Бурғилаш жиҳозлари


- тўғри парракли калибраторлар «К» билан белгиланади; -


Download 441 Kb.
bet2/5
Sana30.06.2023
Hajmi441 Kb.
#1657829
1   2   3   4   5
Bog'liq
Бурғилаш жиҳозлари(1)

- тўғри парракли калибраторлар «К» билан белгиланади;
- спирал шаклидаги парракли калибраторлар «КС»;
- шарошкали калибраторлар «КШ».
Мисол учун, спираль шаклидаги парракли (КС) ўрта қаттиқ ва қаттиқ тоғ жинслари (СТ) учун ясалган 215,9 мм калибраторларнинг шартли белгиси – 5КС 215,9 СТ (5-модель сони).
3.9 жадвал

Кўрсаткичлар

1К215,9 МС

1КС215,9 СТ

2К295,3 МС

2КС295,3 СТ

Диаметри

215,9

215,9

295,3

295,3

Ювиш тешигининг диаметри, мм

60

60

100

100

Калибраторга бериши мумкин бўлган куч, кН

250

250

350

350

Резба

3-117

3-117

3-152

3-152

Хозирги кунда қуйидаги калибраторлар тури ишлаб чиқарилмоқда:


5КС-138,1СТ; К-215,9МС-2; 5КС-138,1СТ-2; К-215,9МС-2; 5КС-215,9СТ-2; К-295,3МС; К-295,3МС-2; 5КС-295СТ; 8К-393,7МС; 9КП-215,9МСТ; 10КСИ-215Ю9СТК; 13КСИ-295,3СТК.
Буларнинг диаметри 138,1 мм дан 393,7 мм гача бўлиб, ҳар хил қаттиқликга эга тоғ-жинсларини парамалашда қудуқ деворини текислаш учун ишлатилади.

Шарошкали калибраторлар


Шарошкали калибраторларнинг шартли белгиси КШУ бўлиб, уни техник таърифи қуйидаги 3.10 жадвалда келтирилган.


3.10 жадвал



Калибратор
тури

Қудуқ диаметри, мм

Узунлиги, мм

Оғирлиги, кг

Айланиш тезлиги, айл/мин.

КШУ 393,7 СТК
КШУ 444,5 СТК
КШУ 555,0 СТК

393,7-380
444,5-430
555-540

900
1050
1250

280
320
510

150
120
90

3.3. Долотоларни айлантирувчи механизмлар ва қурилмалар


Қудуқ бурғилаш жараёни бурғилаш механизмлари ёрдамида амалга оширилади. Уларга ротор, вертлюг (бурғилаш шлангаси билан), бурғилаш насоси, ток узатмалари киради. Агар долотонинг айланиш ҳаракати ер юзидан узатилмаса, юқорида қайд этилган механизмлардан ташқари қудуқ туби гидравлик двигателлари (турбобурлар, электробурлар) қўлланилади.




ротор – бурғилаш жараёнида бурғилаш қувурлар бирикмасига айланма ҳаракат узатишга, тушириш-кўтариш операциясида уларни оғирлиги бўйича тутиб туришга ва бошқа қўшимча ишларни бажаришга мўлжалланган машина.
Ротор – бу редуктор трансмиссион узатманинг горизонтал вали (ўқ) дан вертикал осилган бурғилаш қувурлар бирикмасига айланма ҳаракат беришга хизмат қилади. Унинг станинаси эса бурғилаш ва тушириш-кўтариш жараёнида ҳосил бўладиган ҳамма юкларни қабул қилади ва узатади. 3.11 жадвалда айрим роторларнинг техник характеристикаси берилган.

3.11 жадвал



Download 441 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling