Умумий ва юридик психологиянинг предмети, тизими ва услублари


Download 0,9 Mb.
Sana28.12.2022
Hajmi0,9 Mb.
#1008828
Bog'liq
1-мавзу

ШАХС ВА ҲУҚУҚИЙ ОНГ

Режа:

  • 1.Шахснинг билиш жараёнлари. Диққат ва унинг ҳуқуқ тизими органи ходимлари фаолиятида тутган ўрни.
  • 2. Сезги ва идрокнинг жиноятчиликни фош этишдаги аҳамияти.
  • 3. Хотира ва унинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизими органи ходимлари фаолиятида тутган ўрни.
  • 4. Тафаккур ва унинг ҳуқуқ тизими органи ходимлари фаолиятидаги роли.
  • 5. Хаёл ва унинг ҳуқуқ тизими органи касбий фаолиятини амалга оширишдаги имкониятлари.

Ҳуқуқ тизими органи ходимларининг билиш фаолияти бошқа касб кишиларникига қараганда чуқурлиги, кенг қамровлилиги, тезкорлиги, аниқ мақсадга қаратилганлиги, мантиқийлиги, махфийлиги билан фарқ қилади. Диққат киши фаолиятнинг барча турлари, энг аввало, меҳнат ва ўқув фаолияти самарадорлигининг муҳим ва зарур шартидир. Ҳуқуқ тизими органи ходимларининг касбий фаолиятида билиш жараёнларининг аҳамияти беқиёсдир. Биз қуйида билиш жараёнларига ва унинг ҳуқуқ тизими органи фаолиятидаги ўрнига тўхталамиз.

Диққат индивиднинг ҳиссий, ақлий ёки ҳаракатлантирувчи фаоллиги даражасининг оширилишини тақозо этадиган тарзда онгнинг йўналтирилганлиги ва бир нарсага қаратилганлигидир. Ҳосил бўлиш хусусияти ва амал қилиш усулларига кўра диққатнинг учта асосий тури мавжуд: ихтиёрсиз диққат; ихтиёрий диққат; ихтиёрий диққатдан кейинги диққат.

Касбий диққат

  • Касбий диққат яхши шаклланган ихтиёрий диққатнинг англанганлиги ва керагича бошқариш имкониятининг мавжудлиги билан ажралиб турувчи ва нима, қачон, қаерда ҳамда нимага диққатни қаратиш кераклигини белгилаб берувчи жараён ҳисобланади. Диққатни бир жойга жамлаш ва уни тўғри йўналтиришда қуйидаги омилларни ҳисобга олиш зарур:

– иш жараёнига хос ва мос шароитни яратиш, яъни иш жойини саранжомлаш, ёруғликка қулай жойлашиб олиш;

  • – иш жараёнига хос ва мос шароитни яратиш, яъни иш жойини саранжомлаш, ёруғликка қулай жойлашиб олиш;
  • – муайян вазифани бажариш учун психологик тайёргарлик кўриш;
  • – ақлий тайёргарлик, зарур адабиётлардан фойдаланиш, тажриба орттириш, ақлий фаолият юритиш учун қулай вақтларни ҳисобга олиш (тонги соат 5 дан 11 гача, кундузги соат 16 дан кечки 20–24 гача ақлий фаолият унумдорлиги юқорилигини кузатиш мумкин).

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling