоро” машина каналининг I-II навбати ва “Аму-Қоракўл” каналидир. Шулар билан бир қаторда 310,0 млн.м3 сиғимли “Қуйи-Мозор”, 1 млрд. 300 млн.м3 сиғимли “Тўдакўл” ва 170,0 млн.м3 сиғимга эга бўлган “Шўркўл” сув омборлари ҳам вилоят учун қўшимча сув олиш манбалари ҳисобланади. Шунингдек, йилнинг асосан баҳор ойларида “Зарафшон” дарёсидан келадиган сувлар ҳам вилоятни сувга бўлган эҳтиёжни қондиришда ишлатилмоқда. Рельефи -Бухоро-Қоракўл ҳавзаси Зарафшон дарёсининг қадимги ва хозирги замон делтасига ва унинг атрофидаги ерларга жойлашган суғориладиган ерлар, Кармана-Конимех, Бухоро ва Қоракўл каби ўзига хос вохаларда жойлашган ва қадимдан суғориладиган ерлар майдонига тўғри келади. Кармана-Конимех вохаси тоғ олди минтақасига, Зарафшон дарёсининг юқори оқимида жойлашган ва Зарафшон дарёси сизот сувлари учун зовур вазифасини бажаради; Бухоро вохаси эса ҳавзанинг марказий қисмида жойлашган, Зарафшон дарёсининг субъаэрал делтасини ташкил қилади. Бу ерда дарёнинг эрозион кесими 3,0-8,0 метрни ташкил қилади. Воханинг чап қирғоғини ўраб турган сахро ерларининг чап қирғоқдаги рельефи Қуйи-Мозор, Хўжа-Каб, Кунжа-Кўл каби қадимий эрозион чуқурликлар билан ўралган. Биринчи чуқурликдан Зарафшон дарёси ва Аму-Бухоро канали сувларини тўплайдиган сув омбори сифатида фойдаланилади. Қоракўл воҳаси дарёнинг қуйи делтасида ва паст гипсометрик баландликларда жойлашган. Кармана-Конимех вохаси шимолда Нурота тоғлари ва жанубда Зирабулоқ тоғлари оралиғида жойлашган ва Бухоро вохасидан Хазар сиқиғлиги билан ажралиб туради, Қоракўл вохаси эса Бухоро вохасидан Қизилқум платосимон баландликлари билан чегараланган. Бухоро вилояти ҳудуди рельефи шимоли-шарқдан жанубий-ғарб томон кўтарилиб бориши билан ҳарактерланади. Мутлоқ баландликлар 400-180 м оралиғида ўзгариб туради. Энг юқори мутлоқ баландлик Кармана-Конимех вохасида кузатилади. Бухоро ва Қоракўл вохалари текисланган бир хил юзани ташкил қилади. Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманлари Бухоро вохасининг энг баланд қисмида жойлашган. Download 270.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling