Буйрак касалликларини нур ташхиси


Download 79 Kb.
bet3/7
Sana27.02.2023
Hajmi79 Kb.
#1234205
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
лекция7

Ретроград пиелография.
Бу усул катетеризация йули билан утказилади. Катетер сийдик копи оркали, сийдик найига кутарилади (жомгача кутариш мумкин) ва контраст модда юборилади. Контраст сийдик билан аралашмаган ва сийдик йуллари аник куринади айникса стенозлар ва травмалар (экстравазация). Курсатма: экскретор урография еки бош ноинвазив усуллар сийдик йуллари тугрисида етарли маълумот бермаса, транскатетер мини-инвазив операциялар. Карши курсатмалар: сийдик йуллари яллигланиши ва гематурия.
Цистография. Cийдик копи тугрисида сонография куп холатларда етарли маълумот беради, усмалар атрофга таркалганда КТ, МРТ кушимча керак булиши мумкин. Цистография кулланилиши: 1) везикоуретерал рефлюкс аниклаш, 2) бошка аъзоларга фистула 3) сийдик копи дивертикули.
Компьютер томография. Сонография берган маълумотни беради лекин аникрок, айникса буйрак атроф тукималар хакида (ичаклар, умуртка, m.iliopsoas, лимфа тугунлар, кон-томирлар, буйрак усти бези ва х.к.). Асосан буйрак ва ретроперитонеал усмаларда кулланилади, уларнинг боскичини аниклаш учун. Спирал компьютер томографлар сийдик найи тошларини контрастсиз ташхислашда кулланадилар ва энг яхши усул хисобланади.
Магнит-резонанс томография. Буйрак ва ретроперитонеал соха учун КТдан колишмайди. Кулланилиши: 1) буйрак усмалари айникса рентгеноконтрастга аллергик еки буйрак функцияси пасайган касалларда 2) компьютер томографияда куринмаган буйрак усти бези усмалари 4) буйрак артерияси ва венасини нонинвазив тасвирлаш (МР-ангиография) 5) Ноинвазив контрастсиз МР-урография 6) диффуз касалликлар, МРТ бошка усулларга караганда пустлок ва магиз кавати фаркини яхши курсатади, диффуз касалликларда бу фарк йуколиши мумкин, лекин ташхис кимматга тушади. Буйрак раки боскичини аниклашда КТ нисбатан озгина яхширок.
Ангиография. Сельдингер методикаси буйича утказилади. Курсатмалар: 1)буйрак артериялари ва веналари патологияси – тромбоз, аневризма, стеноз, кон кетиши аномал жойлашиши, АВ-фистула, ангиома, артериовеноз мальформация ва х.к. 2)буйрак усмалари ва кисталари (уларнинг кон томирга нисбати куринади) 3)операциядан олдин 4)эндоваскуляр муолажалар (дилатация, стентлаш, эмболизация, кон тухтатиш, хавфли усмаларга локал химиотерапия ва х.к.) 5) нефросклероз (кон томирлар торайган ва деформациялашган). Ангиография фазалари: артериал, паренхиматоз, веноз ва пиелография.

Download 79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling