Буйруғи суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини тасдиқлаш тўҒрисида
Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни
Download 338.57 Kb.
|
счетлар режаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-§. Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6300)
(жадвал Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) 4-§. Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6300) 267. Буюртмачиларга қисман тайёр ҳолдаги ТМЗни етказиб беришга ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек, акцияга обуначилардан олинган бўнаклар бўйича жорий мажбуриятлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»; 6320 «Акцияга обуначилардан олинган бўнаклар»; Олдинги таҳрирга қаранг. 6330 «Суғурта қилдирувчилардан олинган бўнак суғурта мукофотлари»; (267-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) 6390 «Бошқа олинган бўнаклар». 268. Суғурталовчи харидор ва буюртмачиларга хизмат кўрсатиш учун улардан бўнак тўловини (олдиндан тўлашни) талаб қилиши мумкин. Бундай ҳолатда бўнак ТМЗларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш бўйича шартноманинг бажарилиши, ҳамда харидор ва буюртмачилардан келгусидаги тўловларнинг келиб тушишига кафолат сифатида хизмат қилади. Бундай бўнаклар пул маблағини олган суғурталовчи учун маҳсулот ва товарларни етказиб бериш ҳамда ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатишни амалга оширилишига қадар мажбурият бўлиб ҳисобланади. Олинган бўнак суммалари, шунингдек, қисман тайёр ҳолдаги маҳсулот (иш, хизмат) учун қабул қилинган тўловлар суммаси олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6310, 6320, 6390)нинг кредити ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади. Буюртмачиларга ишлар тугатиб топширилганда ва хизматлар кўрсатилганда шунингдек, харидорларга маҳсулот юклаб жўнатилганда, олинган бўнаклар харидор ва буюртмачиларнинг мажбуриятларини камайтиради ва олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6310, 6320, 6390)нинг дебети ва олинадиган счётлар (4000) кредитига олиб борилади. Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6310, 6320, 6390) бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир олинган бўнаклар тури бўйича алоҳида юритилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 269. 6330 «Суғурта қилдирувчилардан олинган бўнак суғурта мукофотлари» счётида суғурта қилдирувчилар томонидан олдиндан тўланган бўнак суғурта мукофотлари акс эттирилади. Агар суғурта шартномасида суғурта мукофотининг аввалдан тўланиши ва суғурта полисининг суғурта шартномасида кўрсатилган муддатда берилиши назарда тутилган бўлса, бундай ҳолда суғурта мукофотининг тўланиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети 6330 «Суғурта қилдирувчилардан олинган бўнак суғурта мукофотлари» счётининг кредити билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Суғурта полисининг берилиши 6330 «Суғурта қилдирувчилардан олинган бўнак суғурта мукофотлари» счётининг дебети 6280 «Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари» счётининг кредити билан боғланган ҳолда расмийлаштирилади. Бош полис бўйича суғурталашни амалга оширишда олдиндан тўланган суғурта мукофоти (депозит) суммасига пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети 6330 «Суғурта қилдирувчилардан олинган бўнак суғурта мукофотлари» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Ҳар бир товар партияси бўйича суғурта полислари расмийлаштирилганда мувофиқ суғурта мукофоти суммасига киритилган депозит суммаси камайтирилади ва 6330 «Суғурта қилдирувчилардан олинган бўнак суғурта мукофотлари» счётининг дебети 6280 «Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар бўйича (6330) аналитик ҳисоб ҳар бир олинган бўнак бўйича юритилади. (269-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) 270. Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6300)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Download 338.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling