Туманда 2023 йилда пилла мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш тўғрисида


Download 227.52 Kb.
Pdf ko'rish
Sana09.04.2023
Hajmi227.52 Kb.
#1343169
Bog'liq
74-3-45-Q 23



e-qaror.gov.uz
74-3-45-Q/23
1
2023 - yil 5 - aprel
74-3-45-Q/23
G‘allaorol tumani hokimligi
Туманда 2023 йилда пилла мавсумини уюшқоқлик билан
ташкил этиш тўғрисида
Туманда пиллачилик соҳасида ўтган йилда эришилган ютуқлар билан бир қаторда бир мунча
ҳато ва камчиликларга ҳам йул қуйилди. Жорий йилда ушбу ҳато ва камчиликларни олдини олган ҳолда
сифатли пилла хом-ашёси етиштириш, касаначи ва бошқа қурт боқувчиларни рағбатлантириб бориш,
уларга кенг шарт-шароитлар яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24
февралдаги “Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-73-
сонли қарори ва вилоят ҳокими ўринбосари О.Ашурматовнинг 2023 йил 3 апрелдаги видеоселектор
йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида:
Қарор қиламан:
1.Туманда 2023 йилда пилла мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш, пилла хом-ашёси
етиштириш ишларни мувофиқлаштириб бориш бўйича туман штаби таркиби иловага мувофиқ тузилсин.
2. Туман штаб аъзоларига:
- ички мехнат шартномалари тузилишини тўлиқ якунига етказиш;
- мавжуд инкубаторияларда ипак қуртини жонлантириш жараёнини, ҳамда қурт боқувчиларга ўз
вақтида тарқатилишини назорат қилиш;
-пилла хом-ашёси қабул қилиш шахобчасини мавсумга тайёрлаш чораларини кўриш;
-“G’allaorol silk-export”МЧЖ томонидан пилла боқувчиларга зарур жихозлар ва бўнак
маблағларини ўз вақтида таъминланишини ташкил қилиш;
-пилла парвариши жараёнида мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этилишида яқиндан
амалий ёрдам бериш;
- тирик пилла хом ашёси етиштиришни ва йиғиштириб олиш ишларини уюшқоқлик билан
амалга оширилишини мувофиқлаштириб бориш; 
- пиллачиликни ривожлантириш соҳасида тарғибот ишларини олиб бориш, пилла мавсумида фаол
қатнашган фермер хўжаликлари раҳбарлари, аҳоли вакиллари ва касаначиларни муносиб
рағбатлантириш ишларини ташкиллаштириб бориш вазифалари юклатилсин.


e-qaror.gov.uz
74-3-45-Q/23
2
3.Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими (А.Ҳолбоев), “G’allaorol silk-export” МЧЖ раиси
(А.Абдусаматов)лар, туман ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлим бошлиғи (И.Юсупов)лар мавжуд
тутзорлар орасида агротехника тадбирларини амалга ошириш жумладан, суғориш ва озиқлантириш
ишларини ташкил этсин, ҳамда қуртларни озиқлантириш жараёнида тут баргларини тартиб билан, тут
дарахтларига зиён етказмасдан олинишини назорат қилсинлар. 
4.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Туман ҳокими
Ж.Оқбоев


e-qaror.gov.uz
74-3-45-Q/23
3
G‘allaorol tuman hokimining
2023 yil 5 apreldagi
74-3-45-Q/23-son qaroriga
1-ilova
Туманда 2023 йилда пилла мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш, пилла хом ашёси
етиштириш ишларни мувофиқлаштириб бориш бўйича туман ШТАБИ
ТАРКИБИ
1.
Ж.Оқбоев
-
1-Сектор раҳбари - туман ҳокими, Штаб бошлиғи
2.
С.Раззоков
-
2-Сектор раҳбари - туман прокурори, штаб бошлиғи
ўринбосари(келишилган тартибда)
3.
И.Нурматов
-
3-Сектор раҳбари - туман ИИБ бошлиғи, штаб бошлиғи ўринбосари
4.
Н.Мамаев
-
4-Сектор раҳбари - туман ДСИ бошлиғи, штаб бошлиғи ўринбосари
5.
М.Салоҳиддинов
-
туман ҳокимининг ўринбосари, штаб бошлиғи ўринбосари
6.
А.Абдусаматов
-
“G’allaorol silk-export” МЧЖ раисиштаб котиби
Штаб аъзолари:
7.
А.Ҳолбоев
-
туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи
8.
О.Хасанов
-
Туман Адлия бўлими бошлиғи
9.
Т.Қўчқоров
-
Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини
таъминлаш бўлими
10.
К.Сулаймонов
-
туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси
11.
И.Усманов
-
Агроинспекция туман бўлими бошлиғи
12.
Рўйхат бўйича
-
Туман тижорат банклари
13.
И.Юсупов
-
Туман Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими бошлиғи
14.
Рўйхат бўйича
-
Маҳалла фуқаролар йиғини раислари
15.
Рўйхат бўйича
-
Ҳудудий СИУ раислари
16.
Рўйхат бўйича
-
Туман ҳокими ёрдамчилари

Download 227.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling