Бухоро воҳаси шаҳарлари урбанизацияси тарихи Бухоро воҳасининг


Сўғд ва Бухоро воҳаси шаҳарларининг схематик харитаси


Download 0.7 Mb.
bet2/4
Sana19.02.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1214486
1   2   3   4
Bog'liq
Бухоро вохаси

Сўғд ва Бухоро воҳаси шаҳарларининг схематик харитаси
Канпирак девори.
Археолог, тарихчилар томонидан «воҳа девори» номи билан аталган ва Буюк Хитой деворига ўхшаб меъморий мудофаа тизими бўлмиш Канпирак девори алоҳида жойлашган бир туркум шаҳар ва қишлоқлардан иборат Бухоро воҳасини ўраб турган. Ушбу иншоотнинг умумий узунлиги 350-400 километр бўлиб, унинг Бухоро воҳасининг бошқа жойларидагига нисбатан яхши сақланган қисми Қизилтепа туманининг маданий ва дашт ҳудудлари бўйлаб ўтган.Шу сабабли ҳам Канпирак деворининг қадим даврлардаги фаолияти, меъморий қурилиш усуллари, ўтмишдаги халқларнинг ҳаёт тарзини ўрганиш бугунги кунда тарихни тиклашда катта аҳамиятга эга.
Канпирак мудофаа тизими кўчманчи қабилалар ҳужумига тўсиқ сифатида яратилган бўлиб, ундаги дастлабки иншоотлар Бухоро воҳасида ҳали алоҳида йирик мулкдорларнинг тарқоқ ҳукмронлиги даврида, яъни 1V асрда қурила бошланган ҳамда воҳада Бухорхудоднинг марказий ҳукмронлиги кучайиши даврида—V асрда битказилган. Таъкидлаш лозимки, Канпиракдек ноёб иншоотни бунёд қилишда жуда кўп маблағ ва ишчи кучи узоқ муддат давомида сарфланган. Турк ҳоқонлиги даврида Канпирак бир асрдан кўпроқ вақт давомида қаровсиз қолган ва уни қайтадан тиклаш ишлари араблар истилосидан кейин ( 8 аср охири) яна кўчманчилар билан исломлашган маҳаллий аҳоли ўртасида низолар кучайиши туфайли бошланган, бироқ унинг кўпхаражатлилиги туфайли тикланиш жараёни 50 йилга чўзилиб кетган, лекин якунига етказилмаган. Бухоро тахтида Исмоил Сомоний (ҳукмронлик даври 888-907 й.й.) ўтиргач, ўзаро низолар бартараф этилиши натижасида воҳа мудофаа тизими ўз аҳамиятини йўқотган.
Канпирак девори харобаларида Н.Ф.Ситняковский, А.Ю.Якубовский, А.В.Шишкин, Х.Муҳаммедов ва бошқа археологлар томонидан ўтказилган тадқиқотларда деворнинг ҳозирги Қизилтепа туманидан ўтувчи қисмида қуйидаги натижаларга келинди:
– иншоотнинг таг замини шағал аралашган тупроқдан иборат бўлиб, эни 13 метр эканлиги;
девор асосан пахсадан, айрим жойлари қисман тўғри тўртбурчак шаклидаги йирик ҳажмли хом ғиштлардан кўтарилганлиги;
– девор қурилиши ҳақиқатан икки босқичда амалга оширилгани;
– иккинчи босқичда ҳам айрим ўзгаришларни ҳисобга олмаганда аввалги ўрнида сақлаб қолингани аниқланган.
Сўнгги йиллардаги археологик тадқиқиотлар девор қурилишининг илк босқичи – V асрнинг охири ва VI асрнинг биринчи ярми билан боғлиқлигини исботлади.
Варахша
Бу қадимий манзилгоҳ Бухородан 40 километр шимоли-ғарбда жойлашган. Унинг ҳудуди ва ён-атрофи 12 та руд, яъни канал орқали суғорилган. Шаҳарнинг умумий майдони 13 гектарни ташкил этган. Эрамиздан аввалги II-I асрларда ҳамда эрамизнинг I-II асрларида Варахша ва унинг атрофларида маданий ҳаёт гуллаб-яшнаган. Кейин эса таназзулга юз тутган. Аммо V асрда қайтадан тикланган. Шу даврда мустаҳкам девор билан ўралган. Шаҳарнинг жанубий қисмида арк қурилган.
Наршахийнинг ёзиб қолдиришича, Варахшада ҳар ўн беш кунда бир кунлик, йил охирида 20 кунлик бозор сайли ўтказилган.
Варахша саройи девори қолдиқларида турли манзаралар, чунончи, фил минган шаҳзода, қоплонлар билан олишув, қайрилиб камондан ўқ узаётган чавандоз, тўқай ичидаги ов манзараси каби кўплаб тасвирларни кўриш мумкин. Бу ерда ганчкор нақшлар билан безатилган хона ҳам бор. Варахша қасрининг Кўк хонасида эса деворда катта тахтдаги баҳайбат ҳўкиз, уруш худоси ва қурбонлик қилиш саҳнаси тасвирланган. Саройдаги ибодатхонада муқаддас олов сақланган.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling