Булунғур туман -сон касб-ҳунар мактабида Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича ташаббус доирасидаги 4-ташаббус “Ёшлар маънавиятини юксалтириш


Download 44.65 Kb.
bet1/17
Sana17.06.2023
Hajmi44.65 Kb.
#1537966
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
китоб такдимоти 2020 й


«ТАСДИКЛАЙМАН»
Булунғур 1-сон касб-ҳунар мактаби директори
_______ М.Номазов
Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактабида Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 ташаббус доирасидаги 4-ташаббус “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг таргиб килиш” бўйича 6-гуруҳ ўқувчиларининг Худойберди Тўхтабоевнинг
Сариқ девни миниб” асари тўғрисида ўтказилган китоб тақдимоти
БАЁНИ
14.11.2020 йил Касб-ҳунар мактаб фаоллар зали
Қатнашди: 1-сон касб-ҳунар мактаби директори М.Номазов, директор ўринбосарлари, мактаб она тили ва адабиёт ўқитувчиси З.Мирзанова, АКМ ходими, мактаб ”Ёшлар иттифоқи” етакчиси Ш.Қаршибоев, педагог ўқитувчилар, 1-гурух 30 нафар, 2-гурух 27 нафар, 3-гурух 30 нафар, 4-гурх 30 нафар, 5-гурух 27 нафар, 6-гурух 26 нафар, 7-гурух 27 нафар, 8-гурух 25 нафар, 9-гурух 26 нафар ўқувчилар.
Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактабида Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш ваўтини мазмунли ташкил этиш буйича 5 ташаббус доирасидаги 4 ташаббус “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” бўйича 6-гурух ўқувчилари Худойберди Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб” асари тўғрисида китоб тақдимоти бўлиб ўтди. 6-гурух ўқувчиси Зайниддинов Диёрбек хамда Омонов Самандар Худойберди Тўхтабоевнинг хаёти ва ижоди хақида ўқувчиларга маълумот бериб утди. Худойберди Тўхтабоев асарлари ичида “Сариқ девни миниб”, “Сариқ девнинг ўлими” романлари ёш китобхонлар муҳаббатини қозонган асарларидан ҳисобланади. Худойберди Тўхтабоев “Сариқ девни миниб” саргузашт романи учун республикамиз ёшлар мукофатини олишга сазовор бўлди. “Сариқ девни миниб”-саргузашт асар. Бунинг устига фантастик хам. Шунга мувофиқ асардаги вокеаларнинг баъзилари кутилмаганда рўй беради, бир қисми вокеалар асоссиздек бўлиб кўринади.
Худойберди Тўхтабоевнинг фантастикаси такрор айтамизки, маънодордир. Бу фантастикаси орқали берилган воқеалар “Сехрли қалпокча” билан унинг кахрамони амалга оширмоқчи бўлган хамма ишлар бизнинг умид ва орзуларимизда яшайдиган ишлар-хуллас, замонавий “шум бола”га замонавий вазифа берилган ва асар қахрамони бу вазифасини уддасидан чиккан.
Шундан сўнг ўқувчилар томонидан “Сариқ девни миниб” асаридан сахна кўринишлар қилинди 6- гуруҳ ўқувчиси Зайниддинов Диёрбек хамда Омонов Самандарлар Худойберди Тўхтабоевнинг хаёти ва ижодидан хамда асарлари тўғрисида тайёрланган викторина ўйини ташкил этилди. Бунда ўқувчилар яна бир бор асар тўғрисида ўзларига керакли маълумотлар билан билимларини савол жавоблар орқали мустаҳкамлашди. Тадбир якунида мактаб ўқувчилари “Ватан” хамда “Она” ҳақидаги шеърлар айтишди. Тадбир сўнгида мактаб директори тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга фахрий ёрлиқ хамда эсталик совғалар билан тақдирланишди.

Download 44.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling