Булунғурда иш ҳақини тўланмади, машина эса хатланди
Булунғур туман мактабгача таълим бўлимидан иш ҳақини ололмай сарсон бўлиб юрган фуқаро А.Н. судга ёрдам сўраб судга мурожаат қилган.
Мазкур иш фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро суди томонидан 2022 йил 27 июнь куни кўриб чиқилгач, суд қарорга асосан, мактабгача таълим бўлимига нисбатан 2 млн. 196 минг сўм иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Булунғур туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, яна 12 нафар ходимларнинг иш ҳақи тўланмаганлиги аниқланиб, туман мактабгача таълим бўлимига қарашли машина хатланиб жарима майдончасига қўйилди.
Мирзоҳид ОРТИҚОВ,
Бюронинг Булунғур туман
бўлими давлат ижрочиси.
Do'stlaringiz bilan baham: |