Она тили ва адабиёт ўқитувчиси: З.Мирзанова
АКМ ходими: Г.Ахрарова
«ТАСДИКЛАЙМАН»
Булунгур туман 1-сон
касб-хунар мактаби директори
_________М.Номазов
Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактабида Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг буш вактини мазмунли ташкил этиш буйича 5 ташаббус
доирасидаги 4- ташаббус “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар уртасида
китобхонликни кенг тарғиб қилиш” бўйича 8-гурух ўқувчилари
Абдулла Ориповнинг ҳаёт ва ижоди тўғрисида ўтказилган тадбир
БАЁНИ
19.03.2021 йил Касб-хунар мактаб фаоллар зали
Қатнашди: 1-сон касб-ҳунар мактаби директори М.Номазов, директор ўринбосарлари, мактаб она тили ва адабиёт ўқитувчиси З.Мирзанова, АКМ ходими, мактаб ”Ёшлар иттифоқи” етакчиси Ш.Қаршибоев, педагог ўқитувчилар, 1-гурух 30 нафар, 2-гурух 27 нафар, 3-гурух 30 нафар, 4-гурх 30 нафар, 5-гурух 27 нафар, 6-гурух 26 нафар, 7-гурух 27 нафар, 8-гурух 25 нафар, 9-гурух 26 нафар ўқувчилар.
Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактабида Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг буш вактини мазмунли ташкил этиш буйича 5 ташаббус доирасидаги 4 ташаббус “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар уртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” бўйича 8-гурух ўқувчилари Абдулла Ориповнинг ҳаёт ва ижоди тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. 8-гурух ўқувчиси Исақбоев Дилшод ва Қаххаров Жавлонлар А.Орипов хаёти ва ижоди тўғрисида ўқувчиларга маълумот бериб ўтди. 8-гуруҳ ўқувчилари Исоқулов Шерзод, Махрамов Жамшид, Муродқосимов Шерозбек, Насириддинов Абдулазизлар А.Ориповнинг шеърларидан тингловчиларга ёд айтиб ўтди.
Ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари С.Омонов сўзга чиқиб, А.Орипов халқимизни дунё адабиётини сара намуналари билан таништириш борасида хам талай ишларни амалга оширган. У Дантенгнинг (Рус) “Илохий комедия” асарини, Л.украинка, Т.Шевченко, Н.Некрасов, Қ.Қулиев, Р.Хамзатов сингари шоирларнинг шеърларини махорот билан ўзбекчага ўгирган. А.Орипов шеърларида фалсафий теранлик жўшқин лиризм ва инсоний самимият билан уйғунлашиб кетган.Унинг “Баҳор”, “Биринчи муҳаббатим”, “Куз”, “Саратон”, “Ўзбекистон”, “Муножотни тинглаб”, “Сароб”, “Маломат тошлари”, “Оломонга”, “Генетика” ва бошқа қатор шеърларидан мана шу хусусият яққол сезилади.
Бу асарлар ўзбек миллий шеъриятининг мумтоз намуналари бўлиб, юксак бадиийлиги, мантиқан кучлилиги, жўшқинлиги, ёқимлилиги ва лирик туйғуларга бойлиги билан ажралиб туради.Мустақилликка эришган Ўзбекистон Республикасининг Мадҳияси А.Орипов сўзи билан айтилади.
Миллат маънавияти ва эстетик тафаккурини ривожлантиришдаги хизматлари учун шоир А.Орипов ижодкорлар орасида биринчи бўлиб, 1998 йилда “Ўзбекистон Қахрамони” деган юксак унвонга сазовор бўлди.
Тадбир сўнгида мактаб директори М.Номазов А.Орипов ижодига юқори баҳо бериб, хар бир ўқувчидан шоир ижодидан баҳра олишлари айтиб ўтди ва тадбир қатнашувчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди ва эсталик совғалари билан тақдирлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |