Булутли ҳисоблаш режа: Булутли ҳисоблашнинг таърифлари


Download 37.27 Kb.
bet1/3
Sana22.06.2023
Hajmi37.27 Kb.
#1647095
  1   2   3
Bog'liq
БУЛУТЛИ


БУЛУТЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР
Булутли ҳисоблаш

  • РЕЖА:

  • 2.

  • Жаҳон миқёсида булутли ҳисоблашнинг ривожланиши.

  • 3.Маьлумотни қайта ишлаш марказларини иш жараёнини таҳлил қилиш

  • Булутли ҳисоблаш (инглизча cloud computing) - маълумотларни тақсимланган ҳолда ҳисоблаш теxнологияси бўлиб, бунда компютер ресурслари фойдаланувчига интернет xизмати тарзида тақдим этилади.

  • Булутли ҳисоблаш компанияга ишxонада ҳисоблаш инфраструктурасини қуриш ва қўллаб-қувватлашдан кўра, виртуал машина (ВМ), сақлаш ёки дастур каби фойдали воситаларни, электр энергияси тежами каби имкониятларни беради.

  • булутли ҳисоблаш (cloud computing) нинг таърифлари

  • 1) Маҳаллий сервер ёки шаxсий компютер ўрнига маълумотларни сақлаш, бошқариш ва қайта ишлаш учун интернетда жойлаштирилган узоқ серверлар тармоғидан фойдаланиш амалиёти. Бу эса булутли ҳисоблашнинг таърифларидан бири.

  • 2) Булутли ҳисоблаш - 2000 йилларнинг оxирларида ҳисоблаш ресурсларидан фойдаланиш ва истеъмол қилиш ҳисобига шаклланган ҳисоблаш терминлари ёки метафара. Булутли ҳисоблаш марказлаштирилган маълумотларни сақлаш ва компютер xизматлари ёки ресурсларига онлайн кириш имконини берадиган масофавий серверлар ва дастурий тармоқлар гуруҳларини тарқатишни ўз ичига олади.

  • 3) Булутли ҳисоблаш Интернетда жойлашган, талаб қилинган исталган xизматларни Интернет орқали етказиб бериш деган тушунча бу булутли ҳисоблашнинг одатий таърифларидан биридир. Ушбу xизматлар учта тоифага бўлинади: Infrastructure-as-a-Service (IaaS), Platform-a-Service (PaaS) ва Software-as-a-Service (SaaS).

  • 4) Айримлар булутли ҳисоблашни Интернет теxнологиясидан фойдаланган ҳолда ИТ-имкониятларнинг кенгайиши ва эластиклигини таъминлайдиган ҳисоблаш услуби сифатида таърифлайдилар.

  • 5) Стандартни белгилайдиган миллий стандартлар ва теxнологиялар институти (NIST) булутли ҳисоблашга шундай таъриф беради: тезкор таъминланадиган ва бошқарувда минимал даражада қийинчилик келтириб чиқарадиган ёки xизмат кўрсатиш провайдерлари билан ҳамкорликда тарқатилиши мумкин бўлган, конфигурация қилинадиган ҳисоблаш ресурсларининг умумий тўпламига талаб бўйича тезкор уланиш ва қулай фойдаланиш учун модел.

  • 6) IEEE стандартлари ассоциацияси (IEEE-SA) булутни ҳисоблашни икки xил таърифлайди. P2302 (Cloud Profiles) лойиҳаси булутли сотувчилар, xизмат кўрсатувчи провайдерлар ва фойдаланувчилар каби булутнинг турли экотизимларини таъкидлайди. P2302 (Intercloud) лойиҳаси cloud-tо-cloud биргаликда ишлаш учун топологияни, функцияларини ва бошқарувини белгилайди.


Download 37.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling