Бурғилаш эритмаларининг кўрсаткичларини ўлчаш методлари Бурғилаш эритмасининг солиштирма оғирлиги


Download 177.5 Kb.
bet1/9
Sana24.01.2023
Hajmi177.5 Kb.
#1115063
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1403773304 46732


Бурғилаш эритмаларининг кўрсаткичлари ва уларни ўлчаш усуллари (методлари). Бурғилаш эритмаларининг кўрсаткичлари

Режа:


  1. Бурғилаш эритмаларининг кўрсаткичларини ўлчаш методлари

  2. Бурғилаш эритмасининг солиштирма оғирлиги

Бурғилаш эритмалари қудуқларни бурғилаш жараёнида талаб қилинган функцияларни бажариши учун эритмаларни тайёрлаш учун фойдаланиладиган асосий материалларни танлаш, кимёвий реагентлар ёрдамида махсус ишлов бериш, уларнинг хоссаларини созлаш учун мўлжалланган моддаларни қўшиш ита.к. ишларни амалга ошириш зарур. Қудуқларни бурғилаш шароитлари (чуқурлик, диаметр, ҳарорат, бурғиланаётган тоғ жинсларининг хоссалари ва жойлашув тартиби) нафақат бир қатор нефт газ майдонлари учун турлича бўлмасдан, балким бита майдоннинг баъзи бурғилаш оралиқлари учун ҳам турли хил бўлади. Шунинг учун ҳам бурғилаш эритмалари бурғилашнинг турли оралиқлари учун ҳар хил кўрсаткичларига эга бўлиши зарур бўлмасдан балким, берилган қудуқнинг чуқурлиги ўзгариши билан ҳам турли кўрсаткичларга эга бўлмоғи лозим. Бурғилаш эритмаси берилган қудуқда маълум бир функцияларни яхши бажариш хусусиятига эга бўлса, шунчалик унинг сифати юқори бўлади. Бироқ маъулум бир қудуқ учун жуда юқори сифатли ҳисобланган бурғилаш эритмаси, бошқа қудуқлар учун бошқача бурғилаш шароитида паст сифатли бўлиши ва хатоки ишлатишига яроқсиз бўлиши мумкин. Юқорида баён этилган ҳолатлар бурғилаш эритмасининг кўрсаткичларини аниқлаш зарурлигини тушунтириб беради. Бурғилаш жараёнида бурғилаш эритмасига бурғиланган тоғ жинси бўлаклари таъсир кўрсатади: қисман эритмада майдаланиш йўли билан хамда қисман кимёвий таъсир кўрсатиш йўли билан таъсир қилади. Бурғилаш эритмаси қатлам сувлари билан аралашиши мумкин, унга юқори қатлам ҳарорати ҳам таъсир кўрсатади. Ушбу барча таъсирлар жараёнида бурғилаш эритмасида мураккаб физик кимёвий жараёнлар содир бўлиб, эритманинг хоссаларини ўзгаришига олиб келади. Шунинг учун ҳам бурғилаш эритмаси зарур бўлган функцияларни амалга ошириш хусусиятини сақлаб қолиши учун унинг кўрсаткичларини бурғилаш жараёнида ўлчаб туриш йўли билан назорат қилиш зарур. Талаб қилинган холатларда бурғилаш эритмасининг кўрсаткичларини мавжуд бўлган усуллар билан қайта тиклаш лозим.




Download 177.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling