Буйруғи суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини тасдиқлаш тўҒрисида
Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни
Download 338.57 Kb.
|
счетлар режаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-§. Сотилган товарлар ва хизматлар таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)
2-§. Сотилган товарлар ва хизматлар таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100) 411. Товарлар ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 9130 «Кўрсатилган хизматларнинг таннархи»; 9140 «Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш/харид қилиш»; 9150 «Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар». 412. Хизмат кўрсатишда хизматларнинг таннархи 9130 «Кўрсатилган хизматларнинг таннархи» счётининг кредити бўйича суғурта бўйича хизматларни шакллантирувчи харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда, акс эттирилади. 413. 9130 «Кўрсатилган хизматларнинг таннархи» счётига, шунингдек, 2010 «Суғурта ишини юритиш харажатлари» счётининг суммалари ҳам ўтказилади. 414. Ҳисобот даврининг охирида 9130 «Кўрсатилган хизматларнинг таннархи» счёти 9910 «Якуний молиявий натижа» счёти билан ёпилади. 415. Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)дан амалда фойдаланиш суғурталовчида қўлланиладиган товар-моддий захираларнинг ҳисоб усулига, яъни товар-моддий захираларнинг узлуксиз ёки даврий ҳисобига боғлиқ. 416. Товар-моддий захираларни узлуксиз ҳисобга олиш усули қўлланилганда ҳар бир маҳсулот ёки товарнинг таннархи унинг ишлаб чиқариш жараёнидаги ҳаракатига қараб харажатларни ҳисобга олувчи счётларда тўпланади. 417. Товар-моддий захираларни даврий ҳисобга олиш усулидан фойдаланилганда ҳар бир маҳсулот (товар)нинг таннархи ҳисобот даври давомида вақтинчалик 9140 «Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш/харид қилиш» счётида йиғилади, бироқ сотилган маҳсулотлар, товарларнинг ҳақиқий таннархини фақат ТМЗ инвентаризация қилингандан сўнг аниқлаш мумкин. 9150 «Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар» счёти — ҳисобот даврининг охирида инвентаризация натижасида ТМЗни мавжудлигини акс эттириш учун фойдаланиладиган вақтинчалик счёт. Кўрсатилган счётнинг дебети бўйича ТМЗнинг камайиши, кредити бўйича ТМЗнинг ўсиши ТМЗни ҳисобга олувчи счётлар (1000) билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 9150 «Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар» счётининг қолдиғи 9910 «Якуний молиявий натижа» счётига ўтказилиши орқали ёпилади. 418. Сотилган товар ва хизматларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)нинг боғланиши
Download 338.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling