Бутунжахон интеллектуал мулк ташкилотини таъсис этиш тўғрисида
Download 21.73 Kb.
|
Intelektual xaliqara shartnamalar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Саноат мулкини ҳимоя қилиш бўйича Париж конвенцияси (1883 йил)
Ўзбекистон Республикаси қўшилган БИМТ ташкилотининг халқаро шартномалари № Шартнома номи Кучга кириш вақти 1.“Бутунжахон интеллектуал мулк ташкилотини таъсис этиш тўғрисида”ги Стокгольм Конвенцияси 25.12.1991 2.Саноат мулкини ҳимоя қилиш бўйича Париж конвенцияси 25.12.1991 3. Патент бўйича ҳамкорлик шартномаси (РСТ) 25.12.1991 4. Савдо белгилари тўғрисидаги шартнома (TLT) 04.09.1998 5.Патент процедураси мақсадлари учун микроорганизмларни депонированиесини халқаро тан олиш тўғрисидаги Будапешт шартномаси 12.01.2002 6.Халқаро патентни таснифи тўғрисидаги Страстбург битими 12.01.2002 7.Белгиларни рўйҳатдан ўтказиш учун товарлар ва қийматларни халқаро таснифлаш тўғрисидаги Ницца келишуви 12.01.2002 8.Конвенция по охране новых сортов растений Ўсимликларни янги навларини ҳимоя қилиш тўғрисида конвенция (UPOV) 14.11.2004 9.Адабий ва бадий асарлари ҳимоя қилиш бўйича Берн конвенцияси 19.04.2005 10.Саноат намуналарининг халқаро таснифини яратиш бўйича Локарн битими 19.07.2006 11. Патент ҳуқуқини тартибга солиш тўғрисидаги шартнома (PLT) 19.07.2006 12.Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисида Мадрид битмига Баённома 27.12.2006 13.Фонограмма ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатларини ноқонуний такрорлашдан муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция 13.12.2018 14. Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги шартнома 17.07.2019 15. Ижро этиш ва фонограммалар тўғрисидаги шартнома 17.07.2019 Саноат мулкини ҳимоя қилиш бўйича Париж конвенцияси (1883 йил) саноат мулки, ихтироларга, саноат намуналари ва савдо маркаларига, фойдали моделларга, компания номларига (саноат ёки тижорат фаолияти олиб бориладиган белгилар), географик кўрсаткичларга (манбани ва келиб чиқиш манбасини кўрсатиш) ва ноҳалол рақобатни тугатишга нисбатан қўлланилади. Асосий мақсад фуқаролар ва юридик шахсларни интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини муҳофаза қилинадиган ўзаро ҳимоя қилиш механизмини соддалаштиришдир.Ўз фуқароларини интеллектуал мулк объектига нисбатан хорижий давлатларда ҳуқуқий муҳофазисини кафолатлаш мақсадида 1883 йилда 11 давлат Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж Конвенцияси имзоланди ва Саноат мулкининг халқаро мухофазаси бўйича Париж Иттифоқи тузилди. Париж конвенциясининг 1-моддасига кўра, кимки ушбу конвенция иштирокчиси бўлса, Саноат мулкининг халқаро муҳофазаси бўйича Париж Иттифоқини иштирокчиси хисобланади. Ушбу Ковенцияни ўзига хослиги шундан иборатки, унга кўра хорижий ариза берувчи интеллектуал мулк эгасига “конвенцион устуворлик”ни беради. Бу дегани, ушбу конвенцияни 4-моддасига кўра хорижий интеллектуал мулк объектига нисбатан эгалиқ ҳуқуқига даъвогар шахс ариза беришда биринчилик айнан ихтиро яратилган давлатда, биринчи бўлиб ариза берилган санага қараб белгиланади. Бу, албатта, интеллектуал мулкнинг халқаро мухофаза тизимини ютуқларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси ҳам Париж конвенциясининг иштирокчиси ҳисобланади. Мазкур Конвенцияда унинг қатнашчиси бўлган аъзо давлатлар саноат мулкининг айрим соҳалари бўйича махсус битимлар тузиши мумкинлиги назарда тутилган. Албатта, бундай битимлар конвенция нормалари билан мувофиқ бўлиши шарт, зинҳор зид бўлмаслиги керак. Download 21.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling