Бухоро воҳаси шаҳарлари урбанизацияси тарихи Бухоро воҳасининг


Download 0.7 Mb.
bet1/4
Sana19.02.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1214486
  1   2   3   4
Bog'liq
Бухоро вохаси


Бухоро воҳаси шаҳарлари
урбанизацияси тарихи
Бухоро воҳасининг асосий сув манбаси Зарафшон дарёси бўлиб, у яқин-яқингача Бухоро воҳасининг чегараси – Қоракўлгача борган.
Зар-афшон дарёсининг номи “олтин” ёки “зар сочувчи” маъносини билдиради. Юнон муаллифлари Зарафшон дарёсини ўз тилларида Политимет (қадимги юнон тилида «юксак қадрли», «юқори мартабали») деб атайдилар. Страбоннинг ёзишича, бу номни дарёга македонияликлар қўйишган. Илк ўрта асрларга тааллуқли хитой йилномаси «Бейши» (V-VI асрлар)да дарё номи Нами кўринишида берилади. Тарихчи Муҳаммад Наршахийнинг ёзишича, қадимги даврларда дарё Руди Мосаф номи билан юритилган. «Ҳудуд – ул олам» рисоласида (982-йил ёзилган) унинг номи Бухоро дарёси деб келтирилади.
Зарафшон дарёсининг номи “олтин” ёки “зар сочувчи” маъносини билдиради. Бу ном дарёнинг қуйи қисмидаги ботқоқлик мавзеларини қуритиш учун босқинчи Александр Македонский қурдирган олтин сувбанд ҳақидаги афсона билан боғланади. Гўёки олтин сувбанд орқали ўтган дарё суви ҳар доим уни ювиб ўзи билан олтин зарраларини оқизган эмиш.
Аммо дарё номини афсоналар билан эмас, балки Бухоро воҳасининг тарихий топономикаси билан боғлаш лозим. Бу борада дастлабки маълумотларни ХVII асрда яшаган балхлик олим Маҳмуд ибн Валининг “Сирлар денгизи” китобидан олиш мумкин. Муаллифнинг таъкидлашича, ўша даврларда Бухоро воҳаси 10 та туман ёки рустоққа (қишлоқ хўжалиги ҳудудларига) бўлинган ва туманларнинг номлари асосан улардан ўтган шоҳариқлар номлари билан аталган. Бу туманлар (рустоқлар) орасида Коми Абу Муслим ва Руди Шаҳар (Руди шаҳр) номли рустоқлар ҳам бўлган. Коми Абу Муслим рустоқи Бурғози, Руди Шаҳар рустоқи Пойи Руд номлари билан ҳам аталган
Ўтган асрнинг 50-60- йилларида Сўғд ҳудудининг тарихий – маданий алоқаларида муҳим ўрин тутган қадимги Бухоро воҳаси фортификациясига оид кам бўлсада салмоқли тадқиқотлар олиб борилди. А.Ю.Якубовский 1940, М.Е.Массон 1935 ва В.А. Шишкинлар томонидан воҳанинг мудофаа тизимига кирувчи қалъа ва қўрғонлари археологик жиҳатдан ўрганилган. Шундай бўлсада, 1896 йилда Н.Ф.Ситняковский Қизилтепа ёдгорлигида дастлабки тадқиқот ишларини олиб борган. Тадқиқотчи 1899 йилнинг баҳор ва ёз ойларида Бухоро ва Қашқадарё воҳаларида археологик тадқиқотлар олиб боради.
Ўзбекистон ФА нинг тарих институти ва археология экспедицияси томонида 1938-1939 йиллар ва 1947-1952 йилларда қадимги Варахша шаҳрида катта археологик ишлар амалга оширилган (Шишкин, 1948,1963; Нильсен, 1966; Кабанов, 1959). Асосий тадқиқотлар цитадел қисмидаги қўрғонда олиб боирлган. Қўрғон шаҳарнинг жанубий қисмида жойлашган ва ташқи девор бурчагида бўртиб чиққан иккита минора қурилган. Девор пойдевори (155 х 96см) пахса блоклардан катта платформа устида қурилган. Биз учун аҳамиятлиси қалъа деворининг дастлабки пойдевори хом ғиштдан қурилган.
Мудофаа девори милоддан аввалги II-I милодий I-II асрларга оид ҳисобланади. Деворнинг биринчи қурилиш даврида ярим чўзиқ буржлар бўлиб, комончилар отиш учун мўлжалланган кенглиги 20 см, узунлиги 80 смли шахмат тартибидан қилинган шинаклар бўлган.
1975-1977 йилларда Конимех туманида милоддан аввалги VI-V асрларга оид Чордара кўҳна шаҳри, Қумрабод I, Қумрабод II, Аробан I, Арабон II каби мустаҳкамланган манзилгоҳлар тадқиқ эитлган.
1977 йилда Ўз ФА институти отрияди А.Р.Муҳаммаджонов бошчилигида Бухоро воҳасининг археологик ёдгорлиларини ўрганиш жараёнида Лявандоқтепа, Оқсочтепа, Тошрабод I ва II, Қоровултепа ва Кампирдеволнинг мудофаа тизимлари ўрганилди.
Бухоро воҳасининг кенг миқёсда ўзлаштирилиши мил.авв. I минг йилликда бошланган. Бухоро арки қалъасида олиб борилган қазишмалар натижасида топилган иккита мустҳкам деворонинг бири мил.авв. V-IV, иккинчиси эса милоддан аввалги IV-III асрларга оид эканлиги аниқланган. Бу маълумотларни кейинги тадқиқотлар ҳам тасдиқлайди

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling