Buxara Varnet” мчжнинг негизида ташкил этилган ўқув маркази, тажриба участкалари, кўчатхоналар ва инвитро лабораториялари, металл конструкциялари ишлаб чиқариш заводи ҳамда мчж ҳудудида қурилган уй-иссиқхоналар тўғрисида


III. Металл конструкциялари ишлаб чиқариш заводи тўғрисида


Download 21.22 Kb.
bet2/3
Sana07.01.2023
Hajmi21.22 Kb.
#1083474
1   2   3
Bog'liq
Бухара Варнет маълумот

III. Металл конструкциялари ишлаб чиқариш заводи тўғрисида
“Buxara Varnet” МЧЖ ХКси иссиқхоналар метал конструкциялари ишлаб чиқариш заводида алюмин профиллари, металл конструкияларини тайёрлаш ва уларни галванизлаш (оцинкование) ҳамда қуриладиган уй-иссиқхоналар учун мебель жиҳозлари ишлаб чиқаришга мулжалланган бўлиб, ҳозирга вақтда бундай махсулотларни ишлаб чиқариш учун керакли ускуналар билан таъминланган. Қўшимча бутловчи қисмлари Туркия Республикасининг «VARNET CAM SERA SIS. INŞ, SAN. TIC.LT.ŞTI» инвестор компанияси томонидан мунтазам равишда етказиб берилмоқда. Заводнинг 1 йиллик ишлаб чиқариш қуввати 200- 250 гектар иссиқхоналар учун керакли конструкциялар ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
IV. Buxara Varnet” МЧЖ ХКси ҳудудида қурилган Уй-иссиқхоналар намуналари тўғрисида.
Корхона ҳудудида 4 дона икки қаватли уй-иссиқхоналар намуналари қуриб битказилган бўлиб, уларнинг ҳар бири 13 сотих майдонда қурилган, шундан уй қисми 3 сотих ва иссиқхона қисми 10 сотих майдонда қурилган. Ҳар бир иссиқхона уч ярусга бўлиниб 1 яруси балиқ етиштиришга мўлжалланган ҳовуз қисми. Бундай ҳовузларда форрель навли балиқ махсулотлари етиштириш имконияти мавжуд, иккинчи ярусида метал конструкцияли платформалар устида катта ҳажмдаги махсус тувакларда банан, цитрус мевалари, ҳамда учинчи ярусида қулупнай махсулолари етиштириш имконини яратади.
Шундай уй-иссиқхона намуларидан бири 1 қаватли уй-иссиқхона қуриб битказлган бўлиб унинг умумий майдони 20 сотихдан иборат, шундан уй қисми 9 сотих ва иссиқхона қисми 11 сотихдан иборат. Ушбу бир қаватли уй-иссиқхона ҳам бошқалари сингари уч ярусга ажратиб, бир вақтнинг ўзида балиқ махсулотлари, банан ва цитрус мевалар етиштириш учун мўлжалланган. Ҳовли қисмида маҳаллий, ярим карлик мевали дарахт (ўрик) кўчатлари, манзарали гуллар ўтқазилган. Бундай замонавий, муқобил (қуёш) энергиясида ишлайдиган, тўла автоматлаштирилган уй-иссиқхоналарнинг қиймати бугунги кунда, тахминан 125 минг АҚШ доллар бўлиб, унинг қопланиш муддати 8- 10 йилни ташкил этади. Мазкур уй-иссиқхонани олган оилага иссиқхонада ишлаши учун ҳар ойда 4 млн сўм ойлик маош корхона томонидан тўланади, ҳамда буюртма қилинган қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш учун доимий агрономик кўмаклашиш, керакли минерал ўғитлар ҳамда кўчатлар билан таъминлаб турилади, керакли тавсиялар бериб борилади ва етиштирилган махсулотини корхонанинг ўзи уй-иссиқхона қийматини қайтариш эвазига бозор нархида олади. Бундай уй-иссиқхоналар қурилиши Бухоро вилоятининг барча туманларида қурилиши назарда тутилган бўлиб, улар кичик шаҳарчалар кўринишида, барча муҳандислик коммуникацилари, ижтимоий соҳа объектлари ва авто йўллари мавжуд бўлган ер майдонларида қуриш режалаштирилган.


Download 21.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling