Мавжуд муаммолар:
1. “Buxara Varnet” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан замонавий гидропоника усулида уй-иссиқхона мажмуаларини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида уй-иссиқхоналарни кичик шаҳарчалар кўринишида қуриш мақсадида:
Бухоро туман “Шейхонча” МФЙ ҳудуди 4361, 4364 контурларидан 15 гектар ер майдони;
Ғиждувон тумани “Оқ гул” МФЙ С.Жабборов ҳудуди 11931, 11828, 11962 контурларидан 14,91 гектар ер майдони ажратиш талаб этилмоқда.
2. “Уруғдан то харидоргача” тамойили асосида “BUXARA VARNET” МЧЖ хорижий корхонаси муассислигида “Агро ўқув” нодавлат ўқув маркази фаолият юритиши бўйича рухсатнома олишда ҳамда вилоятдаги мавжуд иссиқхона хўжаликларини малакали агрономлар билан таъминлаш мақсадида келгусида ушбу ўқув марказида олий ва ўрта маълумотли мутахассисларни иссиқхона йўналишида ўқитиш ва ҳар бир талаба учун ўқитиш харажатларининг бир қисми яъни 400 АҚШ доллари (6 ойлик 2400 АҚШ доллари) эквивалентига тенг миқдорда молиялаштири-лишида амалий ёрдам кўрсатиш.
3. “BUXARA VARNET” МЧЖ хорижий корхонаси муассислигида ташкил этилган “Агро ўқув” марказида ўқув машғулотларни ташкил этиш, мавжуд иссиқхона хўжаликларини малакали агрономлар билан таъминлаш мақсадида ушбу ўқув марказининг афзалликларини тадбиқ этиш ҳамда ўқув марказига Республикадаги иссиқхона хўжаликлари ва шу соҳага масъул тадбиркорларни жалб этган ҳолда Республика миқёсида семинар тренинглар ташкил этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |