СИЙДИК КОПИ ЭКСТРОФИЯСИ Клиникаси. - қовуқ усти соҳасида у ёки бу катталикда бўлган ўсмасимон ҳосилани кўриш мумкин.
- Бу ҳосиланинг ранги қип-қизил бўлиб, у қовуқ орқа деворининг бўртиб чиқишидан ҳосил бўлади.
- Озгина шикастланишда ҳам унинг шиллиқ қаватидан капилляр қон кетиши кузатилади.
- Ҳосиланинг пастки қисмида иккита кичкина тешик бўлиб, у одатда сийдик найининг тешикларидир.
- Бу тешиклардан ҳар доим сийдик ажралиб туради.
. Вақт ўтган сайин ҳосила деворида қўшимча тўқима ўсавериб, унинг эластиклиги тобора йўқолаверади. - . Вақт ўтган сайин ҳосила деворида қўшимча тўқима ўсавериб, унинг эластиклиги тобора йўқолаверади.
- шиллиқ қават юзасида папилломатоз шиш аниқланади.
- Беморлар кучанганда, йиғлаганда қовуқ девори яна ҳам кўпроқ бўртиб чиқади, бу ҳолда сийдик найлари тешигидан сийдик чиқариш ҳам кучаяди.
- Ҳосила атроф териси чақаланади.
- Кўпинча, экстрофия билан бир қаторда туғма чов чурраси, крипторхизм, сийдик чиқариш системасида ҳар хил нуқсонлар, қов симфизи битмаслиги, туғма сон чиқиши кузатилади.
СИЙДИК КОПИ ЭКСТРОФИЯСИ Давоси. - Чақалоқ туғилган заҳоти экстрофияланган қовуқнинг шиллиқ қавати антисептик суюқлик билан обдон ювилади ва стерилланган салфетка билан ёпилиб, жарроҳлик бўлимига ўтказилиши зарур.
- Агар унда операцияга бошқа монеликлар бўлмаса, кичик чилласи чиқмасдан туриб, операция қилинади. Бунда шиллиқ қавати теридан ажратиб қирқилган (қовуқ девори), сийдик найлари катетерланган ҳолда бир-бирига олир келиниб тикилади.
- Симфизни келтириб тикиш қовуқ деворларининг таранглашувисиз бир-бирига тикилишини таъминлайди.
- Қовуқ шиллиқ қаватининг папилломатоз ўзгариши бу операцияни бажаришга бўлган катта монеликдир. Агар боланинг кичик чилласи чиқмасдан туриб, бу операция бажарилмаса, у вақтда бажарилажак операциялар 4 гуруҳга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |