«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Косон туман ҳокими
___________ А.Бойкараев
2022 йил «___» декабрь
|
«КЕЛИШИЛДИ»
ДХХ Косон тумани бўлими бошлиғи__________А.Рахимов
2022 йил «___» декабрь
|
“Ташаббусимиз, иқтидоримиз, куч-қудратимиз – Ватан учун”
шиори остида 2022 йил 19 декабрь кунидан 2023 йил 20 март кунига қадар Косон тумани ёшларининг бўш вақтини мазмунли ўтказишга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар, танловлар ва спорт мусобақаларини ўтказиш
НИЗОМИ
Косон туман- 2022 йил
Мавжуд ҳолат:
Косон туманининг уюшмаган ва таълим муассасалари ёшлари ўртасида тизимли лойиҳа ва танловлар номигагина ўтказилаётганлиги, бу борада мутасаддилар томонидан ёшлар сиёсатига масъулияцизлик билан ёндашилаётганлиги, ҳамкор ташкилотларнинг бир-бири билан маълумотлар алмашинувини йўлга қўймаганлиги натижасида вилоятда ёшлар жиноятчилиги ортиб бораётганлиги, уларнинг бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлардан бехабарлиги, ҳуқуқий онг ва маданиятнинг етишмаслиги масъуллар томонидан тарғибот ва ташвиқот ишлари етарли даражада ташкил этилмаганлигидан далолат беради.
Демографик кўрсатгичлар:
Туманда ёшлар (14-30) сони 79 минг 899 нафар, 18-30 ёшдагилар 51 минг 181 нафар, шундан уюшмаган ёшлар 3 минг 874 нафарни ташкил этади.
Низомнинг мақсади:
Маҳалладаги ва таълим муассасаларидаги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш орқали ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, турли деструктив ёд ғоя ва оқимлар таъсирига тушиб қолмасликни олдини олиш ҳамда уларни ватанга садоқат руҳида тарбиялашдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 19-январдаги
“Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон қарори, 2022-йил 11-апрелдаги
“Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-201-сон қарори ижросини таъминлаш.
Маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида уч босқичли
“Ташаббусимиз, иқтидоримиз, куч-қудратимиз – Ватан учун” шиори остида 2022 йил 19 декабрь кунидан 2023 йил 20 март кунига қадар ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказишга қаратилган маданий-маърифий ва спорт мусобақаларини ўтказишни тизимли ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни ижтимоий ҳаётга мослашув жараёнини тезлаштириш ҳамда оммавий спорт ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашни янги босқичга олиб чиқиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасида
янгича механизм яратиш, янги истеъдод ва қобилият эгаларини шакллантириш.
Лойиҳа доирасида ёшларни таълим
муассасалари спорт заллари, кутубхоналар ва
фаоллар залларидан 16:00дан
22:00га қадар мунтазам равишда фойдаланишлари учун жалб этиш орқали жамоавий спорт тадбирлари ва маънавиятини юксалтириш натижасида уларни турли жиноятлар
содир этишини олдини олиш,
шунингдек, ватанга содоқат руҳида тарбиялашдан иборат.