Буни кейинроқ бажарарман. Эртага қилсамчи? Ё индинга қолдираймикан?


Download 18.94 Kb.
bet1/3
Sana08.06.2023
Hajmi18.94 Kb.
#1464545
  1   2   3
Bog'liq
7 қоида.


ДАНГАСАЛИКДАН ҚУТУЛИШ УЧУН 7 ТА ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТ
Буни кейинроқ бажарарман. Эртага қилсамчи? Ё индинга қолдираймикан?..” Бу гапларни қанчалик кўп ишлатасиз? Ҳар куни?! Ахир ўша «кейин» ҳам қачондир келиши керакку! Хўш, нима қилиш керак? Қуйидагиларни бажаришга харакат қилиб кўринг, албатта ирода билан харакат қилсангиз ўзингизда ўзгариш сезасиз.

1. Нимани йўқотаётганингизни ўйлаб кўринг.


Тил ўрганишни орқага сураяпсизми? Унда сизни хорижга хизмат сафарига юборишмайди. Уй ишларини кечиктирсангиз, йўқ жойдан жанжал чиқиб, кўнгил хира бўлади.

2. Ўзингизга стимул топинг.


Атрофингизга назар ташланг: тенгқурларингиз сиздан ўзиб кетибдику! Ҳавасингиз келаяптими? Унда ишланг.

3. Диққатингизни чалғитманг.


Компьютерда муҳим ҳисоботни тайёрлашингиз керакми, “бутун дунё ўргимчак тўри”га илинмасликка ҳаракат қилинг. Аввал ишни бажаринг, қолгани кутиб туради.

4. Олдингизда турган ишлар жуда кўп бўлса, уларни қисмларга бўлиб, энг осонидан бошланг.


Ёки аксинча, энг қийин ишни бажариб бўлгач, қолгани чўт бўлмай қолади.

5. Сиз ишлаётганда ўзгалар безовта қилмаслигини таъминланг.


Телефон, турли гурунглар одамни ишдан чалғитади. Уларга берилмаслик тадбирларини кўринг.

6. Ўзингизга иш йиғманг.


Масалан, баъзи ишларни ўша заҳоти қилган маъқул. Чунки тартиб ўрнатишдан кўра уни сақлаб турган осонроқ.

7. Ўзингиз каби ўзгаришни истаётган ҳамфикрни топинг.


Бир-бирингизга эришган энг кичкина ютуқларни ҳам гапириб беришга келишиб олинг. Шунда ўзингизни аввал ўртоғингизга, сўнг бошқаларга тан олдириш учун каттароқ ишларни бажаришга рағбатлантирасиз.

Энди режа асосида ишларни тақсимланг. Натижалар кўзга ташланиши билан ютуқларни ўзингизга ўзингиз совға қилиб мустаҳкамланг.


Хар доим хам бирор нарсани бажариб эмас, гохида айрим одатлардан воз кечиб хам муваффақиятга эришиш мумкин.
Фақат ўқиманг, Бир уриниб кўринг!

1. Хар доим хам ҳақ эканлигингизни исботлаш шарт эмас;


2. Ҳамма нарсани бирдек назорат қилишни имкони йўқ;
3. Бошқаларни айблашни тўхтатиш керак;
4. Ички салбий суҳбатни (ўз-ўзингиз билан) тўхтатинг;
5. Доимий равишда шикоят қилишни тўхтатинг;
6. Кўп танқид қилишдан воз кечинг;
7. Бошқаларда таассурот қолдириш эҳтиёжидан халос бўлинг;
8. Ўзгаришга қаршилик кўрсатишни тўхтатинг;
9. Одам ажратманг;
10. Ўтмишга ёки олдинги ютуқларга боғланиб қолманг;
11. Қўрқувдан қутулинг;
12. Хадеб узр сўрайверишни тўхтатинг;
13. Бошқа одамларнинг умидлари билан яшашни тўхтатинг


Download 18.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling