Буйруғи суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини тасдиқлаш тўҒрисида
Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни
Download 338.57 Kb.
|
счетлар режаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6-§. Суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500)
(273-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) 6-§. Суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) 274. Суғурталовчи мулки ва ходимларини суғурта қилиш, давлат ижтимоий суғуртаси, суғурталовчи ходимларининг нафақа таъминоти ва тиббий суғуртаси, мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар, шунингдек, учинчи шахслар мулкий манфаатларига келтирилган зарарлар учун фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича қарзлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 6510 «Суғурта бўйича тўловлар»; 6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар». 275. 6510 «Суғурта бўйича тўловлар» счёти суғурталовчининг мулки ва ходимини суғурталаш бўйича қарзлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. 276. 6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» счёти мақсадли давлат жамғармалари олдидаги ажратмалар бўйича қарзлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. 277. Суғурта тўловлари ва мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар бўйича қарз суммалари суғурта ва мақсадли давлат жамғармалари бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500)нинг кредит томонида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Суғурта тўловлари ва мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар бўйича қарз суммаларининг тўланиши суғурта ва мақсадли давлат жамғармалари бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500)нинг дебет томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Суғурта ва мақсадли давлат жамғармалари бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500) бўйича аналитик ҳисоб суғуртачилар ва алоҳида суғурта шартномалари, шунингдек суғурталовчи тўловчи деб ҳисобланган ҳар бир мақсадли давлат жамғармалари бўйича алоҳида юритилади. 278. Суғурта ва мақсадли давлат жамғармалари бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Download 338.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling