Бухоро воҳаси шаҳарлари урбанизацияси тарихи Бухоро воҳасининг
Пайкент шаҳрининг работ қисми схематик харитаси
Download 0.7 Mb.
|
Бухоро вохаси
Пайкент шаҳрининг работ қисми схематик харитаси
Бухоро Бухоро қадимда қаерда ташкил топган бўлса, ҳозир ҳам шу ерда қад ростлаб турибди. Охирги минг йил ичида тез-тез бўлиб турган кўчманчи ва босқинчиларнинг ҳужумларига қарамасдан ҳатто шаҳарнинг плани ҳам ўзгармаган. В.В.Бартольд сомонийлар даврига келиб шаҳарнинг 3 қисмга яъни, (Арк) қаср — кўҳандиз (форсчада эски шаҳар, арабчада қисқартириб кандиз сифатида ҳам ёзилган), шаҳристон ва работлардан иборат бўлганлигини ёзади. Кўҳандиз қадим замонлардан ўз ўрнини ўзгартирмаган. Аркнинг икки дарвозаси бўлиб, ғарбий-Регистон ва шарқий -Жомеъ масчиди дарвозаси деб аталган. Наршахий шарқий дарвозани Ғуриён деб атайди. XII асрда ғарбий дарвоза “Дарвозайи алаффурушон” ёки “Каҳ фурўшон” номлари билан аталган. Аркни барпо этган ёки қайта тиклаган ҳукмдор сифатида Бидун бухор худот тилга олинади. Унинг номи дейди, В.В.Бартольд, темир тахтачада қасрга кирадиган дарвозада узоқ вақтгача турган. В.В.Бартольд Муҳаммад ибн Жаъфар ва Абу-л-Ҳасан Нишопурий келтирган ривоятга кўра Аркнинг бино этилиши тўғрисидаги маълумотни келтиради: “Бидун Бухорхудот у қасрни бино қилганида бузилиб кетди, қайтадан бино қилган эди, яна бузилди. У неча марта бино қилмасин яна бузилди. Ҳукамоларни йиғиб улардан маслаҳат сўрадилар. Улар бу қасрни осмондаги етти қароқчи юлдузлари шаклида еттита тош устига қуришга қарор қилдилар; шу шаклда қурилганидан кейин қаср бузилмади. Бухоро шаҳристони Самарқанд, Балх ва Марвдан фарқли ўлароқ етти дарвозаси бўлган, бу эса диний қарашларга боғлиқдир, дейди олим. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling