Бухоро вилояти


Download 54.5 Kb.
bet1/2
Sana22.01.2023
Hajmi54.5 Kb.
#1109297
  1   2
Bog'liq
Намуна марказларга СамДУ


Самарқанд давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази

Аббасов Субхон Бурхонович

-

2019 йилдан буён марказ директори,
география фанлари доктори, профессор



I. Марказ хақида умумий маълумотлар:
Марказда 10 та қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари бўйича ўқув машғулотлари олиб борилмоқда. Марказнинг 2022 йил режаси 219 нафар бўлиб, 2022 йилда 220 нафар тингловчи малака оширди. Йиллик режанинг бажарилиши 100 % ташкил этган. Малака ошириш курсларида дарс бериш учун 33 нафар педагог кадрлар жалб этилган бўлиб, уларнинг 13 нафари фан доктори, профессор, 18 нафари фан номзоди, доцент ҳамда 2 нафари илмий даражага эга бўлмаган ўқитувчилар. Илмий салоҳият 93,9 фоизни ташкил этади. Дарс берадиган профессор-ўқитувчиларнинг 1 нафари асосий штатда, 1 нафари ўриндош асосида, 31 нафари соатбай асосида фаолият юритган. Тингловчиларнинг кўчма ва амалий машғулотларини ўтказиш учун 5 та илмий-тадқиқот муассасаси ҳамда 1 та ишлаб чиқариш корхонаси билан ҳамкорлик ўрнатилган.
Марказда 10 та қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари учун 40 та ўқув-услубий мажмуа яратилган, 10 та қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари бўйича масофавий малака ошириш курслари ташкил этилган. Масофавий малака ошириш курслари бўйича 40 та модул бўйича электрон таълим ресурслари, тақдимотларлар назорат топшириқлари ҳамда 28 та мавзу бўйича видеомаърузалар яратилган.
Ўқув машғулотларини олиб бориш учун 3 та аудитория, 2 та компьютер хонаси, 5 та видеопроектор, 1 та электрон доска ва 1 та смарт минбар ажратилган бўлиб, марказ учун алоҳида АРМ мавжуд эмас, тингловчиларнинг институт АРМ марказидан фойдаланишлари учун барча имкониятлар яратилган.



Download 54.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling