Бутунжахон интеллектуал мулк ташкилотини таъсис этиш тўғрисида


Адабий ва бадиий асарларни ҳимоя қилиш тўғрисида Берн конвенцияси (1886 йил)


Download 21.73 Kb.
bet2/4
Sana20.12.2022
Hajmi21.73 Kb.
#1040488
1   2   3   4
Bog'liq
Intelektual xaliqara shartnamalar

Адабий ва бадиий асарларни ҳимоя қилиш тўғрисида Берн конвенцияси (1886 йил). Конвенция адабий ва бадиий асарлар муаллифларининг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг минимал стандартларини белгилайди.
Мадрид тизими: Мадрид битими (1891 йил) ва Мадрид протоколи (1989 йил). Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш бўйича Мадрид тизими ушбу икки ҳужжат билан бошқарилади.Мадрид протоколи рўйхатга олиш тизимига янги элементларни киритади ва баъзи мамлакатларнинг Мадрид битимига қўшилишига тўсқинлик қилган қийинчиликларни бартараф этади.
Белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун товарлар ва хизматларнинг халқаро таснифи тўғрисидаги Ницца шартномаси (1957 йил) товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш мақсадида товарлар ва хизматларнинг таснифини тасдиқлайди. Тасниф 34 та товар ва 11 та хизмат кўрсатиш синфлари рўйхатидан иборат. Рўйхат алифбо тартибида тартибланган.
Ўсимликларнинг янги турларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро конвенция (UPOV) (1961 йил) янги ўсимлик навини интеллектуал мулк сифатида тан олади ва селекционернинг ҳуқуқларини тавсифлайди.
Саноат намуналарининг халқаро таснифини таъсис этувчи Локарно шартномаси (1968 йил) 32 турдаги ва 223 кичик синфлар бўйича тузилган саноат намуналарининг таснифини тасдиқлайди. Ҳар бир синф товарларнинг алифбо тартибидаги рўйхатидан иборат. Барча рўйхатга 6,5 мингдан ортиқ номлар киритилган.
Патент кооперацияси тўғрисидаги шартнома (РСТ) (1970 йил)битта халқаро патентга талабнома топшириш билан ихтирога бир вақтнинг ўзида кўплаб мамлакатларда патент муҳофазасини олиш имкониятини беради. Ушбу шартнома халқаро стандартларга жавоб берадиган талабномани расмий талабларни белгилайди.
Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотини таъсис этган Стокгольм конвенцияси (1967 йил). БИМТни таъсис этади ва бутун дунё бўйича интеллектуал мулкни ҳимоя қилишга давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ўрнатади, шунингдек интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий ва маъмурий жиҳатлари билан боғлиқ кўп томонлама шартномаларнинг маъмурий функцияларини амалга ошириш орқали ёрдам беради.

Download 21.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling