Бухоро воҳаси шаҳарлари урбанизацияси тарихи Бухоро воҳасининг


Варахша саройининг схематик харитаси


Download 0.7 Mb.
bet3/4
Sana19.02.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1214486
1   2   3   4
Bog'liq
Бухоро вохаси

Варахша саройининг схематик харитаси
Варахшага кириш айвони. Қайта тикланган
Варахша саройининг умумий кўриниши. Қайта тикланган.
Пойкант
1913 йилда Л.А. Зимин томонидан шаҳарчанинг илк археологик тадқиқотлари бошланади. 1939-1940 йилларда эса шаҳарчани Эрмитаж (А.Ю. Якубовский) ва В.А. Шишкин каби тадқиқотчилар ўрганадилар.
Шаҳарчада мунтазам қазишмалар ва тадқиқотлар XX асрнинг 1980 йилларида ЎзФА Археология институтининг етакчи илмий ходимлари А.Р. Мухаммаджонов ва Д.И. Мирзаахмедовлар томонидан Эрмитажнинг илмий ходими Г.Л. Семено в иштирокида ўтказилди. Кўп йиллик қадимшунослик тадқиқотлар натижалари 1996 йилда чоп этилган “Пойканд шаҳарчаси” монографиясида, шунингдек, 1999 йилдан чиқиб турадиган Бухоро қадимшунослик экпедициялари материалларида умумлаштирилган.
Пойкант режа бўйича турли вақтда мансуб бир қанча қисмлардан иборат. Шулардан энг қадиймиси 90х90 м ўлчамдаги арк ҳисобланади, у шаҳарчанинг бошқа қисмларидан деярли 10 м кўтарилиб туради. III-IV асрларда девор режа бўйича ўқсимон шинаклари бўлган бир-биридан 12 м узоқликда жойлашган минораларга эга бўлган.
Шаҳарча тор ва узун маҳаллаларга бўлинган. Кўчалари чоғроқ бўлган, айрим жойларда уларнинг эни 3,5 м гача етган.
Аркнинг шимоли-шарқий қисмида олиб борилган қазишмаларда тўрт маротаба қурилиш даврини бошидан ўтказган зардуштийлар эҳроми биноси очилган. У олтита йўлак билан қуршалган иккита марказий хонадан иборат бўлган.
Милодий V-VI аср бошларига келиб Пайкенд кенгайтирилган, Аркнинг жанубий-ғарб томонига 13 гектарлик майдонга шаҳристон қурилган. Энди шаҳар икки қисмга бўлинган: ҳукмдорлар саройлари жойлашган куҳандиз ва бадавлат зодагонлар, ҳунармандлар яшайдиган шаҳристон.
Орадан бир аср ўтгач шаҳар янада кенгайтирилади. Ғарб томондан 7 гектарлик майдонни ўз таркибига қўшиб олиб, умумий майдони 20 гектардан ошади. Бу қисм қадимшунослар тили билан Шаҳристон II деб номланган. Пайкенд шаҳрининг кўчалари тўғри ва энсиз бўлган. Шаҳар ичкарисида аравада юришга рухсат этилмаган. IX-XI асрларга келиб, Пайкенд ҳовлилари таркибида ўзгариш содир бўлган. Юқоридаги уйлар ёнига ваннахона, ювиниш хонаси, ҳожатхона, ҳамда ташновлар қўшилган. Айрим бадавлат хонадонлар деворларига тасвирлар солиб безатилган.
IX асрда Арк қўрғонида ҳашаматли саройлар билан бирга катта жоъме масжиди ва диаметри 11 метрга тенг минора қурилган. Шаҳар кенгайтирилгач, Шаҳристон II да яна бир жоъме масжиди қурилган. 1990-2000 йилларда истеҳкомда олиб борилган қазишмалар жараёнида қурол-аслаҳа омборхонаси топилди. Қурол-аслаҳалар билан биргаликда муҳр нишонли осма сопол ёрлиқлар, бухорхудотларнинг кумуш тангаси, сопол идишлар топилди.
VIII acpra оид дорихона биноси ноёб топилдиқ ҳисобланади. Қадимшунослар суюқликни тозалаш ва ҳайдаш усқунаси таркибига кирувчи ўрта аср реторт (кимё- вий тажрибада ипшатилувчи ноксимон, найчали идиш)лари хилидаги махсус кимёвий идишлар — алембикларни, мум қоддиқпи, муолажада ишлатиладиган мис товоқча, араб ёзувли ништарлар, қўплаб танга ва бошқа буюмларни топдилар.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling