Бурғилаш эритмаларининг кўрсаткичларини ўлчаш методлари Бурғилаш эритмасининг солиштирма оғирлиги


Download 177.5 Kb.
bet5/9
Sana24.01.2023
Hajmi177.5 Kb.
#1115063
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1403773304 46732

Марш вискозиметри


Марш вискозиметри (3.5.1 - расм) диаметри 152,4 мм ва узунлиги 304,8 мм бўлган воронкадан иборат. Воронканинг пастки қисмига силлиқ юзали, узунлиги 50,8 мм ички диаметри дюйм бўлган трубка ўрнатилган. Бу трубка воронка билан бирлашиш қисмида ҳеч қандай ўзгариш ҳосил қилмайди. 1/16 дюйм ўлчамли сим тўр воронканинг устидан пастга 3/4 дюйм масофада ўрнатилади.


2 - расм. Марш вискозиметри

Калибрлаш

Воронкага 1500 мл ҳажмдаги ҳарорати 910С бўлган чучук сув қуйинг.
Бир кварт (946 мл) сувнинг воронкадан оқиб ўтиш вақти 261/2 секундни ташкил қилиши керак.

Ишни бажариш тартиби




  1. Воронкани вертикал ушлаган ҳолда унинг пастки тешигини бармоқ билан ёпинг ва тоза бурғилаш эритмасини фильтр орқали токи эритма фильтрнинг пастки қисмига етганича қуйинг (1500 мл).

  2. Бармоғингизни бирданига олинг ва қабул қилувчи идишга бир кварт (946 мл) эритма оқиб тушиш вақтини аниқланг.

  3. Секундларгача аниқликдаги олинган вақт шу ҳароратдаги Френгейт градусида эритманинг қовушқоқлигини беради

V-G туридаги вискозиметр

Бу турдаги вискозиметр электр (юритгич) двигатель ёки қўл кучи билан ишлатилувчи юритма орқали ҳаракатлантирилувчи айланма қурилмадир. Бурғилаш эритмаси иккита: бири иккинчисининг марказида жойлашган цилиндрларнинг орасидаги ҳалқали бўшлиқда жойлашади. Ташқи цилиндр ёки айланувчи втулка доимий тезликда айланади (айл/мин). Втулканинг айланиши эритмада эгувчи (ёки айланувчи) момент ҳосил қилади. Бу момент эритма орқали ички цилиндрга узатилади. Бунинг таъсирида ички цилиндр ҳам ўрнини ўзгартира бошлайди, яъни айлана бошлайди. Ички цилиндрга қотирилган даражаланган диск ички цилиндрнинг айланишини кўрсатиб туради.


Ўлчаш асбоблари константалари шундай олинганки, пластик қовушқоқлик ва статик силжиш кучланиши ташқи цилиндр айланиш тезлиги 300 ва 600 айл/мин бўлганда аниқлансин.

Вискозиметрнинг техник хусусиятлари




Ташқи цилиндр:




Ички диаметр ...............

36,83 мм

Умумий узунлик ...........

87,00 мм

Белги .............................

Цилиндр бўғзидан тепада 58,4 мм

Белгидан пастда 1200 (2,09 радиан) масофада икки қатор 3,18 мм ли тешиклар жойлашган.

Ички цилиндр:




Диаметр ............................

34,49 мм

Цилиндр узунлиги ............

38,00 мм

Ички цилиндр пластина билан ёпилган, у ташқи томондан конусга ўхшайди.

Эгувчи момент константаси:




Четланиш .........................

386 дина/см/градус

Роторнинг айланиш тезлиги:




Юқори тезлик ..................

600 айл/мин

Паст тезлик ......................

300 айл/мин

Қуйида бурғилаш эритмаларини текширишда қўлланиладиган вискозиметрлар турлари келтирилган:



  1. Қўл кучи билан ҳаракатга келтирилувчи юритмали вискозиметр. Улар икки хил тезликка эга: 300 айл/мин, 600 айл/мин. Втулкадаги тезликни ўлчаш дастагидаги тугмача қуйқум мустаҳкамлигини аниқлашга хизмат қилади.

  2. 12В кучланишли двигатель орқали ҳаракатга келтирилувчи вискозиметр. Улар ҳам икки хил тезликка эга: 300 ва 600 айл/мин. Бошқарувчи қайта улагич ўлчашдан олдин катта силжиш шароити яратиб беради. Қўлда бошқариладиган ғилдирак эса фильтрацион қобиқ мустаҳкамлигини аниқлашга хизмат қилади.

  3. 155В кучланишли синхрон двигатель орқали ҳаракатга келтирилувчи вискозиметр (3-расм). Улар 3, 6, 100, 200, 300 ва 600 айл/мин тезликларда айланиши мумкин. Фильтрацион қобиқ мустаҳкамлигини аниқлашда 3 айл/мин тезлик қўлланилади.

3.5.3 - расм. V-G туридаги вискозиметрининг тажрибахона модели




  1. 115 ва 240В кучланишли двигателлар ёрдамида ҳаракатга келтирилувчи ўзгарувчан тезликли вискозиметрлар. Улар 1 айл/мин дан 625 айл/мин гача хоҳлаган теликларда айланиши мумкин. Фильтрацион қобиқ мустаҳкамлигини аниқлаш учун 3 айл/мин тезлик қўлланилади.

Download 177.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling