Бутунжахон интеллектуал мулк ташкилотини таъсис этиш тўғрисида


Халқаро патент таснифига оид (1971 йил) Страсбург битими


Download 21.73 Kb.
bet3/4
Sana20.12.2022
Hajmi21.73 Kb.
#1040488
1   2   3   4
Bog'liq
Intelektual xaliqara shartnamalar

Халқаро патент таснифига оид (1971 йил) Страсбург битими Халқаро патент таснифини тасдиқлайди, унда бутун технология соҳаси 8 қисмга ва тахминан 69000 кичик сарлавҳаларга бўлинади. Ҳар бир бўлимга саноат ёки минтақавий саноат мулки идораси томонидан эълон қилинган патент ҳужжати берилган ҳарф-рақамли код берилади.
Патент процедураси мақсадлари учун микроорганизмларни депонлаштиришни халқаро тан олиш ҳақида Будапешт шартномаси (1977 йил). Ушбу шартнома 1977 йилда тузилган, 1980 йилда қайта кўриб чиқилган. Шартнома Париж Конвенцияси иштирокчилари бўлган давлатлар учун очиқдир. Одатда, патент беришнинг шарти –ихтиронинг моҳиятини ошкор қилиш. Маълумки, ошкор қилиш эса ихтиронинг ёзма баёни орқали амалга оширилади. Бироқ ихтиро микроорганизмлар билан ёки улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлса, ихтирони ёзма тасвирлаш, баён этишнинг иложи йўқ. У омма учун очиқ бўлган ихтисослаштирилган муассасаларда микроорганизмлар намуналарини депонлаштириш орқали амалга оширилади. Ҳуқуқий муҳофаза сўралганда ҳар бир мамлакатда микроорганизмлар намуналарини депонлаштириш заруриятининг олдини олиш учун шартномада депонлаштириш бўйича ҳар қандай халқаро органда микроорганизмлар намунасини депонлаштириш иштирокчи давлатларнинг миллий патент идораларида ва ҳар қандай минтақавий патент идорасида (агар бу минтақавий патент идораси шартнома таъсир кучини эътироф этса) патент процедураси учун етарли ҳисобланади.
Келиб чиқиш жойлари номларини ва уларни халқаро қайд этишни муҳофаза этиш тўғрисида Лиссабон битими (1958 йил).Ушбу битим 1958 йилда тузилган бўлиб, 1967 йилда Стокгольмда қайта кўриб чиқилган ва 1979 йилда унинг матнига тузатишлар киритилган. Ушбу битим Париж конвенцияси иштирокчи давлатлари учун очиқдир. Битимдан кўзланган мақсад келиб чиқиш жойлари номларини муҳофаза қилишни таъминлаш ҳисобланади. Яъни бундай мамлакат, туман ёки жойнинг географик номи шу мамлакатдан, тумандан ёки жойдан келиб чиққан буюмнинг товарни белгиси бўлиб хизмат қилади. Бундай белги қўллашнинг асосий шарти буюмнинг товар сифати ва хусусиятлари, у келиб чиққан жойнинг географик муҳити, шу жумладан, табиий ва инсоний омиллар билан мутлақ ёки ўзига хос равишда боғлиқ бўлиши шарт. Бундай номлар БИМТ халқаро бюроси томонидан Женевада манфаатдор иштирокчи давлат ваколатли идораси талабномаси бўйича рўйхатдан ўтказдирилади.

Download 21.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling