Бухоро вилояти Республиканинг жанубий ғарбий ҳудудида ҳамда Қизилқум саҳросининг марказий қисмида жойлашган


Download 270.1 Kb.
bet16/17
Sana07.05.2023
Hajmi270.1 Kb.
#1437129
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
2.2.5. Тупроқ шароити
Қашқадарё вилояти ҳудудий жойлашуви ва минтақаларига кўра ўзига хос тупроқ ва иқлим шароитига эга. Шу сабабли ҳам пахтачилик ва ғаллачилик йўналишида экилиши режалаштирилаётган ғўза ва кузги буғдойнинг махаллий ва хориждан келтирилган навлар жойларда илмий-амалий тажрибаларда синовдан ўтиши тавсия этилади. Шу билан бир қаторда ғўза ва кузги буғдойни навлар учун қўлланиладиган янги агротехнологик тадбирлар мажмуи шу жойнинг табиий шароитидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилиб, пахтачилик ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларига тавсия этилиши лозим. Ғўза ва кузги буғдойдан юқори ва сифатли ҳосил олишнинг асосий гаровлардан бири бу экишга ерни сифатли тайёрлаш, минтақанинг тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олиб нав танлаш, сифатли уруғлик, экиш муддат ва меъёрлари, сифати ҳамда ғўза ва ғалла ниҳолларини тўлиқ ундириб олиш ҳамда ўз муддатида парваришлашни амалга оширишдан иборат.
Қашқадарё вилоятининг жами фойдаланиладиган ерларининг умумий майдони 2856,8 минг гектарни, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг умумий майдони 2413,5 минг гектарни, экин ерларининг жами майдони 679,3 минг гектарни, шундан суғориладигани 422,0 минг гектарни, лалми ерлар 257,3 минг гектарни ташкил этади. Вилоятнинг асосий суғориладиган тупроқлари: турли муддатларда ўзлаштирилган, суғориладиган тақир, оч тусли бўз, типик бўз, ўтлоқи бўз ҳамда тақир ўтлоқи, ўтлоқи аллювиал тупроқлардир. Деҳқончиликда қулайлиги жиҳатидан энг яхши механик таркибга эга бўлган ўрта ва енгил қумоқли (74 %) тупроқлар Ғузор, Деҳқонобод, Қарши, Косон, Миришкор, Чироқчи туманларида тарқалган.
Вилоятнинг Нишон, Миришкор, Деҳқонобод туманларида шамол эрозиясининг хавфи катта, чунки уларнинг кўпгина майдонлари тупроқлари енгил қумоқ ва қумлоқлидир. Вилоят тупроқларининг 10 фоизи ўртача даражада, 88 фоизи кучсиз даражада суғориш эрозиясига учраган. Суғориш эрозияси Деҳқонобод, Қамаши, Муборак, Чироқчи тупроқларида кенг тарқалган бўлиб, умумий майдонининг 20-40 фоизини ташкил этади.
Вилоятнинг деҳқончилик қилинаётган майдонларини тупроқ тури ва таркиби (типик бўз, оч тусли бўз, ўтлоқи бўз, тақир ва тақирсимон тупроқлар), иқлим шароити ҳамда йил давомида атмосферадан тушадиган ёғин миқдорига қараб учта деҳқончлик ҳудудига бўлинади.
Биринчи ҳудудга Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ туманлари ҳамда Чироқчи ва Қамаши туманларининг юқори қисмлари киради. Бу ҳудудда ҳавонинг нисбий намлиги 18 фоизгача, юқори суткалик ҳарорат эса бошқа ҳудудларга нисбатан 3-4 даражага, фойдали ҳарорат йиғиндиси 285-461 даражага паст бўлади. Йиллик ёғин миқдори ўртача 400 мм ва ундан юқори.
Иккинчи ҳудудга Ғузор, Қамаши, Қарши, Косон ва Касби, Нишон туманларининг оч тусли бўз тупроқлари майдонлари киради. Бу ҳудудда ҳаво ҳарорати биринчи ҳудудга нисбатан 2-3 даражага юқори, нисбий намлик бироз паст бўлиб, ердан буғланиш 190 мм га юқори, намлик етишмовчилиги 270 мм ни ташкил этади.
Учинчи ҳудудга Миришкор, Муборак туманлари ва Касби, Нишон, Косон туманларининг тақир ва тақирсимон тупроқли ерлари киради. Бу ерлар юқорида қайд этилган икки ҳудудга нисбатан об-ҳаво шароитларининг ноқулайлиги билан ажралиб туради. Бу ҳудудда йиллик ёғин миқдори 150-250 мм ташкил этади. Шу боисдан ҳам бу ҳудудда экинларни бир марталик суғориш меъёрларини биринчи ҳудуддагига нисбатан 200-250 м3 га ошириш талаб қилинади.
Ғўза ва кузги буғдойнинг ўсиш ва ривожланиш даврида суғоришга бўлган талабнинг юқорилиги метеостанцияларнинг маълумотларини таҳлилидан кўриниб турибди, бу даврларда сувга бўлган талаб жуда ҳам ошиб кетади. Бу даврда ғўза ва кузги буғдойнинг сувга бўлган талаби фақат сунъий суғориш орқали қондирилади. Қашқадарё дарёсининг сув ҳажми паст бўлганлиги сабабли куз, қиш ва баҳор кезларидаги сувни тўплаш мақсадида Чимқўрғон, Пачкамар, Хисорак ва бошқа сув омборларида тўпланади. Ҳосил бўлган заҳира сув такрорий экинларнинг ўсиши ва ривожланиши даврида ишлатилади. Бироқ тўпланган сув заҳиралари вилоятнинг типик бўз тупроқлари зонасини зўрға таъминлайди. Шу сабабли Амударё сувидан Қарши магистрал канали орқали Талимаржон сув омбори тўлғазилиб, ёзда экинлар суғорилади. Вилоятнинг очтусли бўз тупроқлар зонасидаги экинлар асосан Қарши магистрал канали ва Талимаржон сув омбори сувлари воситасида суғорилади.
Б.В.Горбунов, Н.В.Кимберг ёзишича вилоятда иккита физик географик минтақага мувофиқ, йирик иккита тупроқ минтақалари ажратилади: бўз тупроқлар ва чўл-саҳро тупроқлари [12; 102-б.]. Эллювиал шароитда биринчи минтақада бўз тупроқ типидаги тупроқлар иккита кенжа типга типик ва оч тусли бўз тупроқларга иккинчи минтақада-чўл-саҳро тупроқлари: қўнғир тупроқлар ҳам иккита кенжа типга-тақирсимон тупроқлар ва тақирларга бўлинади.
Гидроморф шароитда ўтлоқи бўз тупроқлар ва оч тусли бўз тупроқлардан баландда жойлашган бўлиб, тоғ ости ва олдининг юзаси тўлиқсимон тепалик текисликларида жойлашган. Тупроқ ҳосил қиливчи жинс сифатида лёсс ва лёссимон қумоқ иштирок этади ва кўп ҳолларда бу тупроқларни хосаларини белгилайди. Типик бўз тупроқлар оч тусли бўз тупроқларга нисбатан оғир механик таркиби характерланади ва ўртача қумоқ тупроқларга киради. Оғир қумоқ тупроқлар жуда кам учрайди.
Қарши чўлининг шарқий томондан 440-1000 м отметкаларда типик бўз тупроқлар, жанубий ва ғарбий қисмининг 300-400 м баландлигида очиқ бўз тупроқлар, тақир ва кулранг-қўнғир ва уларнинг мажмуалари учрайди. Қарши чўлининг катта қисми ҚМК қурилгунга қадар у ёки бу даражада шўрланган бўлиб, кам шўрланган майдонлар – 34%, ўртача – 16% ва кучли шўрланган тупроқлар 10% ни ташкил этар эди. Вилоятнинг жами ер майдони 2858 минг га, шундан суғоришга яроқли ерлар майдони 1823 минг га. Ҳозирги кунда суғориладиган майдони 505,87 минг га ташкил этади.
Тупроклари, асосан, буз, ўтлоқли-бўз, гил, қумтупроқ, айрим ўзлаштирилмаган чул қисмида ўтлоқли, ўтлоқли ботқоқ, баъзи жойларда шўрхок, Қашқадарё водийсида, аллювиал ўтлоқ тупроқлардан иборат. Баъзи ерларда шўрхоклар, дарё бўйларида қунғир ўтлоқли тупроқлар ҳам бор.
2.2.5.1-жадвал.
Қашқадарё вилоятида суғориладиган майдонларнинг шўрланганлик даражаси бўйича тақсимланиши

Жами суғорила-диган майдон
(минг.га)

Шу жумладан

Жами шўрлан-маган майдон, (минг.га)

%

Жами шўрлан-ган майдон, (минг.га)

%

Шундан

кучсиз шўрлан-ган майдон, (минг.га)

%

ўртача шўрлан-ган майдон, (минг.га)

%

кучли шўрлан-ган майдон, (минг.га)

%

515,1

280,3

54,4

234,75

45,6

184,7

35,9

39,9

7,7

10,2

2,0

2.2.5.1-жадвалда келтирилган маълумотларга кўра, Қашқадарё вилоятида 515,1 минг гектар суғориладиган ерларнинг 45,6 фоизи (234,75 минг га) турли даражадаги шўрланган ерлардир. Жумладан 35,9 % (184,7 минг га) ерлар кам шўрланган, 7,7 % (39,9 минг га) ерлар ўртача шўрланган, 2,0 % (10,2 минг га) ерлар кучли шўрланган ва ерлар тоифасига киради. Шўрланмаган ерлар 54,4 % (280,3 минг гектар)ни ташкил этади.



Download 270.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling