Буйруғи суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини тасдиқлаш тўҒрисида


Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни


Download 338.57 Kb.
bet80/97
Sana23.02.2023
Hajmi338.57 Kb.
#1225560
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   97
Bog'liq
счетлар режаси

Т/р

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1.

Келгуси харажатлар ва тўловларнинг резервлари ташкил қилинди

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

8910

2.

Суғурталовчининг ишлаб чиқариш цехлари ва хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан асосий воситаларни таъмирлаш учун ва бошқа бажарилган ишлар, хизматлар қиймати ҳисобга олинди

8910

2010, 2310, 2510, 2710

3.

Ҳисобланган келгуси харажатлар захираларининг фойдаланилмай қолган суммаси суғурталовчи даромадига қўшилди

8910

9390

V бўлим. Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиши
I кичик бўлим. Даромадлар ва харажатлар
399. Ушбу кичик бўлимнинг счётлари ҳисобот давридаги суғурталовчи фаолияти молиявий натижаларининг шаклланиши ва ишлатилиши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низом (ЎзР. ҲҚТ., 1999 й., 2-сон, 9-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари билан тартибга солинади.
400. Ушбу кичик бўлимда қуйидаги счётларнинг ҳисоб тартиби ёритилади:
9000 — Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар;
9100 — Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар;
9200 — Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар;
9300 — Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар;
9400 — Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар;
9500 — Молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар;
9600 — Молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар;
9700 — Фавқулоддаги фойда (зарар)ларни ҳисобга олувчи счётлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
9800 — Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар;
(400-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
9900 — Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар.
Молиявий натижаларни шакллантириш учун алоҳида даромадларни ҳисобга олувчи счётлар ва алоҳида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар ишлатилади. Маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларни сотишдаги қўшилган қиймат солиғи, акциз ва бошқа тўловлар олинадиган счётлар ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ва бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётларнинг (6400) кредитида акс эттирилади.

Download 338.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling