«Бурғулаш ва портлатиш ишлари» фанидан маърузалар туплами


ЛЕКЦИЯ № 15 Портлатиш ишлари технологияси тугрисида


Download 282.46 Kb.
bet40/59
Sana19.06.2023
Hajmi282.46 Kb.
#1608124
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   59
Bog'liq
БВР узбекча

ЛЕКЦИЯ № 15

Портлатиш ишлари технологияси тугрисида

умумий маълумот




Портлатиш ишлари технологияси деб- портлатувчи моддалар энергиясини самарали хамда бехатар ишлатишга каратилган ташкилий тадбирлар ва технологик усуллар йигиндисига айтилади.
Портлатиш ишларини олиб бориш методлари – портлатувчи модда зарядларини портлатиш учун зарядловчи лахимларни (бушликларни тайерлаш), уларга зарядларни жойлаштириш, кутилган кон- техник самарадорликка эритиш учун кулланиладиган амал ва усуллар системасини уз ичига олади. Зарядловчи лахимларга мисол килиб шпур, скважиналарни, козонларни, махсус тог лахимлари (камералар)ни келтириш мумкин.
Портлатув ишларини олиб бориш методларининг тугри танланиши – жинсларни парчалаш (майдалаш) характерини, заряд катталигини ва унинг параметрларини, портлаш кувватини, унинг сейсмик таъсирини, ноулчамлар чикишини ва бошка техник курсаткичлари портлаш сифатига ижобий таъсир этиб, яхши натижаларга эришиш имконини беради.
Зарядлаш зичлиги деб – портловчи модда заряди массасининг, шпурнинг зарядланадиган кисми хажмига нисбатига айтилади. Заряднинг хажми – уз ичига патронлар орасидаги бушликларни хам олади, шунингдек, патрон билан девор орасидаги бушликларни хам. Махсус хосил этиладиган хаволи хамда оралик бушликлар заряднинг хажмига кушилмайди ва зарядлаш зичлигини аниклашда хисобга олинмайди.
Зарядлашнинг нисбий зичлиги – заряд массасининг шпур еки скважинанинг тула хажмига нисбатини курсатади ва 0,5-0,7 кг/дм3 га тенг булади.
Портловчи модда заряднинг жойлаштиришда шпурдан фойдаланиш даражаси зарядлаш коэффициенти билан характерланади ва заряд хажмининг скважина зарядланадиган кисми хажмига нисбати билан ифодаланади. Гранулирланган ва кукунсимон портловчи моддалар билан зарядланганда зарядлаш коэффициенти бирга якин еки тенг булади. Патронланган ПМ ларни ишлатганда зарядлаш коэффициенти камаяди ва портлаш махсулотларининг бошлангич босимининг атроф мухитга таъсирини камайтиради.


Зарядларни хисоблаш.

Маълум микдордаги тог-жинсларини портлатиш ва жойидан (массивдан) силжитиш учун, уларнинг физико-механик хусусиятлари мос равишда ва кай шароитда портлатилишига караб, мос равишда энергия сарфланади. Бунда, тог-жинсларининг физика-механик хусусиятларига – кандай парчаланиши ёки канча портлатувчи модда сарфланиши – хос равишда боглик булади.


Тог –жинсларининг портлатувчанлиги – эталон портлатувчи модда (аммонит 6 ЖВ)нинг солиштирма сарфи билан характерланади.
Портлатувчи модданинг солиштирма сарфи – бу талаб этилган хажм бирлигидаги (портлатилаетган мухитда) тог жинсини портлатиш учун заряд булган портлатувчи модда микдоридир. Бу солиштирма сарф икки хил булиши мумкин:

  • хисоб-китоб йули билан олинадиган (расчетный)

  • амалдаги (фактический) солиштирма сарф.

Хисоб –китоб йули билан олинадиган солиштирма сарф – купинча махсус техник жамланма (справочник)лардан ёки тажриба йули билан олинган 1 – жадвалдан фойдаланиб олиниши мумкин.
Амалдаги (фактич) солиштирма сарф куйидаги ифода оркали аникланади:
(1)

бунда: Qф – портловчи модданинг соф- амалдаги сарфи, кг;


Vф – портлатилган тог-жинсининг соф –амалдаги хажми, м3.



Тог – жинси (порода)

СНИИП буйича жинслар гурухи

Проф.Протодьяконов шкаласи буйича мустах-кам.коэффиц.

Солиштирма сафр

юмшатишда

Иткитиб ташлаш

Кум –шига (песчаники)…..

VI-VII

3-6

04-0,5

1,2-1,6

Зичланган даломит …..

VII

5-7

04-0,5

1,2-1,6

Гранит, гранодиорит …….

VII-IX

11-14

05-0,7

1,7-2,1

Базальт, диабаз, габбро …..

IX-XI

16-18

06-075

1,7-2,2

Бошка портлатувчи моддалар кулланилганда, заряд массасини тугри хисоблаш учун, портлатувчи моддаларнинг нисбий кувватини хисобга олган – тузатиш коэффициенти (Кп) дан фойдаланилади:
(2)
бунда q – кулланилган ПМ нинг солиштирма сарфи, кг/м3;
qэ – эталон портлатувчи модда (амм.6 ЖВ)нинг солиштирма сарфи, кг/м3.
Баъзи портлатувчи модда учун Кп нинг киймати (эталон ПМ амм- № 6 ЖВ га нисбатан) куйидагича:
Акватол М-15 …………………………. 0,76
Граммонал А-8 ……………………….. 0,8
Граммонал 45-А ……………………… 0,8
Алюматол …………………………….. 0,83
Гранулит АС-8 ……………………….. 0,89
Гранулит АС-4 ……………………….. 0,98
Аммонит 6 ЖВ ………………………. 1,0

Бундан ташкари, маълум – керакли микордаги тог-жинсларини портлатиш ва жойидан силжитишда маълум микдорда заряд сарфланади ва бу заряд микдори – ушбу тог-жинсининг мустахкамлигига ва канча хажмда портлатилаетганлигига в ва танланган иш характерига (юмшатиш ишлари, иткитиб ташлаш, ва шуни ухшох) боглик.


Заряд массасини аниклашда куйидаги ифодадан фойдаланилади:
(3)

бунда: q – ПМ нинг солиштирма сарфи, кг/м3.


V – битта заряд билан парчаланган (портлатилган) тог-жинси хажми, м3.
Битта умумий тармокка (сет) уланган бир нечта скважиналар, козонлар еки камерали зарядларнинг, худди шундай узунлиги 10 м. дан ортик булган махимларда якка зарядларнинг портлатилишига ялпи (массовый) портлатиш деб айтилади.



Download 282.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling