«Бурғулаш ва портлатиш ишлари» фанидан маърузалар туплами


Портлашнинг мухитдаги таъсири


Download 282.46 Kb.
bet36/59
Sana19.06.2023
Hajmi282.46 Kb.
#1608124
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   59
Bog'liq
БВР узбекча

Портлашнинг мухитдаги таъсири.
Портлатувчи модда заряди тугрисида тушунча.
ПМ зарядининг конструкцияси ва жойлаштирилиши портлатиш шароитига ва кузланган максадга боглик. Тог-жинсларини юмшатишда заряд шпур ёки скважиналарга жойлаштрилади. Зарядни тайёрлашда унинг жойлашиш холати, массаси ва хажми хисобга олинади. Зарядни портлашга тайёрлаш-уни шпурда, скважинада ёки парчаланиши керак булган объектда аник хисоблаб чикилган улчамларда жойлаштиришдан иборат. Портлатилаётган мухитга нисбатан кандай холатда жойлаштирилишига караб, зарядлар икки хил: ташки ва ички зарядларга булинади.
Ички зарядлар – портлатилиши керак булган мухитнинг узига жойлаштирилади. Кончилик ишларида – шпурларда, скважиналарда, козонларда ва шунга ухшаш жойлаштирилган зарядлар ички зарядлар хисобланади. Ички зарядларнинг афзаллиги шундаки – портлаш энергиясининг фойдали иш коэффиценти юкорилиги, минимал ва жуда катта масштабли турли хил ишларни бажариш мумкинлиги, мухитга парчалаш ва портлатишни бажариш учун яхши шароитнинг вужудга келиши ва портлатилаётган мухитда зарядни турли хил холатларда жойлаштириш мумкинлигидадир.
Камчилиги – шпурларни, скважиналарни бургулаш ёки зарядлаш ускуналаринии утиш зарурлиги, отилмай колган ПМ ёки ПВ ларни йук килишнинг кийинлашиши, портлашнинг кучли сейсмик таъсирида.Айтиб утилган камчиликларга карамасдан, кояли тог жинсларини очик ёки ер ости усулида казиб олишда – ички зарядлар ягона хисобланади.
Ташки зарядлар – портлатиладиган объект устига жойлаштирилади. Афзаллиги – бу зарядларни жойлаштириш учун (2-чизма) шпур ёки скважина бургулаш талаб этилмайди, портламай колган ПМ ёки ПВ ларинин йук килишининг оддийлиги.

1-чизма. Портлатиш плиги (ДШ)дан тайёрланган портлатиш тармогининг айланма схемаси.



  1. магистрал; 2-портлатувчи плиг (ДШ)ни денгиз усули билан боглаш; 3-скважина; 4-КЗДШ (20мс); 5-КЗДШ (50мс); 6-электр портлатгич; 7-портлатув плиги кесмалари; 8-тикин; 9-портлатув плиги тугуни; 10-ПМ заряди.

  2. Чизма. Ташки заряд. 1-Портлатиладиган мухит; 2-тикин; 3-юмшатиш чукурлиги; 4-электр портлатгич (ЭД); 5-ПМ заряди.

Ташки зарядларнинг асосий камчилиги – портлатиш энергиясидан фойдаланиш коэффицентининг кичиклиги, заряд массасининг кичиклиги ва шароитга караб кам кулланилишида. Ташки зарядлар портлаганда кучли зарбли хаво тулкинлари хосил булиб, парчаланган тог жинсларини узок масофаларга сочилиб кетади.


Ташки зарядлар – карьерларда ноулчам булакларни майдалашда кулланилади. Ташки заряднинг улуши – умумий портлатув ишлари хажмининг 1% дан камини ташкил этади.
Сейсмокидирув ишлари олиб борилганда, металларни штамповкалашда, акваториялар тубини пасайтириш ва зичлашда осма зарялардан фойдаланилади (3-чизма). Бунда заряд портлаш таъсири йуналтирилган мухит юзасидан баъзи бир масофада жойлаштирилади. Осма зарядлар портлаш таъсири йуналтирилган юзани парчаламайди, уни кисиб сейсмик тебранишларни хосил килади. Осма зарядларнинг алохида характерли томони шундаки, куйилган максадни бажариш учун улар каттик мухитга портлаш газининг тугри зарби билан эмас, сувли, хаволи ёки бошка мухит оркали таъсир курсатади.
Осма зарядлар доирасимон, квадрат, тугри бурчакли, эллипс куринишли, яримсферик ва бошка куринишдаги кундаланг кесимга эга булиши мумкин. (4-чизма)
3-чизма. Осма зарядлар.
1-портлатув плиг (ДШ); 2-шпагат; 3-махкамловчи утказгич; 4-ПМ заряди; 5-сув хавзасининг портлашгача булган холати; 6-сув хавзасининг лойиха асосида портлатилгандан кейинги холати; 7-капсюлали портлатгич (КД).
4-чизма. Зарядларнинг кундаланг кесими юзаларининг шакллари.
А) Яримсферик куринишда, б)кумулятив куринишда. 1-ёндирувчи трубка; 2-боевик; 3-электр портлатгич.

Ташки геометрик улчамлари кесими буйича куйидаги шакли зарядга ажратилади: узайтирилган, доирали ва мувофиклашган (сосредаточенный).


Мувофиклашган заряд – энг катта буйлама ва энг кичик кундаланг улчамлари билан 5:1 дан катта булмаган нисбатта булади. Стандарт тротилли шашка мисол була олди. (5-чизма)
Мураккаб геометрик шаклга эга булган мувофиклашган зарядлар – мувофикли коэффицентига текширилиб курилади.
Бунда V3-заряд хажми, м3
Lу.т-заряд геометрик марказидан энг узок нуктасигача булган масофа, м.
Мувофиклик коэффицентининг φ<0,41 кийматида заряд мувофиклаштрлган ва φ>0,41 кийматига узайтирилган заряд хисобланади.
Узайтирилган заряд – энг катта ва энг кичик кундаланг улчамлари орасида 5:1 дан катта нисбатда булади.
Вертикал зарядлар – портлатилаётган мухитнинг горизонтал юзасига тугри бурчак остида жойлаштирилган зарядлар киради.
Горизонтал зарядларга – портлатилаётган мухитнинг юзасига параллел жойлаштириладиган зарядлар киради.
Кия зарядлар – портлатилаётган мухитнинг горизонтал ёки вертикал юзасига уткир бурчак билан жойлаштирилган зарядлар киради.
Текис зарядлар – кенглигининг баландлигига булган нисбати 10:1 дан юкори булган зарядлан киради. Бу зарядларга ташки зарядлар мисол була олади (5.а-чизма).
Доирасимон заряд – доира шакли (5.б-чизма) булиб, дарахтларни йикитишда, кувурларни кесишда ва бошкаларда кулланилади.
Шаклининг ташки куринишига караб – оддий ва фигурали зарядларга булинади.
Оддий зарядлар – тугри геометрик жисм шаклида булади, масалан, шпурли ва скважинали цилиндрик зарядлар.
Фигурали зарядлар – бир неча геометрик жисмлар кушилишидан хосил булган мураккаб шаклли зарядлар.
Конструктив тузилишига караб, зарядлар бутун ва алохида кисмлари оралик бушликлар билан ажратилган зарядларга булинади.
Бутун зарядлар – бутун масса заряд хеч кандай кисмларга инертли ораликлар билан булинмасдан шпур ёки скважинади жойлаштирилади. Бутун зарядлар кукунсимон ёки патронланган ПМ лардан иборат булиши мумкин. Патрон копламалари инерт оралик хисобланмайди, чунки улар заряд портлаганда детонациянинг патрондан-патронга утишига халакит беролмайди.
Алохида кисмлари узаро инерт бушликлар билан ажратилган зарядлар. Улар шпур ёки скважинада алохида кисмларга булинган куринишида жойлаштирилиб, оралик бушликлар суви билан, кум лой билан ёки ёгоч стержень билан тулгазилади. Инерт бушликнинг узунлиги шундай булиши керакки, бунда учлари детонацияни бир-бирига узата олмасин. Бу заряднинг хар бир кисми алохида боевик ёки портлатгич плиги (ДШ) боглами билан иницияланади. Бу зарядлардаги алохида кисмлари заряди узунлиги, массаси хамда инерт оралик, мухит узунлигини хисоблаш йули билан аникланади.
Зарядлар жойлаштирилиш чукурлигига, массасига хамда портлатилаётган мухитга таъсири характерига караб: камуфлет, юмшатувчи ва иткитиб ташловчи зарядларга булинади.
Камуфлет заряди – деб шундай ПМ ички зарядига айтиладики, унинг парчаловчи кучи таъсири портлатилаётган каттик мухит юзасига таъсир этмайди ва факатгина заряд якинидаги мухитда унга катта булган якиндаги мухитда унча катта булмаган хажмда майдалаб-кисиб парчалайди ёки ер ости бушлиги хосил килади (5.а-чизма). Камуфлет заряд портлатилганда шпур ёки скважинанинг юзасида портлашнинг сейсмик таъсири содир булади. Шунинг учун хам камуфлет зарядлар сейсмик – кидирув ишларида тог жинсларини калинлигини уларга порталатиш тулкинларининг таркалиш тезлиги оркали аниклашда кулланилади.
Сикилаётган тог жинсида бушликлар хосил килиш учун мулжалланган комуфлет зарядлар ______________ (прострелочный) заряд деб аталади.
Юмшатувчи заряд – бу заряд портлаганда мухитнинг маълум бир хажми парчаланади, портлатилаётган мухит юзасида кузга куринарли иткитиб ташлаш варонкаси хосил булмайди. (5.б-чизма). Бундай зарядлар карьер ва шахталарда хамда мустахкам мадан ва коя жинсларни портлатиш учун ишлатилади. Юмшатувчи зарядларнинг иши – ер юзасида массивнинг турли катталикда булаклар куринишида парчаланишилигида кузга ташланади.
Иткитиб ташлаш заряди – ПМ ички заряд булиб, у портлатилганда тог жинси парчаланиб, портлатилган масса иткитиб ташланади ва портлаш жойида варонка хосил килади (5.в-чизма).
5-чизма. Ички заряднинг портлатилаётган мухитга таъсирини тасвирловчи схема.
1-камуфлет заряд; 2-парчаланиш зонаси; 3-сикилиш ва майдаланиш зонаси; 4-юмшатувчи заряд; 5-жинсларнинг парчаланиш (юмшалиш) зонаси; 6-дарзликлар; 7-иткитиб ташловчи заряд; 8-варонкага тушган жинслар; 9-иткитиш варонкаси; 10-чикариб ташланган жинслар (уюми); чр-юмшатиш варонкаси; чв-иткитиб ташлаш варонкаси радиуси. Wв- нормал иткитиб заряд учун энг кам каршиликли чизик (л.н.с).

Download 282.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling