«тасдиқлайман» Косон туман ҳокими


Download 67.46 Kb.
bet2/16
Sana24.12.2022
Hajmi67.46 Kb.
#1055672
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
4. Косон низоми

Кутилаётган натижа:
Ўтказилиши режалаштирилаётган лойиҳа ва тадбирлар орқали туманда уюшмаган 53 минг 980 нафар ёшлар ҳамда таълим муассасалари талаба-ўқувчиларини қамраб олиш ва шу орқали уларда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларга даҳлдорлик ҳиссини уйғотиш.
Мазкур низом туманнинг барча маҳаллаларида истиқомат қилувчи уюшган ва уюшмаган ёшлар ўртасида жамоавий спорт мусобақалари ва маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш. Танловларни ташкил этиш, ўтказиш, уни бошқариш, молиялаштириш, шунингдек, мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тартибини белгилайди.



  1. Танлов ва мусобақаларни ташкил этиш босқичлари

Ташаббусимиз, иқтидоримиз, куч-қудратимиз – Ватан учун” шиори остидаги ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказишга қаратилган маданий-маърифий тадбир ва танловлар ҳамда спорт мусобақалар(кейинги ўринларда лойиҳа деб юритилади)и маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар иштирокида уч босқичда ўтказилади.
1-босқич: 2022 йил 19 декабрь кунидан 2023 йил 31 январь кунига қадар тумандаги 75 та МФЙларнинг кўчаларида ўтказилади.
2-босқич: 2023 йил 1 февраль кунидан 2023 йил 28 февраль кунига қадар сектор босқичи ўтказилади.
3-босқич: 2023 йил 1 март кунидан 2023 йил 20 март кунига қадар туман босқичи ўтказилади.
Лойиҳа (маҳалла босқичи)да ғолиб бўлган ёшлар сектор босқичи мусобақаларида иштирок этишига рухсат берилади.
Бунда, ушбу талабларга риоя қилмаган қуйи босқич мусобақаларида иштирок этмаган жамоалар (якка спортчилар) сектор босқич мусобақаларида иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Мусобақа ва танловларда юқори кўрсатгичга эга бўлган спорт унвони ва разряди бўлган (1-2-3 катталар спорт разряди, спорт усталигига номзодлар, спорт усталари ва халқаро тоифадаги спорт усталари ва профессионал) спортчилар, шунингдек, таълим соҳасига қамраб олинган ёшлар ҳамда беш ташаббус олимпиадасининг вилоят ва республика босқичлари ғолибларининг қатнашиши қатиян таъқиқланади.
Шундай ҳолатлар аниқланган тақдирда ушбу жамоаларнинг натижалари бекор қилинади ва мусобақалардан четлаштирилиб, мазкур ҳолатга йўл қўйган ёшлар етакчиларига нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилади.
Мусобақа ва танловларнинг ўтказилиш тартиби ва баҳолаш меъзонлари мутасадди ташкилотлардан бириктирилган мураббий ҳамда масъуллар зиммасига юклатилади. (Ҳакамлар томонидан баллик тизим ишлаб чиқилади, лойиҳа ўтиш жойлари ҳамда режа графиклари ишлаб чиқилади)
Лойиҳаларга туман ташкилотларидан мавсум якунига қадар масъул ходимлар тегишли раҳбарларнинг буйруғи асосида бириктирилади.
Лойиҳаларни ташкил этиш ва ўтказиш учун Ёшлар ишлари агентлиги, Спортни ривожлантириш, Маданият, Халқ таълими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Маънавият-маърифат марказлари, Мудофаа бўлимлари масъул ҳисобланади.
Маҳалладаги ёшлар етакчилари имкониятлари орқали ўтказиладиган мусобақа ва кўрик-танловларга иштирок этувчи маҳалладаги уюшмаган ёшлар рўйхатларини шакллантириб уларни иштироки таъминланади.
Лойиҳалар тумандаги профессинал касбий таълим ва Халқ таълими муассасалари томонидан алоҳида ўз низоми асосида амалга оширилади.
Туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан Маданий-маърифий ва спорт мусобақалари бўладиган жойларда юзага келиши мумкин бўлган тартибсизликларни олдини олиш чораларини кўрилади.
Мутасаддилар томонидан тадбир иштирокчиларининг соғлиги ва ҳаёти хавфсизлиги ва санитария талабларини таъминлаш чора-тадбирлари кўрилади.
Лойиҳа давомида орган ходимларига қаршилик кўрсатган иштирокчиларга ҳуқуқий тушунчалар берилади ва қонун доирасида чоралар кўрилади.


Download 67.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling