«Бурғулаш ва портлатиш ишлари» фанидан маърузалар туплами


Download 282.46 Kb.
bet44/59
Sana19.06.2023
Hajmi282.46 Kb.
#1608124
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   59
Bog'liq
БВР узбекча

Текширув саволлари:

  1. Портлатув ишлари технологияси кандай асосий жараенларни уз ичига олади ?

  2. Очик кон (карьер)ларда портлатув ишларини олиб боришнинг кандай методлари кулланилади ?

  3. Портловчи модданинг солиштирма сарфи деб нимага айтилади ?

  4. Заряд массаси нима ва у нимада улчанади ?

  5. Портлов моддаларнинг скважинали зарядлашдаги асосий хисоблаш формулаларини езинг.

  6. Шпурли зарядлаш методининг камчилик ва афзалликларини гапириб беринг.

  7. Скважинали зарядлаш методининг камчилик ва афзалликларини гапириб беринг.

  8. Кайси шароитларда козонсимон зарядлаш методидан фойдаланилади ?

  9. Камерали зарядлаш методи мохиятини тушинтириб беринг.

  10. Ташки зарядлаш методининг камчилик ва афзаллигини айтиб беринг.

  11. Контурли портлатиш деганда нимани тушунасиз ?

  12. Параллел якинлаштирилган зарядлар билан портлатиш методининг афзалликларини айтиб беринг.



ЛЕКЦИЯ № 16

Чикариб ташлашга портлатиш.


Чикариб ташлашга портлатишда портлаш энергияси факатгина тог жинсларини парчалабгина колмай, балки, унинг тула ёки бир кисми чикариб хам ташланади ва портлаш жойида берилган профилдаги казиш жойи хосил булади. Карьерларда бу портлатишдан коплама тог жинсларини силжитиш, киркма хандаклар хосил килиш ва кириш хандакларини хосил килишда фойдаланилади. Чикариб ташлашга портлатиш яна сув кочирувчи арикчаларни утишда, каналлар утишда, хандак, козонлар, тугонлар хосил килишда кулланилади.
Чикариб ташлашга портлатиш мувофиклашган ва узайтирилган зарядлар билан осмонга оширилади. Чикариб ташлашга портлатиш методи уз номини шундай олганлигининг сабаби – бу портлатишда портлатилган масса портлаш жойидан портлаш энергияси кучи ердамида казиш жойи бортидан чикариб ташланади. Чикариб ташланган массанинг асосий кисми борт ташкарисида нисбатан текис жойлашади, а баъзи кисмлари – казиш жойи тубида колади.
Иткитиб ташлашга (на сброс) портлатилганда, портлатилган масса биртамонлама табиий йуналишли харакатланади ва хар кандай холатда хам тепадан пастга караб харакатланади.
Йуналтирилган портлатишда портлатилган тог жинслари бир тамонлама сунъий йуналтирилган харакатланади, бунга зарядларни жойлаштириш ва портлатиш усулларининг танланишига караб эришилади. Бунда зарядлар икки катордан кам килиб жойлаштирилмаслиги керак.
Йуналтирилган портлатишлар каналлар, тугонлар, сунъий ороллар ва ш.у. хосил килишда кулланилади.
Чикариб ташлашга портлатишда камерали зарядлаш, козонсимон зарядлаш, скважинали зарядлаш каби усуллар кулланилади.
Катта хажмдаги тог жинсларини портлатишда ва уларни силжитишда чикариб ташлаш усулида портлатиш энг прогрессив усуллардан хисоблади.
Бу усулнинг камчилиги: Хавфсизлик нуктаи назаридан, сейсмик таъсирининг катталиги ва парчаланган тог жинси булакларининг узок масофагача учиб кетиши сабабли чекланган кулланилиши.



Download 282.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling